Фарғона водийсининг сув таъминотига 228,2 млн доллар инвестиция қилинади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ–3282-сон қарори билан Жаҳон банки иштирокидаги «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Қора металлар парчалари ва чиқиндилари бозор нархида сотиб олинади
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3277-сон “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Табиий монополиялар нархлари бир ой ичида тасдиқланади
Депутатлар Аксавли Тумишова ва Алия Юнусова “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди
«Sultanova TA’LIM» ўқув маркази янги ўқув курсини ишлаб чиқди
«Sultanova TA’LIM» ўқув маркази тингловчиларнинг кўп сонли таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида янги «Кичик корхоналар учун бухгалтерия ва солиқ ҳисоби» / «Бухгалтерский и налоговый учет для малых предприятий» курсини ишлаб чиқди
Истеъмолчилар коммунал хизматлар учун квитанциялар тўлдиришмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 726-сон “Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
ВСҲ учун ички тартиб қоидалари тасдиқланди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари тасдиқланди
Табиий ресурслардан фойдаланишда қоидаларга риоя қилинг
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунларга қўшимчалар киритилди
Профилактика инспекторлари аҳоли олдида қандай ҳисобот беради?
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2930, 2017 йил 13 сентябрь) билан Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Балиқчилик тармоғини ривожлантириш – дастур ҳужжатлари бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 августдаги 719-сон қарори билан 2017-2021 йилларда балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури ва 2017-2021 йилларда балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари маъқулланди
Дорихоналар учун товар чеклари тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2927, 2017 йил 11 сентябрь) билан Товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шакли тасдиқланди
Тошкентда 103 минг туп дарахт ўтқазилади
Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ–3262-сон қарори билан 2018-2020 йилларда автомобиль йўлларини, шу жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳарлар кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури тасдиқланди
Пахта теримчиларига қанча ҳақ тўланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 723-сон қарори билан 2017 йил ҳосили пахта хом ашёсини териш учун меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкалари тасдиқланди
«ТМЭК» дастурий комплекси янгиланади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2017 йилдаги 714-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ижтимоий дорилар олиш учун бюджетдан 240 млрд сўм ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилдаги 717-сон «Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини 100 баллик тизим бўйича баҳолашади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилдаги 718-сон қарори билан Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Гигиена ва юмшоқ инвентарлар учун – болалар боғчаси учун тўловнинг 5%и
Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2821-1, 2017 йил 11 сентябрь) билан Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Нотариус лавозими учун танлов – тестларсиз
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2165-9, 2017 йил 13 сентябрь) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Ҳаво кемаси экипажи аъзолари қоидабузар йўловчиларга нисбатан далолатнома тузади
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 2416-2, 2017 йил 11 сентябрь) билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига қўшимчалар киритилди
Кафолатсиз маиший электротехника билан савдо қилганлик учун жазолашади
ҚХТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электротехника товарларига техник хизмат кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Энди олдин судланганлик ҳолати ишга кабул этишга тўсиқ бўлмайди
Ушбу шарҳда - олдин судланганлик ҳолати ишга кабул этишга тўсиқ бўлиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ҳуқуқшунос мулоҳазалари
Ўзбекистонда халқаро даражадаги юристлар малакасини ошириш маркази очилади
Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми доирасида имзоланган Меморандумларга асосан юртимизда халқаро даражадаги юристлар малакасини ошириш маркази очилади
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими ислоҳ қилинади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига изоҳлар
Жамоатчилик назорати - вақт талаби ва демократик тизим омилидир
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича тушунтиришлар
Хорижий инвесторларга 18 минг гектар суғориладиган ер ажратилади
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3279-сон «Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Текширинг, ташкилотингиз танланма кузатувга киритилганми?
Танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар тегишли анкета бланкаларини (ҳажмларга эга бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар учун 1-КВ, янгидан ташкил этилганлар учун 2-КВ, ўтган йили тушумга эга бўлмаганлар учун 3-КВ) тўлдиришлари ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда статистика органларига тақдим этишлари лозим
Олмалиқ КМКнинг янги вазифалари белгиланди
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3280-сон «Олмалиқ КМК» АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Ўзбекистонда хусусий болалар боғчалари ва мактаблар жадал ташкил этилади
Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди
Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПҚ–3249-сон қарори билан 2017—2019 йилларда давлат карантин хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Янги таҳрирдаги "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.
Йирик бозорларда тартиб қандай таъминланади
Вазирлар Махкамасининг қарори билан йирик бозорларни хавфсизлик воситалари, жумладан видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва бошқалар билан жиҳозлаш талаблари белгиланган.
Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш – давлат хизматлари марказлари орқали
Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Иссиқхона хўжаликлари фаолияти қайта ташкил этилади
Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастлаб Хоразм вилоятида амалга оширилади.
"Яшил" иқтисодиётга ўтишда шаффофлик қандай таъминланади
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч ой муддатда иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро стандартларни қабул қилади.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
Суд ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим НҲҲга ўзгартиришлар киритилди.
Янги сонларда ўқинг
- Янги йил табриги
- ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
- Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар
- «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»
- Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
- Иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақидан қандай ушлаб қолинади