Шифокорлар ва провизорларга ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси бу қандай ишлаши юзасидан ўз таклифларини ишлаб чиқди. Тегишли лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган ва 19 февралга қадар муҳокама учун очиқ.
Қурилишда давлат назорати механизмлари 1 апрелдан ўзгаради
Бу Президентнинг 2020 йил 5 февралдаги қарорида назарда тутилган.
Электр энергетикаси соҳасида ҳуқуқий база янгиланади
Ўзбекистонда «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири, бозор модели ва Электр тармоқлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилмоқда.
Президент 58 нафар маҳкумни афв этди
Давлатимиз раҳбари “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Миллий рақсга болаликдан ўргатилади
Президент 4 февраль куни миллий рақс санъатини ривожлантириш ва ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир ҳужжатларни имзолади.
Мактабгача таълимда ДХШ суръати оширилади
Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 30 январдаги қарорида қайд этилган, қарор матни ЎзАда жойлаштирилган.
Давлат томонидан чорвачиликни қўллаб-қувватлаш оширилади
Президент 29 январда чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари назарда тутилган қарорни имзолади.
Миллий спортни ривожлантириш йўналишлари белгиланди
Президентнинг 24 январдаги мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштириш ва оммалаштириш тўғрисидаги фармони имзоланди.
Тошкент вилоятида «Tashkent Pharma Park» комплекси қурилади
Бу инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери бўлиб, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлаштирилади.
Ўзбекистонда коронавирусдан ҳимоя қилиш юзасидан қандай чора-тадбирлар қабул қилинади
Чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика комиссияси ташкил этилди, комплекс профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
1 февралдан қандай ўзгаришлар бўлди
Тўловлар индексацияси, спорт соҳасидаги таълим тизими ислоҳотлари ҳамда бизнес учун бир қатор позитив янгиликлар – 2020 йил 1 февралдан кучга кирган Ўзбекистон қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ана шулардан иборат.
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги тарифлар сеткаси 1 февралдан жорий этилади
У бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 9 январдаги буйруғи билан тасдиқланган.
1 апрелдан бошлаб яна 10 та давлат хизмати онлайн-форматга ўтказилади
Бу Президентнинг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонида назарда тутилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар танлов асосида берилади
Бу Президентнинг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорида назарда тутилган.
Ўрмонлар ҳолати қандай мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2020 йилдаги 31-сон қарори билан Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Беларусь таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан оладилар
Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасидаги таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади.
Фармацевтика маҳсулотларини «сирли харидор» мониторинг қилади
Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4554-сон қарорида янги тартиб белгиланган.
Ўзбекистонга визасиз ташриф буюрадиганлар рўйхати кенгайтирилди
Бу Президентнинг 2019 йил 28 декабрдаги ПФ-5897-сон Фармонида назарда тутилган.
Қоракўлчилик субъектларига субсидия қандай берилади
Тегишли тартиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди.
2020 йилги Мурожаатнома: Президентнинг маърузасидан асосий тезислар
Ўзбекистон Президенти 24 январь куни мамлакатимиз Парламентига ҳар йилги мурожаатномаси билан чиқди. Унда нималар ҳақида гапиргани тўғрисида қисқача маълумот берамиз.
Бир йилда рақобатга қарши нормаларни ўз ичига олган 234 та лойиҳа аниқланди
Ўтган 2019 йилда нималар амалга оширилганлиги ҳақида мухбиримизга Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуқодиров сўзлаб берди.
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга субсидия қандай берилади
Фермер ва деҳқон хўжаликлари - қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларига қишлоқ хўжалигида янги технологияларга ўргатиш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби белгиланди.
2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ҳар йилги мурожаатномаси доирасида илмий ва технологик ривожланишнинг муҳимлигига алоҳида урғу берди.
Тутчиликни ривожлантиришга субсидиялар ва оилавий пудрат ёрдам беради
Президент пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Тошкент вилоятида туристик «Олтин ҳалқа» ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида»ги 1053-сон қарори билан «Олтин ҳалқа» туризм концепцияси тасдиқланди.
ФҲДЁ соҳасида жавобгарлик ҳолатлари кенгайтирилди
МЖТКнинг 230-«Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддасига янги таркибдаги ҳуқуқбузарликлар киритилди.
Фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олганлик учун санкциялар жорий этилди
МЖТКга фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олишга доир янги модда киритилди.
МЖТКга хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарликлар киритилди
Ушбу модда 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сон Қонун билан Кодексга киритилди, у уч ой ўтганидан кейингина амал қилишни бошлайди.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.