
2018 йил октябрь ойидан барча ишловчи пенсионерларга - тўлиқ пенсия
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шундай таклиф киритиб, Президентнинг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти самарадорлиги ва ижтимоий адолатлилигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасини ҚҲТБТ порталида жойлаштирди

Хронометраж тартибида нималар ўзгартирилади
ҚҲТБТ порталида Хўжалик юритувчи субъектларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар ва ходимлар сони хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди

Болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига янги талаблар қўйиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида болалар озиқ-овқатини ишлаб чиқариш, импорт, реклама ва реализация қилишнинг янги нормаларини ўз ичига олган қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади

Паспорт йўқотганда нима қилиш керак
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Баҳоловчи сертификатини қандай олиш мумкин
ЛБМА директорининг буйруғи билан баҳоловчи малака сертификатини беришнинг янги тартиби (29.08.2018 йилда 3063-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди

1 сентябрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
2018 йил сентябрдан Ўзбекистонда янги қоидалар ва норматив ҳужжатлар кучга кирди. Улар турли соҳалар: бизнесни текшириш, божхона расмийлаштируви, ер участкаларини олиб қўйиш, педагогларнинг иш ҳақи ва бошқаларга дахлдор. Шарҳимизда қонунчиликдаги энг муҳим ўзгартиришлар ҳақида қисқача сўз юритамиз

Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани октябрда бошлаш режалаштирилмоқда
Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани 1.10.2018 йилдан 1.03.2019 йилгача ўтказиш, унинг якунларига кўра эса мамлакатимиз ҳудудида тизимни жорий этиш юзасидан қарор қабул қилиш кўзланмоқда

Мустақиллик куни шарафига 261 нафар маҳкум афв этилди
Президент 30.08.2018 йилда «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан кимлар Ўзбекистон минтақаларида прописка қилиниши мумкин
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар беради

1 октябрдан айрим лицензияловчи органлар ўзгаради
81 та идоралараро коллегиал орган тугатилиб, уларнинг ваколатлари тегишли давлат муассасаларига ўтказилади. Тугатилаётганлар орасида фаолият юритаётган лицензияловчи органлар ҳам бор

Хусусий тиббиёт клиникалари қандай руҳий ва хулқ-атвор бузилишларини даволашлари мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (рўйхат рақами 3062, 28.08.2018 й.) тасдиқланди

ДБҚ режалари: 3 турдаги йиғимни қолдириш, 4 та божхона йўлагини жорий этиш
Президентнинг божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

Божхоначиларга – устамалар ва имтиёзли автокредитлар
Мазкур имтиёзлар Президентнинг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасида таклиф этилган

Ташқи реклама ислоҳоти: ичкаридан назар
Сўнгги вақтда ташқи реклама масаласи матбуотда кўп мунозараларга сабаб бўлаяпти. Кўплаб мақолаларда Тошкент реклама ассоциацияси раиси Анвар Йўлдошевнинг соҳани ислоҳ қилишга доир турли масалалар юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари келтирилаяпти. Бу фикрлар доим ҳам тўғри баён этилмайди. А.Йўлдошев билан суҳбат тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш имконини беради

Мамлакатимиз давлат мукофотлари – Тожикистон давлат ва жамоат арбобларига
Президентнинг 29.08.2018 йилдаги “Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ Давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Мустақиллик куни арафасида давлат мукофотлари топширилди
Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Президент фармонлари имзоланди. Ҳужжатлар матнлари ЎзАда эълон қилинган

Ишдан бўшатиладиган ходимга бошқа ишни қандай қилиб тўғри таклиф этиш мумкин
Иш берувчи таклиф этиши керак бўлган бошқа ишга ўтказишлар орасида меҳнат шартномасини бекор қилиш ўрнига бошқа ишга ўтказиш алоҳида ўрин эгаллайди. Шарҳимизда бошқа ишни таклиф этиш ва ходимнинг бошқа ишга ўтишдан бош тортишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш, мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари ва бунда кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақида сўз юритамиз

Авто ойнасининг тусини ўзгартиришга рухсатнома қандай олинади
ИИВ, Бош прокуратура ва ДХХнинг қарори (рўйхат рақами 3059, 25.08.2018 й.) билан енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тасдиқланди

Зарар кўрган ҳолда дивидендлар тўланган… Шундай қилиш мумкинми?
Давлат солиқ қўмитаси дивидендларга солиқ солишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берди. Корхона фойда олмаган бўлса, муассислар – жисмоний шахсларга тўланган тўловларга дивиденд солиғи (10%) эмас, балки ЖШДС (22,5%) солинади, деб ҳисоблайди ДСҚ. «Норма» эксперти Н. Меметова тавсияларида дивидендларни қачон ва қандай тўлаш мумкинлиги ҳақида сўз юритилади

Бозорлар даромадлари бўйича – ҳисоботнинг янги шакли
У Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган

Пенсия ва нафақа олувчилар учун интерактив хизматлар ишга туширилди
ЯИДХПда «Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» ва «Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматлари кўрсатила бошлади

ЯСТ бўйича ҳисоботда нималар ўзгарди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботнинг шаклларига тузатишлар киритилди

Йирик савдо шохобчалари ва бозорларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат беришни таклиф этмоқдалар
ҚҲТБТ порталида «Шаробсаноат» АЖ томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг «Алкоголь ва тамаки соҳасини бошқариш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

E-IJRO AUKSION орқали якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида якка тартибдаги қурилиш, шунингдек давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини ажратишнинг янги қоидаларини тасдиқлаш режалаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

ЯСТ тўловчилар учун солиқ солишдаги янгиликлар
6 сентябрда «Norma» профессионал ривожланиш маркази ЯСТ тўловчи корхона ва ташкилотлар вакилларини 2018 йил бошидан солиқ солишда юз берган ўзгартиришларга бағишланган семинарга таклиф этади

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботлар янгиланди
Бу ҳам Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарорида (рўйхат рақами 2439-6, 20.08.2018 йил) назарда тутилган

ДМЖга ажратмалар бўйича ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди
Молия вазирлиги ва ДСҚ давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоботнинг барча шаклларини янгиларига ўзгартирди

Ер участкаси майдони ҳисоботда акс эттирилади
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисоботнинг шаклларига тегишли тузатишлар киритилди

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилмоқда
Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.