21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Президент томонидан 2020 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонун имзоланди.
Ҳунармандларга бериладиган имтиёзлар қонунда қайд этилади
ҚҲТБТ порталида «Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.
Денов тумани инфратузилмасини яхшилашга 50 млрд сўм ажратилади
2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинди.
Карантин ҳақида билиш лозим бўлган ҳаммаси
Адлия вазирлиги карантин тўғрисидаги саволларга жавоблар туркумини эълон қилди. Norma портали ўз ўқувчилари учун энг асосийларини ажратди.
Йўлдаги машиналар сони янада камаяди
9 апрелдан бошлаб давлат хизматлари марказлари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар бериш тўхтатилди, стикерсиз ҳаракатланиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати эса - қисқартирилди.
Жорий йилда самара берадиган лойиҳалар қўллаб-қувватланади
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
ММФИ филиалига қабул квоталари ўзгартирилмайди
2020/2021 ўқув йили учун ҳам ОТМ 100 киши - бакалавриатнинг ҳар бир йўналиши бўйича 25 нафардан қабул қилиши кутилмоқда.
FAQ: ер участкаларини олиб қўйиш ва бузилишлар
Адлия вазирлиги ер участкаларини олиб қўйиш ва кўчмас мулкни бузиш тартиби тўғрисида кўп бериладиган саволлар асосида жавоб-тушунтиришларни тайёрлади.
Карантин даврида пенсиялар қандай етказилади
МБ карантин даврида пенсиялар қандай берилиши юзасидан тушунтиришни эълон қилди.
Итларни уйдан 100 метр атрофида сайр қилдириш мумкин
Бу ҳақда Адлия вазирлиги Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола берган ҳолда маълум қилди.
Иш берувчининг ташаббусига кўра бериладиган режалаштирилмаган ҳақ тўланадиган таътил
Эпидемияга қарши курашиш мақсадида қабул қилинаётган ҳужжатларда, хусусан, тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар, ходимларни меҳнат таътилига чиқариш назарда тутилган.
ДСҚ: лойиҳанинг мақсади – ноқонуний пул айланмасини аниқлаш
ДСҚ банклар мижозлари ҳисобварақлари ва жисмоний шахслар картасига бошқа жисмоний шахс картасидан ўзказмалар устидан назорат қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини шарҳлади.
Ўрамларда қадоқланган товарларнинг миқдори текширилади
Янги таҳрирдаги «Метрология тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. У ярим йилдан кейин кучга киради.
Янги хизмат – гибрид почта жорий этилди
АОКАда ўтказилган брифингда фуқароларни телекоммуникация алоқалари билан таъминлаш учун қандай чора-тадбирлар қабул қилинаётгани ҳақида сўзлаб беришди.
“Кредит таътили” вақтида фоизлар ҳисобланади
МБнинг тижорат банклари ва уларнинг қарз олувчи мижозларига мурожаатида кредитлар бўйича кечиктиришнинг амал қилиш механизми юзасидан тушунтириш берди.
2021 йилдан шифокорларни мажбурий онлайн-аттестациядан ўтказиш жорий этилади
Бу давлатимиз раҳбари 7 апрелда имзолаган қарорда назарда тутилган.
Олий тиббий таълим соҳаси ислоҳ қилинади
Президент 7 апрелда тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этишга доир қарорни имзолади.
Техникумдан кейин – имтиҳонсиз тиббиёт олий ўқув юртининг II курсига
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатли техникумлари этиб қайта ташкил этилади.
Карантин даврида иш ҳақини қандай камайтириш мумкин
Форс-мажор, ёмон молиявий аҳвол ва ҳисобварақда пуллар мавжуд эмаслиги сабабли буни иш берувчи ташаббусига кўра амалга ошириш мумкинми?
Импорт қилинган, таркибида никотин бўлган барча маҳсулотларга акциз солиғи солинади
2020 йил 1 июндан бошлаб импорт қилинадиган, таркибида никотин бўлган маҳсулотлар учун акциз солиғининг янги ставкалари жорий этилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фуқаролик жавобгарлигини қандай суғурта қиладилар
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 199-сон қарори билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши 7 апрелда бўлиб ўтди
Депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар ва қабул қилдилар. Улар орасида ЖПКга тузатишлар, хусусий мулкчилик, шунингдек педагогларнинг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси ҳимоясини таъминлашга оид лойиҳалар ҳам бор.
Universal Mobile Systems модернизациясига – $127,5 млн кредит
Хитой Экспорт-импорт банки иштирокида «Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Банклар ДСҚни мижозлар ҳисобварақлари ҳақида хабардор қилади
ДСҚ ва МБнинг тегишли қўшма қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Жиноят процесси иштирокчиларига кўпроқ ҳуқуқ берилади
Олий суд Жиноят-процессуал кодексга киритиладиган тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокама қилиш учун тақдим этди.
Бензин ва дизель ёқилғиси нархларини бозор белгилайди
2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси, шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади.
Карантин пайтида электр энергияси ҳисоблагичлари даврий қиёсловдан ўтказилмайди
Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар берди. Ўзбекистон ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун чора-тадбирлар қабул қилинди.
Корея Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни яратиш учун $5,5 млн йўналтиради
ССП томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси ҚҲТБТда жойлаштирилган. Унинг муҳокамаси 18 апрелда якунланади.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.Янги сонларда ўқинг
- Электротехника саноати янги тараққиёт босқичига олиб чиқилади
- Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
- Ҳуқуқий ворис ҳисобланадими ёки йўқми?