
Президент девонида Ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъминоти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилди
Хизмат Президент девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати негизида ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 3.04.2018 йилдаги Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий кузатуви фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларига доир ПФ-5395-сон Фармонида назарда тутилган

ДХХ қонун асосида фаолият юритади
«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ таътилларини бериш тартибига аниқлик киритилди
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (5.04.2018 йилда 1502-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Лизинг компаниялари: ер солиғи кимга тўланади
Кўчмас мулк лизингга сотиб олинганда ер солиғини ким тўлаши керак? Лизингга берувчилар уюшмаси аъзоларининг фикрига кўра, мамлакатимизнинг солиқ тўғрисидаги янги қонун ҳужжатида ушбу масала ўз ечимини топмоғи лозим

ТИВ тузилмаси ўзгарди, идора янгича ишлай бошлайди
Президентнинг 5.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Олий таълим муассасаларида тест синовлари қандай ўтказилади
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари 15 кунда, ҳар куни икки сменада ўтказилади. Кунлик тест топширувчи абитуриентлар сони ўртача 57000–60000 тани ташкил этади. Натижалар эртаси куни ДТМ сайтида эълон қилинади

Далилларнинг сохталаштирилиши учун – 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
«Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди

Тошкент шаҳри тахминан 18 кв км катталикда кенгайтирилади
Бу ҳақда ЎзА хабар беради

1 сентябрдан олимларнинг маоши оширилади
Бу Президентнинг 5.04.2018 йилдаги «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3655-сон қарорида назарда тутилган

Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига имтиёзли ипотека берилади
Президентнинг 5.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Дорихоналар дори воситаларини қандай тайёрлайдилар
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (3.04.2018 йилда 2990-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат хизматларидан уяли телефон орқали фойдаланиш мумкин бўлади
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари алмаштириб берадилар. Кўрсатиладиган хизматларнинг умумий сони йил охирига қадар 87 тагача кўпайтирилади

«Тошкент-Шарқий» аэродроми ўрнида замонавий аэропорт барпо этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2018 йилдаги 250-сон қарори билан «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (хизмат) авиациясининг замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди

Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчилари бинолар ва ускуналар билан таъминланади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2018 йилдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 253-сон қарори тасдиқланди

Корпоратив пластик бўйича чекловлар бекор қилинди
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар (3.04.2018 йилда 1470-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди

Давлат органларида эксперт-таҳлил гуруҳлари тузилмоқда
Президентнинг 29.03.2018 йилдаги «Давлат органларининг эксперт-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3628-сон қарори қабул қилинди

Фуқаролик суд ишларини юритишдаги асосий янгиликлар
Янги таҳрирдаги Фуқаролик процессуал кодекси 1 апрелдан кучга кирди. Фуқаролик суд ишларини юритиш соҳасидаги асосий ўзгартиришлар ва янгиликлар ҳақида шарҳда сўз юритамиз

Болалар боғчасига онлайн йўлланма олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 йилдаги 244-сон қарори билан Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Бўш турган давлат спорт объектлари «хусусий шахслар»га берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 248-сон қарорида назарда тутилган

Кичик бизнес кредитлари бўйича компенсациялар – 5 фоиз бандгача
Президентнинг 29.03.2018 йилдаги ПҚ-3634-сон қарори билан Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишларига тузатиш киритилди

Учта халқаро ҳужжат ратификация қилинди
Президент Сенат томонидан 29 март куни маъқулланган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги учта қонунни имзолади

2019 йилдан кўпроқ темир йўл маҳсулоти сертификатланади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 йилдаги 211-сон қарори билан Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди

Банклар нақд валюта бера бошлади
Апрель ойидан бошлаб жисмоний шахслар халқаро тўлов карталарига сотиб олинган валютани нақд шаклда олишлари мумкин. Халқаро тўлов карталарига валюта олди-сотдисида ҳам жисмоний шахсларнинг счётларини масофадан туриб бошқариш тизими жорий этилган

Кредит ташкилотларида ким раҳбарлик қилиши ва бош бухгалтер бўлиб ишлаши мумкин
Марказий банк Бошқарувининг қарори (30.03.2018 йилда 2989-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талаблари тасдиқланди

Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан ишга тушади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, Тошкент Жанубий вокзали жорий йилнинг 4 апрелидан ўз ишини бошлайди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида КСЗ ташкил этилади
Президентнинг 29.03.2018 йилдаги ПҚ–3635-сон ва ПҚ–3636-сон қарорлари билан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кичик саноат зоналари ташкил этилиши назарда тутилган

Ўзбекистонда Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги нишонланади
Президентнинг 2.04.2018 йилдаги «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди

Қурилиш вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2.04.2018 йилдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3646-сон қарори имзоланди

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.