
Навоий кон-металлургия комбинати ислоҳ қилинади
«Навоий КМК» ДКнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган активлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказилади.

Давлат органлари штат бирликлари қисқартирилади
Бундай чора-тадбирлар тартибга солишнинг замонавий бозор механизмлари жорий этилиши орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қаратилган.

7 794 та қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади
Президент томонидан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

«Асака сити»ни ободонлаштириш ишлари билан «Avtosanoat-Injiniring» шуғулланади
Андижон вилояти Асака тумани «Чек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Asaka city» мажмуаси барпо этиш учун 53,3 гектар ер майдони танланди.

«Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонунда шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи органларнинг ваколатлари белгиланган.

1 апрелдан ижро интизоми янги тартиб бўйича назорат қилинади
Давлат бошқарувчи органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш ва фаолият юритиш тартиби тасдиқланди.

Айрим идоравий НҲҲлар давлат реестридан чиқарилади
Қирқ тўртта норматив-ҳуқуқий ҳужжат Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилади.

НҲҲ лойиҳалари ва қабул қилинган НҲҲларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти тасдиқланди
Тартибга солиш таъсирини баҳолашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: «ex-ante» ва «ex-post».

«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонунда деҳқон хўжаликларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари берилиши, шунингдек уларга ижарага бериладиган ер участкаларининг минимал ва максимал ҳажмлари (0,06 гектардан 10 гектаргача) белгиланди.

Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури ҳамда фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати тасдиқланди.

ИТСВ ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди.

Давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади
2021–2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш кўрсаткичлари белгиланди
2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг йиғма ва мақсадли прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди, шунингдек уларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан сотиш тартиби белгиланди.

Президентни интернетда ҳақоратлаганлик ҳамда оммавий тартибсизликларга даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Интернет тармоғида Президентни ҳақоратлаш ва унга туҳмат қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Патент вакиллигига номзодларни ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, патент вакиллигига номзод ва патент вакили томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди, саволларга жавобларни тайёрлаш учун ажратиладиган вақт белгиланди.

Экспорт қилувчиларнинг чет элдаги айрим харажатлари компенсация қилинади
Экспорт қилувчиларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади.

JICA кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди
Иккала лойиҳа доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштиришга йўналтирилган Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

«Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омбори «Ўзбекгидроэнерго» АЖга берилади.

ТИВнинг консуллик харажатларини қоплаш тартиби ўзгартирилди
ТИВ ва Молия вазирлигининг қарори билан янги таҳрирдаги Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Профессионал таълим дуал таълимга ўтказилади
Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, ушбу Низом 2021/2022 ўқув йилидан жорий қилинади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга – имтиёзли кредитлар
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига «Агробанк» АТБ, АТ «Халк банки» ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади. Кредит олиш учун аризалар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри жорий этилади
Экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан юритилади.

Ички ишлар органлари фаолиятига янги механизмлар жорий қилинади
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади. Профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш учун «Smart маҳалла» тизими жорий қилинади. ИИВ тузилмасида бешта янги департамент ташкил этилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» ХМК иштирокида трансформация қилинади
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фаолияти хусусийлаштиришни давом эттириш мақсадида трансформация қилинади. Банк фаолиятига хос бўлмаган активларни сотади, кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритади, шунингдек ХМК кредит линиясини жалб қилади.

Аэропортлар ДХШ асосида реконструкция ва модернизация қилинади
Республика аэропортларини реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга оширадиган хусусий компанияларга бир қатор имтиёзлар берилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ташкил этилади
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари белгиланди.

Маънавий-маърифий ишларни янги даражага олиб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Барча туман ва шаҳарларда «Маънавият ва маърифат маскани» ташкил этилади, олий таълим тизимига «Маънавиятшунослик» ва «Касбий маънавият» фанлари киритилади, ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилади.

Юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби тасдиқланди
Тартибда товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимлари ундирилиши назарда тутилган.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади