Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
31.07.17

Олмалиқда ТДТУ филиали очилади

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3153-сон қарори билан Ислом Каримов номидаги ТДТУнинг Олмалиқ филиалини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди, унинг вазифалари белгиланди ва тузилмаси тасдиқланди

31.07.17

Давлат спорт қўмитаси тузилмаси ўзгарди

Бу Президентнинг 29.07.2017 йилдаги ПҚ-3162-сон қароридан келиб чиқади. Унинг матни давлат раҳбари сайтида эълон қилинган

31.07.17

Қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-ким ошди савдолари орқали сотилади

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

31.07.17

Экспортёрлар валютани сотмайди

Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ-3157-сон “Маҳаллий экспортёр корхоналарни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

28.07.17

Лойиҳа бошқарувининг ягона тизими 2018 йил охиригача ишга туширилади

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3150-сон қарори билан Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди

28.07.17

Сотилган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия зарур эмас

Тадбиркорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) зарур бўлмаган ҳолларда ҳам лицензиянинг мавжуд бўлишини талаб қилаётганлиги юзасидан шикоят қилишмоқда. Norma экспертлари “Олиб бориб бериш: ташиш, алоҳида фаолият тури, солиқ солиш объекти эмас “ номли мақолада (“СБХ” газетасининг 2017 йил 13 июлдаги 24-сони) ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Norma.uz таҳририяти Адлия вазирлигига тушунтиришлар юзасидан мурожаат этди

28.07.17

Иқтидорли битирувчиларга ўқишни хорижда давом эттиришда ёрдам берилади

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги фармони билан Президентнинг “Истеъдод” жамғармасининг янги номи, вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари, шунингдек тузилмаси ва Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди

28.07.17

Тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш учун янги стандартлар жорий этилмоқда

“Ўзстандарт” агентлиги ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар фаолиятини соддалаштиришга қаратилган O’z DSt 3185:2017 янги стандарти, Давлат рақобат қўмитаси эса Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) “Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш” қабул қилинганлигини эълон қилди

28.07.17

АХТМ кечаю кундуз ахборот хавфсизлиги масалаларини ҳал қилади

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида (АХТМ) кечаю кундуз фаолият кўрсатадиган мониторинг гуруҳи ташкил этилди ҳамда “ишонч телефони” ишламоқда

28.07.17

Прокуратура мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда қалқон ва пойдевордир

Бунга прокуратура органларининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг биринчи ярмидаги фаолияти яққол мисол бўлади. Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳайъатнинг навбатдаги мажлисида бу ҳақда батафсил ва танқидий ахборот берди

28.07.17

Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 526-сон қарори билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди

27.07.17

Миллий ҳаво йўллари учувчилари махсус курсларда тайёрланади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 524-сон “Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

27.07.17

Фуқаролар йиғинида меҳнат учун қанча тўланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 йилдаги 500-сон қарори билан посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари тасдиқланди

27.07.17

Рақамли телевидениедан барча фойдаланиши мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 йилдаги 502-сон қарори билан Ўзбекистонда ер усти аналог телеэшиттиришларини босқичма-босқич тўхтатиш жадвали тасдиқланди

27.07.17

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш билан махсус комиссиялар шуғулланади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 525-сон қарори билан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

27.07.17

«Электрон ҳукумат» марказига «Ўзбектелеком» биноси топширилди

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 йилдаги 516-сон “Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳаси ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

27.07.17

Суғурталанувчи тўғрисидаги маълумотлар фақат ҳамма фойдалана оладиган манбалардан йиғилиши мумкин

Молия вазирининг қарори (рўйхат рақами 1213-2, 2017 йил 17 июль) билан Суғурта агентлари тўғрисида низомга тузатишлар киритилди

27.07.17

«Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кўмир тармоғига мутасаддилик қилади

Президентнинг 26.07.2017 йилдаги ПҚ-3147-сон қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига ўтказилган “Ўзбеккўмир” АЖнинг бош вазифалари, кейинги ишларининг йўналишлари ва тузилмаси тасдиқланди

27.07.17

Суд орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш – устувор йўналиш

Ўзбекистонда умумий юрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда. Ушбу шарҳда - бажарилган ишлар сарҳисоби хусусида

26.07.17

Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги регламент бўйича аниқланади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 520-сон қарори билан Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 18 ойдан сўнг амалга киритилади

26.07.17

Таълим сифатини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги инспекция кузатиб боради

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 йилдаги 515-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

26.07.17

Давлат тест марказининг тузилмаси ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 йилдаги 508-сон қарори билан янгиланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида низом, шунингдек унинг тузилмаси тасдиқланди

26.07.17

Янги қурилган уй-жойдан квартира сотиб олсангиз – Тошкент пропискасини беришади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 527-сон қарори билан пойтахтда ва пойтахт вилоятида бошқа вилоятликлар, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўчмас мол-мулкни сотиш шартлари белгиланди

26.07.17

Битирувчилардан кимлар ФВВга ишга олинади?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди

25.07.17

Ўзбекистонда давлат харидларининг ягона тизими жорий этилади

Президентнинг 24.07.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди

25.07.17

Хусусийлаштириб, Тошкентда рўйхатга туринг

Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 йилдаги 413-сон «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди

24.07.17

Электрон рақамли имзо “ягона дарча”да расмийлаштирилади

ҚҲТБТ порталида фақат тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхатига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди

24.07.17

Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўз вақтида ва тезкор тарқатиш масалалари

Адлия вазирлигида “Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида тезкор тарқатиш, шунингдек Миллий базага жойлаштириш масалалари” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Маҳал­ла­лар­да иж­ти­мо­ий про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри ўтка­зи­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Ҳуқуқни муҳофа­за қилув­чи ор­ган­лар ва ҳар­бий­лар­га чек­лов­лар ўрна­тил­моқда

Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.

Ян­ги таҳрир­да­ги "Те­мир йўл тран­спор­ти тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.

Ну­ро­ний­лар би­ли­ми ва таж­ри­ба­си­дан кам­бағал­лик­ка қар­ши ку­раш­да фой­да­ла­на­ди­лар

Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.

Йирик бо­зор­лар­да тар­тиб қан­дай таъ­мин­ла­на­ди

Вазирлар Махкамасининг қарори билан йирик бозорларни хавфсизлик воситалари, жумладан видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва бошқалар билан жиҳозлаш талаблари белгиланган.

Но­ту­рар кўчмас мул­кни бошқа шах­сга ўтка­зиш – дав­лат хиз­мат­ла­ри мар­каз­ла­ри орқали

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Ис­сиқхо­на хўжа­лик­ла­ри фа­олияти қай­та таш­кил эти­ла­ди

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастлаб Хоразм вилоятида амалга оширилади.

Йўл ҳара­ка­ти қоида­ла­ри­га ян­ги бел­ги­лар ки­ри­тил­моқда

Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

"Яшил" иқти­со­ди­ёт­га ўтиш­да шаф­фоф­лик қан­дай таъ­мин­ла­на­ди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч ой муддатда иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро стандартларни қабул қилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52