Меҳнатга мажбурлаганлик учун қатъийроқ жазолашади
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зарур тузатишлар киритилди. Ўзгартиришлар 3 ой ўтгач кучга киради.
Мажбурий аудиторлик текширувлари: нималар ўзгаради
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунларга тузатишлар киритилди.
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси шаҳодатномага эга бўлиши керак
Уни олиш тартиби “Давергеодезкадастр” қўмитаси қарори билан тасдиқланган.
Яна учта туманда оғир меҳнат шароитлари учун устама жорий этилиши мумкин
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шундай таклиф билан чиқмоқда. Идора томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Давлат томонидан бизнесни қўллаб-қувватлашнинг тартиби ва шакллари белгиланди
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланди.
Кичик бизнес бўйича агентликнинг вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди.
2020 йилги жамоа шартномаси: нималар ўзгарди?
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва аъзолик ташкилотларининг таклифлари асосида 2020 йил учун жамоа шартномасининг янгиланган Умумий макети ишлаб чиқилди.
Ҳисобварақда маблағлар етарли эмас: иккинчи навбатда нима ҳисобдан чиқарилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритилди.
2020 йил 1 апрелгача пенсия ислоҳотининг янги концепцияси тайёрланади
Матбуот анжуманида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари томонидан маълум қилинганидек, ушбу санагача ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Солиқ ҳисоботининг шаклларига тузатиш киритилади
Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.
Миллий гвардияга хизматга кимлар қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
1 мартдан бошлаб бизнес субъектлари инкассация учун ўзлари ҳақ тўлайди
Тегишли ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорида назарда тутилган.
Марказий банк: инфляция қандай тизгинланади
Марказий банк 2020 йил 16 январдаги қарор билан қайта молиялаштириш ставкасини 16% даражасида қолдирди. Бу инфляцияга қарши пул-кредит сиёсатини сақлаб қолиш зарурати билан изоҳланади. Бироқ, яқин келажакда ставка пасайтирилиши мумкин.
Тиббий хизматлар «ҳар бир даволанган ҳолат учун» молиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси 10.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сон қарорни қабул қилди.
Қайта молиялаштириш ставкаси илгариги 16% даражасида сақлаб қолинди
Қарор инфляциянинг пасайиб бораётган прогноз трендига тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш учун зарурлиги билан изоҳланади, деб хабар берди Марказий банк ўз сайтида.
Доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1049-сон қарори қабул қилинди.
Мигрантларни қўллаб-қувватлаш департаментининг функциялари кенгайтирилди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Хавфли юкларни ташиш учун – халқаро талаблар
Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига қўшилди.
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш учун лицензия зарур
Президент «Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-602-сон Қонунни имзолади.
Тиббиёт муассасаларидан маълумотномалар олиш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси 10.01.2020 йилдаги “Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 18-сон қарорни қабул қилди.
Ўзбекистонда хариталарни тарқатиш учун рухсатнома талаб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2020 йилдаги 22-сон қарори билан хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлашга талаблар белгиланди.
Хорижда ота-онасиз қолган болалар ИИВ томонидан Ватанига қайтарилади
Ҳукумат қарори билан хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини мамлакатга қайтариш тартиби тасдиқланди.
Заргарлик саноати кўргазмаси доимий асосда ўтказилади
Биринчи кўргазма-савдо май ойининг 8-10 кунлари Тошкент шаҳрида “Ёшлар ижод саройи” кўргазмалар майдони базасида ўтказилади.
Тиббиёт соҳасидаги хизматларнинг бир қисми аутсорсингга берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида белгиланган.
2026 йилга келиб пахтани йиғиштириб олиш механизациялашади
Вазирлар Маҳкамаси “Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Қандай қилиб нотариуслар битимларни видеоконференцалоқа орқали тасдиқлайдилар
Адлия вазирининг буйруғи билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди.
Суғурталовчилар мажбуриятлари бажарилишини Агентлик назорат қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1060-сон қарори қабул қилинди.
Тадбиркорликнинг ривожланишини «BUSINESS INDICATOR» онлайн тизими баҳолайди
Жорий йилнинг 1 мартидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш ва баҳолаш учун ушбу тизим ишга туширилади. Бу Ҳукуматнинг 8.01.2020 йилдаги 8-сон қарорида назарда тутилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади
У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Декриминализация: айрим енгил тан жароҳатлари учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Шунингдек, ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгаймоқда.
"Uzex Agro" платформаси ишга туширилмоқда
У аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини беради.