Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молиявий ҳисоботнинг МҲХСга мувофиқ шакллари тасдиқланди Директор тўлов интизомини бузганлик учун жарималарни қандай қилиб кам миқдорда тўлаши мумкин Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
11.10.21

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзгартирилди

Хусусан, талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабноманинг экспертизаси ваколатли орган томонидан тезкор тартибда ўтказилиши билан тўлдирилди.

11.10.21

Фуқаролик авиацияси қўллаб-қувватланади

Хусусан, энди хорижда ишлаб чиқарилган товарларнинг давлат харидларидаги иштироки тақиқланиши ҳаво кемалари ва авиадвигателларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган ҳамда олиб кириладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмларга нисбатан татбиқ этилмайди.

08.10.21

ХТВга қўшимча функциялар юкланди

Хусусан, у ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар, шунингдек, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади ва бошқалар.

08.10.21

Тошкентда қачон иссиқлик берилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

08.10.21

Экспортчиларга транспорт харажатлари қоплаб берилади

Компенсация миқдорининг ҳисоб-китоби тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.

07.10.21

Ер қаъридан фойдаланувчиларга қандай имтиёзлар тақдим этилди

Жумладан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда уларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонуси ва имзоли бонус бекор қилинади.

07.10.21

Автовокзалларда нималар бўлиши керак

Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

07.10.21

НҲҲларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш сифати оширилади

Президентнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

07.10.21

Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тасдиқланди

Хусусан, болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ҳайдовчиларни тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали қоплаб берилади.

06.10.21

НҲҲлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш қандай режалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

06.10.21

Қандай ҳуқуқбузарликлар бўйича тарафлар ярашиб олишлари мумкин

МЖТКга «Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш» моддаси киритилди.

06.10.21

Ўзбекистон «қуруқлик портлари» тўғрисидаги битимга қўшилди

Битимнинг асосий мақсади Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларининг халқаро аҳамиятга эга «қуруқлик портлари» тармоғини ривожлантириш сиёсатини мувофиқлаштиришдан иборат.

06.10.21

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилди.

06.10.21

Хирургия хизматида ўзгартиришлар бўлади

Президент томонидан “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

06.10.21

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади

Унинг муассислари - Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамаси.

05.10.21

Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

05.10.21

Мижозлар қандай тартибда идентификация қилинади

Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом МБ Бошқарувининг қарори билан тасдиқланди.

05.10.21

Жисмоний шахсларга харид суммасининг 1%ини қайтариш бошланади

Чекларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига хабар берганларга мукофот тўланади.

05.10.21

Валюта операцияларини мониторинг қилиш тартибига қандай ўзгартиришлар киритилди

Валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровнома хат-хабарларни етказиб беришнинг ягона миллий тизимидан фойдаланилган ҳолда почта орқали юборилади.

04.10.21

Қандай товарларга божхона божлари солинмайди

Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

04.10.21

ЙТҲда суғурта олиш тартиби ўзгартирилди

Ҳайдовчилар ЙТҲ тўғрисидаги хабарномани ДЙҲХХ ходимларининг иштирокисиз тузишлари мумкин, бу Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар билан мустаҳкамланган.

04.10.21

Нурланиш олишнинг дозаларини ҳисобга олиш ягона тизими барпо этилмоқда

Унга Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарлик қилади.

04.10.21

Дин ишлари бўйича қўмитанинг вазифалари белгиланди

Улар жумласига: дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш ва бошқалар киради.

04.10.21

Ҳарбий хизматга чақириш учун комиссиялар ташкил этилади

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

04.10.21

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг XIX ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир қатор қонунлар маъқулланди.

30.09.21

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтиришлари мумкин

Давлат хизматлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқди ва муҳокама учун жойлаштирди, унда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтириш таклиф қилинмоқда.

30.09.21

Қандай бухгалтерлик сертификати билан аудиторларни имтиҳондан озод қилишади

Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари рўйхати тасдиқланди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Алоҳида то­ифа­да­ги куч­ли таъ­сир қилув­чи мод­да­лар му­ома­ла­си­ни тар­тиб­га со­лиш­га ҳолат­лар бел­ги­лан­ди

Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

"Кре­атив иқти­со­ди­ёт тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Бир қатор қонун­лар­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Муҳтож фуқаро­лар­га ипо­те­ка бўйича суб­си­ди­ялар қан­дай бе­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш