
Сувдан фойдаланиш соҳаси ислоҳ қилинади
Хусусан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар билан Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сув муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари кенгайтирилди.

Мамлакат жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди
Ҳар йили жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий қилиш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Махсус режим: сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш қандай қўллаб-қувватланади
Махсус режим иштирокчиларига IT-парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилади
Улар 18 ёшгача бўлган болаларни экспертизадан ўтказади ва ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари билан биргаликда ногиронликни белгилаш соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади.

Метро қурилиши учун - $354,36 млн
"Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши" лойиҳасининг кўрсаткичлари тасдиқланди.

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Унинг асосий принциплари - ноширлик фаолиятининг эркинлиги, китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва ошириш, муаллифлик ҳуқукларини ҳимоя қилиш.

Оролбўйи минтақасида тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилди
Улар жумласига Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, ЖШДС ставкаларини 1%гача пасайтириш ҳам киритилган.

Юридик техникум битирувчилари ОТТга суҳбат натижалари асосида қабул қилинади
Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини юриспруденция мутахассислиги бўйича олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қашқадарё ҳокимлигида янги лавозим жорий этилади
Энди ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлади

1 декабрдан нималар ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Товарни шартли чиқариб юбориш: нима ўзгарди
Товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, уни шартли чиқариб юбориш декларант ёки божхона брокерининг аризасига кўра божхона органи томонидан амалга оширилади.

Деҳқон хўжалиги учун ерларни ижарага ва иккиламчи ижарага бериш қоидалари тасдиқланди
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ноябрга қадар ер участкаларини тақдим этиш бўйича таклифлар тайёрлайди. Улар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланади, шундан сўнг очиқ электрон танловга қўйилади.

Мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш учун ер участкалари берилади
Ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.

Тошкент шаҳрида Пиза университети филиали ташкил этилади
Унинг вазифаси - геология бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва ушбу соҳада тадқиқотлар ўтказиш.

Одам савдоси соҳасида жиноятлар тўғрисидаги маълумотлар ягона базага киритилади
Базага одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, одам савдосидан жабр кўрганлар ҳақидаги маълумотлар аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, жиноят содир этиш усуллари тўғрисидаги ва бошқа ахборотлар киритилади.

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Унга трансчегаравий суғурта, қайта суғурта, биргаликдаги суғурта, суғурта (қайта суғурта) шерикчилиги, пруденциал нормативлар каби тушунчалар киритилган.

Суд экспертиза соҳасида кадрларни тайёрлаш қандай амалга оширилади
Тегишли экспертиза турлари бўйича камида 6 ойлик экспертларни тайёрлаш курсларини тугатгач ушбу соҳа мутахассиси бўлиш мумкин.

Имтиёзли шахсларни қабул қилувчи хусусий клиникада нималар бўлиши керак
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар тасдиқланди.

Крипто-биржа савдоси қоидаларига қандай ўзгаришлар киритилди
Хусусан, токен тушунчасига янгича таъриф берилди, крипто-актив ва токенлар олди-сотдисига оид битимлар миллий валютада ҳам тузилиши мумкинлиги белгиланди.

Етим қизлар уй-жой билан таъминланади
Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни вақтинчалик жойлаштириш учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уй-жойларни сотиб олиш параметрларига ўзгартиришлар киритилди.

2022 йил учун "Фуқаролар учун бюджет" эълон қилинди
Ушбу нашр ҳар йили кенг жамоатчиликка тақдим этиладиган Давлат бюджети бўйича нашрлардан биридир.

Янги Ўзбекистон: маъмурий ислоҳотлар
Улар давлат органларининг мақоми, штат бирликлари, уларнинг моддий-техник таъминоти ва бошқаларга дахл қилади.

Абитуриентларнинг мактабда олган баҳолари олий таълим ташкилотларига киришда ҳисобга олинади
Мактаб битирувчисининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш балларига қўшилади.

Тошкент шаҳрига ўтказилган ер майдонларининг инфратузилмаси ривожлантирилади
Пойтахтга ўтказилган туманларни комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди, унда саноатни ривожлантириш ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш назарда тутилган.

Қорақалпоғистонга тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари жалб қилинади
Ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Санаторийларга йўлланмалар ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан НҲҲ лойиҳалари қандай тайёрланади
Ушбу ҳужжатлар НҲҲлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилади ҳамда ҳуқуқий ва гендер экспертизадан ўтказилади.

Кўп квартирали уйлар юқори тезликда ишлайдиган интернет тармоғига уланади
2022-2024 йилларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.

Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва илм-фанни оммалаштиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари тасдиқланди.