Банклар томонидан инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш қандай режалаштирилмоқда
Марказий банк томонидан Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкка ва қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.
Гематология ва онкология соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилади
Президент томонидан 27 май куни «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Андижон вилоятида махсус саноат зонаси ташкил этилади
Ушбу зонада 30 йил мобайнида махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади.
Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади
Алиментни, масалан, касаллик варақаси ва моддий ёрдамдан ҳисоблаб чиқариш зарурми?
Банкларда ички аудит қандай ўтказилади
Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишда Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг Банкларда ички аудитга оид тамойиллари ўрганиб чиқилди.
Мактабгача таълим вазирлиги тизими кенгайтирилди
Мактабгача таълимга оид бир қатор НҲҲларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Бу йил саноат ярмаркалари қаерда ўтказилади
2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш жадвали Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган.
Айрим аҳоли пунктлари номлари тасдиқланди
Халқ депутатлари Самарканд вилоят Кенгаши айрим аҳоли пунктларини номларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди.
1 июндан бошлаб нима ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун қандай чоралар кўрилади
Чоралар орасида - соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтингини жорий этиш.
Агрокимё комплекси ислоҳ қилинади
Биологик ва кимёвий хизмат кўрсатадиган тадбиркорларга амалдаги солиқ ставкалари 50%га камайтирилади.
Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлиси 28 майда бўлиб ўтади
Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида қабул қилинди.
Ўтган йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 1,6%га ўсди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишди.
Сирдарё вилоятида тиббиёт кластери ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг янги моделини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Яна бир қатор товарлар маркировкаланади
Дори воситалари ва тиббий буюмларни ҳамда сув ва салқин ичимликларни, маиший техникани мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган саналар белгиланди.
Болалар боғчасига имтиёзли навбат кимларга тақдим этилади
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.
Хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радио каналлари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарори қабул қилинди.
"Фуқаролар учун бюджет" нашрининг навбатдаги сони чиқди
У 2020 йилда бюджет ижросига бағишланган. Нашр БМТТД ва Молия вазирлигининг "Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида тайёрланган.
Божхона йиғимлари - сўмда
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
ИИВ профилактика инспекторлари уй-жой билан таъминланади
Тасдиқланган Бевосита хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойлари билан таъминлаш дастури 2 965 та квартира қурилишини назарда тутади.
Ҳарбий унвонлар ва стаж. Қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг 19.05.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6230-сон Фармони қабул қилинди.
Тадбиркорларга истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши рейтинги берилади
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши рейтингини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилди.
Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун - $100 млн
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдан ташқари маблағлар иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига сарфланади.
Россия ва Ўзбекистон ахборот алмашиш тўғрисида келишувга эришди
"Ички ишлар органларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборот ҳамкорлиги ва электрон шаклда ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида"ги Битим тасдиқланди.
Қурилиш объектлари назоратчилари маоши оширилади
Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар тасдиқланди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
IT-сертификатларига эга ёш мутахассислар қўллаб-қувватланади
Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50%гача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Янги технопарк ташкил этилади
Қарши шаҳрида "Qarshi Technopark" дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.