Мажбурий меҳнатга барҳам бериш ишлари давом эттирилади
13 июнь куни пойтахтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига 17 та масала қўйилди
Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат худудининг 12%ига етказилади
2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланди
«Андижон-фарм» ЭИЗ: чегаралар белгиланди, Дирекция ташкил этилди
Ҳукумат «Андижон-фарм» ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудларни белгилади, унинг Дирекцияси ташкил этилди
Олис ҳудудларда фаолият юритаётган педагогларга – махсус устамалар
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан белгиланди.
ОТМ кўпроқ психологларни тайёрлайди
Вазирлар Маҳкамаси 7.06.2019 йилдаги “Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сон қарорни қабул қилди.
Шаҳрисабзда пойтахт ОТМнинг иккита филиали очилади
Булар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент кимё-технология институти бўлинмалари бўлади
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган божхоначиларга қандай компенсация тўланади
Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тасдиқланди
6 та шаҳар ва 1 та шаҳарча – республика бўйсунувида
Президент 4.06.2019 йилдаги “Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5738-сон Фармонни имзолади
Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати оширилди
Бу Давергеодезкадастрқўм, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарорида назарда тутилган
Бизнесменлар мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион лойиҳаларни амалга ошириши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 йилдаги “Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 487-сон қарори қабул қилинди.
Шаҳар телефонларига улаш жараёни жадаллаштирилди
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига тузатишлар киритилди
Таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш механизми ўзгаради
Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди.
Мамлакатимиз ОТМ рейтинги қандай аниқланади ва тузилади
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2019 йилдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган ва бир нечта босқичдан иборат.
5 та ОТМ ҳужжатни соддалаштирилган тартибда қабул қилади
Булар ТДЮУ, Қорақалпоқ, Гулистон, Фарғона ва Самарқанд давлат университетлари.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига тил бўйича имтиҳон қанчага тушади
Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифи тасдиқланди
Имтиёз эгалари бепул дори воситаларининг янги турлари билан таъминланади
Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди
Уруғлик картошка ва импорт қилинган гуруч ҚҚСдан озод этилди
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига тегишли қўшимчалар киритилди
Меҳнат нормаларини бузганлик учун суд жаримага тортади
11 июнь куни Қонунчилик палатасида суд-ҳуқуқ соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Алкоголь ва тамакининг ноқонуний айланмаси учун жарималарнинг ярми – Жамғармага
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисида низом қабул қилинди
Тошкент ва Тошкент вилоятида пропискага қўйиш тартиби соддалаштирилиши керак
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати прописка тартибини соддалаштириш юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари ва ўз таклифларини тақдим этди.
Уруғлик картошка харид қилиш учун – имтиёзли кредитлар
Ички бозорни картошка билан таъминлаш учун фермерларга йиллик 10% ставкада кредитлар берилади, улар бўйича ҳисобланадиган фоиз суммасининг ярми қопланади, темир йўлда юк ташиш ва сертификатлаштириш учун чегирмалар берилди.
Алкоголь ишлаб чиқарувчилар спиртни қандай олади
Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
ОТМга ҳужжатлар қандай топширилади
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти жавобни ўз ичига олган
Болаларни мактабга қабул қилишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
ТВ ва радиодаги реклама кўпайиши мумкин
ҚҲТБТ порталида янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.
186 та ахборот-кутубхона марказлари очилади, Кутубхоначилар куни нишонланади
Ушбу ва бошқа чора-тадбирлар Президентнинг 2019 йил 7 июндаги қарорида назарда тутилган.
Экспорт-импорт шартномалари бўйича қарздорлик қандай камайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2019 йилдаги 464-сон қарори билан ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди
Кам учрайдиган касалликларда қандай дорилар ёрдам беради
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари янги рўйхати тасдиқланди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати такомиллаштирилмоқда
Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси, уни ишлаб чиқариш учун материаллар ва бутловчи қисмлар импорти учун ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача қисқартирилди.
Рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳалар қандай қўллаб-қувватланади
Уларни молиялаштириш мақсадида IT-парк ҳузурида Венчур фонди ташкил этилади.
Конституция куни қандай ўтказилади
Ушбу кунни нишонлаш «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» шиори остида ўтади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари қандай идентификация қилинади
- Реэкспорт нима ва уни қандай расмийлаштириш керак
- Интернет-савдода ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
- «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»ни тасдиқлаш ҳақида»
- Қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўлаш
- «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди
- Ходимга қатъий ҳайфсан эълон қилиш мумкинми
- Ишдан бўшатилган ходимни суд қарори бўйича ишга тиклаш тартиби
- «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»
- «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»