
Чорвоқ сув омбори атрофи ўрмонлаштирилади
Чорвоқ сув омборини ҳимоя қилиш ва қайта тиклашга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш дастури тасдиқланди.

Ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар фаолияти қонунийлаштирилади
«Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Кон-металлургия саноатини ривожлантириш Лойиҳа офиси ташкил этилди
Хорижий консультантлар билан биргаликда офис мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология қидирув ишларини кенгайтиришга қаратилган стратегик йўналишларни белгилайди ва устувор лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Мактабгача таълим бўйича мобиль гуруҳлар барча ҳудудларда ташкил этилади
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг 13 та туманларида замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобусларда мобиль ўқитиш гуруҳлари фаолият кўрсатди.

Тадбиркорлар билан маҳалла аҳолиси ўртасида кооперация қўллаб-қувватланади
"Маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш асосида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни республиканинг ҳудудларига татбиқ этиш учун давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига $100 млн эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

Қорабайир отлари маҳорат мактабига Миллий гвардия мутасаддилик қилади
Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Қорабайир зотли отлардан фойдаланишга ихтисослашган секция ва от спорти клублари ташкил этилади.

Миллий гвардия қачон фуқароларнинг автомобилидан фойдаланиши мумкин
Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) хизмат вазифаларини бажаришда давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин.

Наманганда ҳар йили Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
Андижон, Наманган, Жиззах вилоятларида эса тажриба тариқасида гулчилик кластерлари ташкил қилинади.

Иппология илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади
Йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Қаровсиз болалар билан ишлаш бўйича марказлар вазифалари белгиланди
Бу қаровсиз болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бошқалар.

Норуда фойдали қазилмаларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг янги тизими барпо этилади
Қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этади.

Рақамли технологиялар институтининг вазифалари белгиланди
Вазифалар жумласига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ҳам киритилган.

Давлат харидлари бўйича қандай шартномалар экспертизадан ўтказилмайди
Давлат буюртмачилари томонидан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларида узлуксизликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.

Давлат органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти қандай баҳоланади
Хусусан, адлия вазири биринчи ўринбосарининг фаолияти НҲҲлар лойиҳаларини ўз ташаббуси билан тайёрлаш ва тасдиқлаш, амалдаги ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш каби асосий мезонлар бўйича баҳоланади.

Лимончиликни ривожлантириш учун қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Янги лимонзорларни барпо этиш харажатлари ва лимонларни экспорт қилишга транспорт харажатлари ҳам уларни етиштирган жисмоний шахсларга қоплаб берилади.

Электр энергетикани ривожлантириш учун ЕТТБнинг 81,6 млн евро миқдорида кредити ажратилди
Тошкент, Навоий, Тахиатош, Сирдарё, Талимаржон электр станциялари унинг олувчилари ҳисобланади.

Фармацевтикада Зарур амалиётлар маркази ташкил этилди
У фармацевтика тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда Зарур амалиётлар (GxP) халқаро стандартларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш билан шуғулланади.

Кўчма савдо - “K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у билан уни амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектларининг ихтисослашуви назарда тутилган.

2021 йилда савдога чиқариладиган давлат активларининг рўйхати белгиланди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ҳисоб палатасига яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича вазифалар юкланди
Олий Мажлис Сенатининг XVII ялпи мажлисида вакцинация, сейсмик хавфсизлик, ер участкаларини ҳисобга олиш, лицензиялаш ва интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Меҳнат мигрантларига харажатларнинг бир қисми қопланади
Хусусан, хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, йўл чиптасини харид қилиш, "ишчи виза"ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун.

Чирчиқда Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг филиали очилади
Унинг вазифалари орасида - "Siemens" компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти билан ҳамкорликда битирувчиларни ўқитиш ва уларнинг амалиётларини ташкил этиш, уларни ишга жойлаштириш.

Миллий гвардия ходимининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қандай қопланади
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Узумчилик соҳасига кластер тизими жорий этилади
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 48 та туман узум етиштиришга ихтисослаштирилади. Узумзорларни барпо этишдан бошлаб, уларни истеъмолчига етказишга қадар узлуксиз тизим яратилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредитлар бўйича кафиллик беради
Кафиллик 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун ажратилган валюта кредитлари бўйича берилади.

Рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати янгиланди
Монопрепаратлар рўйхати 105 тага қисқарди ва 87 та позициядан иборат. Мажмуавий препаратлар сони ушбу рўйхатда 118 тага қисқарди.

Кам таъминланган оилалар фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилади
Бу Президентнинг “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ўзбекистонда тара учун депозит тизими жорий этилади
Депозит тизими татбиқ этиладиган таралар турларини аниқлаш, тўлов миқдорини белгилашни назарда тутувчи Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.