Судлар ва адлия органларини молиялаштириш аниқ белгиланди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3240-сон «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Қурбон ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади
Президентнинг 24.08.2017 йилдаги ПҚ-3241-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори имзоланди
Кимларга илгари ишлатилган асбоб-ускуналарни экспорт қилишга рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2017 йилдаги 642-сон қарори билан Илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни етказиб беришга монополия жорий этилди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3204-сон “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Давлат мукофотлари берилди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПФ–5162-сон «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги фармони давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди
Собиқ якка тартибдаги тадбиркорлар банкрот деб топилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Фуқаролик кодекси ва “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. Қонун лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. У солиқ бўйича қарздорлар – собиқ ЯТТларни банкрот деб топиш имкониятини кўзда тутади
Биржада давлат харидлари бекор қилинди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Ҳудудларда Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг бўлинмалари пайдо бўлади
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3234-сон «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилди
Миллий иқтисодиёт ривожининг кафолати
Жорий йилнинг 23 август куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва саноат тармоқларини фаол диверсификация қилиш – мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди
Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилади
23 август куни Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти иштирокида Халқаро пресс-клуб мажлиси бўлиб ўтди
Кичик саноат корхоналарида бизнесга юридик хизмат кўрсатилади
Пойтахт ҳокимияти хузуридаги бинолардан фойдаланиш департаменти 22 август куни матбуот анжумани ўтказди. Тадбир Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари (КСЗ) фаолияти, резидентлар учун шарт-шароитлар, фойдаланилмаётган давлат мулкларини ижарага олиш ёки харид қилиш мавзуларига бағишланди
Мамлакатимизнинг сейсмик хавфсизлиги назорат остида
Президентнинг 9.08.2017 йилдаги ПҚ–3190-сон қарори билан сейсмология ва сейсмик хавфсизлик соҳасида жавобгар органлар белгиланди, шунингдек, Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ва мамлакатимиз аҳолиси ҳамда ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш тузилди
Суд тизими янгиланиб, ҳаётимизга кириб бормоқда
2017 йил 13 август куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани жиноят ишлари бўйича суди биносида мурожаатнома матни ва фуқаролар учун қутининг намунавий тарзда ўрнатилиши ва ундан фойдаланиш масалаларига доир тадбир ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари — маълумотномалар
Аввалги материалларимизда уй олди-сотди жараёнини ҳужжатлаштириш хусусида сўз юритган эдик. Бу сафар ҳужжатлаштириш учун зарур бўлган маълумотномаларни тўплашдек мураккаб жараённинг ҳар бир босқичида юзага келадиган ҳолатларни бирма-бир кўриб чиқамиз
Ҳакамлик судлари фаолиятини янада такомиллаштириш - давр ва бизнес талаби
Савдо-саноат палатаси ва Сирдарё вилояти иқтисодий суди томонидан “Ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Қандай CPA Uz дастури бўйича сертификатланган бухгалтер бўлиш мумкин?
«Сертификатланган амалиётчи бухгалтер» - бухгалтернинг профессионал малакасини тасдиқлайдиган ҳужжат. CPA Uz дастури бўйича биринчи даражали сертификатлар муддатсиз ҳисобланади ва Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси томонидан берилади
1 сентябрдан маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш учун тарифлар ошади
“Махсустранс” ДИЧБ корхона ва ташкилотлар ва аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ва ахлатларни олиб чиқиш бўйича тарифлар ошишини маълум қилди
Айрим товарлар импорт қилишда бож ва акциздан озод этилди
Президентнинг 15.08.2017 йилдаги ПҚ–3213-сон «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
НТБ, шунингдек мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3231-сон «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ва давлат молия назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Пиёз, саримсоқпиёз ва сабзавотларнинг эрта баҳорги ҳосили 2018 йил март ойидан пештахталарга чиқади
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3230-сон “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3228-сон “Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланганлигини янада оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
2017 йилда ғўза дефолиациясида ерда ишлатиладиган техникалар энг юқори даражада қўлланилади
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3229-сон “2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 9.08.2017 йилдаги 606-сон қарори билан ФВВ, Ўзгидромет ва "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
Тошкент вилоятидаги туризм инвесторларига кредит линияси очилади
Президент 10.08.2017 йилдаги ПҚ–3198-сон «Тошкент вилоятида замонавий туристик ва соғломлаштириш комплексларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизими ташкилотлари ижара тўловидан озод этилди
Президент 17.08.2017 йилда ПҚ–3223-сон «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3220-сон «Ўзсаноатэкспорт» АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси 2017 йил 24 август куни бўлиб ўтади
Олий Мажлис Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Кенгаш Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 24 август кунида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
Букмекерлик фаолияти учун лицензия талаблари белгиланмоқда
Шунингдек, Ўйинчилар ягона реестри ташкил этилади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Мамлакатда жамоавий спорт турлари ривожлантирилади
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Олий таълим кубоги» ва «Ректор кубоги» сингари спорт мусобақалари ўтказилади.
Уй қамоғида электрон браслетдан қандай фойдаланилади
Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю
Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди
Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Жиноят-процессуал кодекси тегишли боб билан тўлдирилмоқда
Янги сонларда ўқинг
- Янги йил табриги
- ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
- Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар
- «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»
- Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
- Иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақидан қандай ушлаб қолинади