Республикамизда Стратегик ривожлантириш мақсадли дастури доирасида Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистон кимё технологик кластерлари ташкил этилади.
Қурилиш соҳасидаги талаблар соддалаштирилмоқда
150 дан зиёд Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг мажбурийлиги бекор қилинмоқда
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун – 300 млрд сўм
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш, айланма маблағларини тўлдириш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талаблар кучайтирилмоқда
Маълумотлар базасига рухсатсиз киришга қарши ҳимоя қилишнинг 4 та даражаси белгиланмоқда.
Мурожаатлар билан ишловчи давлат хизматчиларининг малакаси оширилади
Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ва унинг филиаллари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида 12 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилади.
Денов ва Урганч дзюдо спорт мактаблари ташкил этилади
Шунингдек Дзюдо академияси фаолиятининг йўналишлари, улар сирасида – уни аҳоли ўртасида оммавий спорт турларидан бирига айлантириш вазифаси белгиланди.
Эмиссиявий қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЯИДХП орқали амалга оширилади
Рўйхатдан ўтказиш ҳақида аризага акция (облигация) чиқариш тўғрисида қарор ҳамда эмитентнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласи илова қилиниши лозим.
Опера ва балет санъатини тарғиб қилиш чора-тадбирлари тасдиқланди
Давлат бюджети ҳисобидан ҳар икки йилда Ҳ.Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танлови ҳамда «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали ўтказилади.
Қуёш қурилмаларини харид қилганда қандай компенсация олиш мумкин
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Марказий банк томонидан «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Эндиликда республикада янги молиявий технологиялар ва хизматларни жорий этаётган юридик шахслар Марказий банкка улар учун махсус ҳуқуқий режимни тақдим этишни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
Айрим шифокор-талабаларга ишлашга рухсат этилди
Ўқиш пайтида улар тўлиқ ставкагача ишлашлари мумкин.
Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим қандай ташкил этилади
Бунинг учун таълим ташкилоти масофавий таълимни бошқариш бўйича «Learning Management System» платформасига, ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контентига ва бошқаларга эга бўлиши керак.
Мактаб ўқувчиларини маънавий тарбиялаш концепцияси тасдиқланди
Унинг мақсадларидан бири – мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтариш.
Узум етиштирувчилар орасида кўрик-танлов ўтказилади
Улар «Энг яхши узум нави», «Энг яхши маҳаллий узум нави» ва «Энг яхши вино маҳсулоти» номинациялари бўйича беллашадилар.
Айрим тадбиркорларга иссиқхона учун божхона тўловини кечиктириб тўлаш имконияти яратилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан бундай имтиёз тақдим этиладиган 29 та корхона рўйхати тасдиқланди
Тўқимачилик соҳаси қандай қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар сирасида – ускуналарни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш, ижтимоий солиқни камайтириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби белгиланди
Чунончи, бошқалар қатори, ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлашга қўйиладиган асосий талаблар белгиланди.
Истеъмолчиларга кўмир маҳсулотлари қандай ортиб юборилади
2023 йил 1 апрелга қадар кўмир маҳсулотларини сотиш, бюджет ташкилотлари ва аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида маълумотлар жойлаштириладиган интерактив портали ишга туширилади.
Давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назорат кучайтирилади
Эндиликда Давлат чегарасини кесиб ўтаётган автотранспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш божхона органлари ва чегара хизмати вакилларидан иборат қўшма нарядлар томонидан амалга оширилади.
“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Қонун товар (иш, хизмат)ларнинг сифатини, ушбу соҳада очиқлик, шаффофлик ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Янги сонларда ўқинг
- Ўзэнергоинспекция нима учун жарима солади
- Ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби
- «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
- Текинга олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
- Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Иш ҳақи қандай тўланади
- Болалар масалалари бўйича миллий комиссия вазифалари қайта кўриб чиқилди