2021 йил ноябрь ойида "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Лондон фонд биржасида 700 миллион АҚШ доллари миқдоригача еврооблигацияларни чиқариш ва жойлаштириш ташкиллаштирилади.
Ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномаларини РФда қандай алмаштиришлари мумкин
Қабул қилинган Вақтинчалик низомга мувофиқ янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан расмийлаштирилади.
Қимматли қоғозлар бозори. Қандай ўзгаришлар киритилди
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга қўшимчалар киритилди.
"4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасининг муддати узайтирилди
Айрим НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун – $100 млн
Маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун миллий валютада 5 йил муддатга фоизсиз ажратилади.
Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси ташкил этилди
Унинг вазифаси - хўжалик юритувчи субъектларга қарз бериш, капиталида иштирок этиш ва улар билан муносабатларда бошқа молиявий инструментлардан фойдаланиш йўли билан Қирғизистон иқтисодиётининг устувор секторларида ўз харажатларини ўзи қоплайдиган лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат.
Инвесторларга кўчмас мулкни сотиб олишда солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи берилади
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашни 6 ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади.
Кўпикланадиган ва табиий вино акциз маркалари билан маркаланишдан озод қилинади
Чора-тадбир мамлакатда кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш мақсадида синов тариқасида жорий этилмоқда.
Пахта теримчиларга устама ҳақ тўланади
2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
НҲҲлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан қандай ўтказилади
НҲҲлар лойиҳаларига қўйиладиган талаблар орасида - оғзаки нутқ шакллари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари, эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашларнинг мавжуд бўлмаслиги талаби бор.
Қатор давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божи камайтирилди
Хусусан, турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия ва бошқалар дубликатларини бериш.
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қатъийлаштирилди
29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон Қонун билан МЖТК ва ЖКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Етим болалар уй-жой билан таъминланади
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади
У Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида ташкил этилади.
Ободонлаштириш соҳасидаги ходимларга устама тўланади
У ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15%ини ташкил этади
Ашёвий далилларни расмийлаштириш тартиби ўзгартирилди
Ашёвий далилларни олиб қўйиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган қўшимчалар билан радиоактив материаллар, қурол-яроғларни олиб қўйиш, сақлаш, бериш, қайтариш ва бошқалар, фото- ва видеоёзувларга тушириш жараёни тартибга солинади.
Тадбиркорларнинг валюта хатарлари камайтирилади
Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Сувни тежаш учун субсидия ажратилади
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун ажратиладиган субсидиялар миқдорлари белгиланди.
Фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Оила кодексига ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Президентнинг расмий рамзлари - белги ва штандарт жорий қилинди
Бу «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга қўшимча билан белгиланган.
Янги сонларда ўқинг
- 2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
- Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин
- Ижаранинг энг кам ставкалари: 2025 йилда қўллаш тартиби
- Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ундирувлар иш ҳақидан ундирувлар қандай ушлаб қолинади
- МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш учун трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак
- Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
- Меҳнат муҳофазасини ташкил этишда кўп учрайдиган хатолар
- Чет элда ишлаган эди...
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганида барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланиши
- Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда мустаҳкамлаб қўйилди