Магистрантлар томонидан стажировкани ўташ тартиби тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш вақт талабидир
«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамаси юзасидан Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ ва Полянте СВЕШНИКОВ, Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг изоҳлари
Телекоммуникация операторлари ХУМШ билан қандай ўзаро ҳамкорлик қилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилиш кучайтирилади
Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди
Бойсун туманидаги спорт мактабига курашчиларни қабул қилиш қоидалари белгиланди
Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳиндистоннинг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш палатаси кўмаклашишга тайёр
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳиндистонлик ҳамкасблари томонидан амалий ҳамкорликни ривожлантириш бобида қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабар берди
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2015 йил 3-4 декабрь кунлари давом этади
Бугун соат 10.00 да мажлислар залида сенаторлар электрон шаклда рўйхатга олингандан кейин Парламентнинг юқори палатаси раиси Ниғматилла Йўлдошев тўртинчи ялпи мажлисни очиқ деб эълон қилди
Cargo юк жўнатмаларини интернет орқали кузатиб бориш мумкин
Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси хабар берди. Авиаташувчининг расмий сайтида янги интерактив хизматдан фойдаланиш мумкин
Стартап нима дегани ва у нима учун керак?
Стартапни инглизчадан сўзма-сўз таржима қилганда “жараённинг бошланиши”ни билдиради
ЎзРТХБ реклама чегирмалари учун акция эълон қилади
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) кўргазма-ярмарка савдолари иштирокчилари учун акция бошланганлиги ҳақида эълон қилди
Божхона божлари ва ҚҚСдан озод қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Биогаз қурилмаларини қурувчилар учун имтиёзлар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2015 йилдаги 343-сон Қарори билан Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Қурилаётган ишлаб чиқаришларнинг техник-иқтисодий асосланишини баҳолаш агентлиги ташкил қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2015 йилдаги 332-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги арафасида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги арафасида Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзосининг мулоҳазалари
Дўкон очамиз: оддий нарсаларда қандай қилиб панд емаслик ҳақида
“Манфаатлар манбаини” излаганда дўкон очиш тадбиркор назарида фойда олишнинг энг мақбул усули бўлиб кўринади. Ғоянинг бор жозибасига қарамай, ҳар қайси дўкон ҳам эгасига даромад келтиравермайди
Вақтинчалик молиявий қийинчиликларни бартараф этиш бўйича 7 ғоя
Уни нафақат оддий фуқаролар, балки якка тартибдаги тадбиркорлар, унча катта бўлмаган ишлаб чиқариш компаниялари, ҳатто йирик корпорациялар ҳам бошдан кечириши мумкин. Ачинарли ҳақиқат шуки, бундан ҳеч ким кафолатланмаган, далда берадигани эса – уларни бартараф этиш мумкин
Парламентнинг асосий вазифаларидан бири – давлат бюджети ижросини назорат қилиш
Ҳукуматнинг Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини Алия Юнусова, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси шарҳлайди
Олий хўжалик суди лизинг ва корпоратив бошқарувга доир қарорлар қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 27 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида лизинг ва корпоратив бошқарув масалалари ҳамда шу соҳалардаги хўжалик судларининг вазифалари кўриб чиқилди
«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида абитуриентлар учун электрон тестларга серия рақамлари скретч-карталарда ҳам тарқатила бошланди
Хизмат сафари харажатлари учун қанча маблағ берилади?
Молия вазирининг буйруғи билан Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВнинг Парламентда ўтказилган ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг инвентаризацияси юзасидан мулоҳазалари
Стандартлаштириш соҳасидаги бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтайди
Бу ҳақда “Ўзстандарт” агентлиги вазирликларга, идораларга, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлик субъектларига эслатиб ўтади
Олий суднинг янги китоби ва веб-сайти
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг «Жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари» китоби ҳамда расмий веб-сайти тақдимоти бўлиб ўтди
Автотранспорт воситаларига газ баллонли ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги 326-сон Қарори билан Сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади
Ўзбекистон Президенти 2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини (8 декабрь) нишонлаш муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги Қарорни имзолади
Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади
Пойтахтда 2015 йил 19 ноябрь куни бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини 2015 йилнинг 3 декабрь куни чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди
«Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусида ижодий танлов эълон қилинди
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусидаги ижодий танловни эълон қилади
Компаниянгиз кутубхонаси учун янги электрон китоблар
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти учта электрон тўплам – керакли ҳужжатни осон топиш имконини берадиган қулай автоматлаштирилган қидирув тизимига эга ахборот маълумот тизимларини нашр қилди
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди
Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади
Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар
Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.
Янги таҳрирдаги "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.
Йирик бозорларда тартиб қандай таъминланади
Вазирлар Махкамасининг қарори билан йирик бозорларни хавфсизлик воситалари, жумладан видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва бошқалар билан жиҳозлаш талаблари белгиланган.
Янги сонларда ўқинг
- Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
- Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қандай қўлланилади
- Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
- Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
- Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Чет эллик ходимнинг маоши
- ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
- Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади