Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
18.07.20

Кредит ташкилотлари ахборот хавфсизлигини қандай таъминлайдилар

Марказий банк микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талабларни белгилади.

17.07.20

Декларантларни қандай пеня ва жарималар кутмоқда

2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 августда тугайди. Сизга жарима ва пеня солмасликлари учун маслаҳатлардан фойдаланинг.

16.07.20

1 ноябрдан иккита солиқ бўйича имтиёзлар қисман бекор қилинади

Президент томонидан ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ҳужжат имзоланди.

16.07.20

Лицензияларнинг қарийб 100 турини бекор қилиш кўзланмоқда

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

15.07.20

ОАВни рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали улар фаолиятини бошлаш йўлга қўйилади

ҚҲТБТ порталида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири) муҳокама учун жойлаштирилган.

15.07.20

Бизнесни ривожлантириш учун – қўшимча $150 млн

Бу Президентнинг 2020 йил 14 июлдаги ПҚ-4782-сон қарорида назарда тутилган.

14.07.20

Ов қилиш учун қандай ҳужжатлар керак

8.07.2020 йилдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-627-сон Қонун эълон қилинган, у 3 ой ўтгач кучга киради.

14.07.20

«Орол артемия саноат» ДУК ташкил этилди

У артемия цистасини саноат асосида чуқур қайта ишлаш ҳамда улардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

14.07.20

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Товар-моддий захиралар» тасдиқланди

Ҳужжат юридик шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган ТМЗнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди.

14.07.20

Солиқ аудитини ўтказиш тартиби белгиланди

У солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида, унинг ҳисобот ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш йўли билан ўтказилади.

14.07.20

Ишлаб чиқариш: учинчи сменада электр энергияси арзонлашади

Президентнинг «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

13.07.20

Тижорат банкларида корпоратив бошқарув қандай бўлади

Марказий банкнинг қарори билан Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида низом тасдиқланди.

13.07.20

Қандай дори воситалари кам учрайдиган касалликларни даволаш учун рухсат этилган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини янгилади.

13.07.20

Экспорт қилувчиларга транспорт харажатлари компенсация қилинади

Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

13.07.20

Сув таъминоти объектлари – хусусий секторга

Президент Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлади.

13.07.20

1 августдан яна қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади

Президентнинг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармони билан тегишли ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган.

11.07.20

Муҳим тўлов тизимларининг мезонлари айтилди

Марказий банк тўлов тизимларининг муҳимлигини аниқлаш мезонларини белгилади.

11.07.20

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ишончли бошқарувга берилади

Вазирлар Маҳкамаси 8.07.2020 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 430-сон қарорни қабул қилди.

11.07.20

Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки чекланади

Битта товар бозорида 5 та ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда давлат иштирокида хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этиш тақиқланади.

10.07.20

Темир йўл ва авиақатновлар тўхтатилади

13 июлдан бошлаб маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади.

10.07.20

Қандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

10.07.20

Мулкдор хусусийлаштиришга қарши – оқибати қандай бўлади

Давлат мулки объектларини хусусийлаштиришнинг амалдаги тартибига айрим тузатишлар киритилди.

10.07.20

«Бухгалтерия ҳисоби амалиёти» вебинари

Замира Джураева сизни 23 июль соат 10:30 – 12:45 да «Бухгалтерия ҳисоби амалиёти» вебинарига таклиф қилади.

10.07.20

ОТБ иштирокидаги лойиҳалар параметрлари тасдиқланди

Бу ичимлик сув ва канализация тизимини реконструкция, қуриш ва ривожлантириш ҳамда шаҳарларни комплекс ривожлантириш лойиҳаларидир.

09.07.20

Қишлоқ массивларида инфратузилмани ривожлантиришга $30 млн ажратилади

Ушбу суммага қарз битими Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан имзоланган.

09.07.20

Хусусийлаштириш: ижарага олувчи камроқ тўлайди

Ижарага олинган давлат мулки объектини хусусийлаштириш натижасида сотиб олган ижарага олувчининг охирги бир ярим йил давомидаги ижара учун айрим харажатлари ҳисобланади.

09.07.20

Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси 04.07.2020 йилдаги «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 421-сон қарорни қабул қилди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Рес­пуб­ли­ка­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да «Жа­со­рат мак­та­би» таш­кил эти­ла­ди

2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Банк кре­дит­ла­ри та­вак­кал­чи­ли­ги­га қўйила­ди­ган та­лаб­лар ўзгар­ти­рил­ди

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Маҳал­ла­лар­да иж­ти­мо­ий про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри ўтка­зи­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

1 де­каб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Ом­буд­сман фа­олияти­нинг ҳуқуқий асос­ла­ри бел­ги­лан­ди

Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

Ҳуқуқни муҳофа­за қилув­чи ор­ган­лар ва ҳар­бий­лар­га чек­лов­лар ўрна­тил­моқда

Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-18
  • USD:12869.90 (+0.00) сум
  • EUR:13496.66 (+0.00) сум
  • RUB:124.94 (+0.00) сум