
1 январдан ҚҚС жорий этилиши сабабли нархни 20%га ошириш керакми?
Norma экспертлар – солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар, бош бухгалтерлар ўртасида сўров ўтказди. Улар турли хил тавсия бердилар, бироқ бир масалада фикрлари якдил – нархларни ўзгартиришдан аввал ҳисоб-китоб қилиб кўринг. Эҳтимол, бозорда кўпроқ улушга эга бўлиш ва кўпроқ пул ишлаш учун нархларни оширган эмас, балки туширган фойдалироқдир

2019 йил 1 январдан Профессионал медиаторлар реестрини юритишни бошлайдилар
Уни шакллантириш ва зарур маълумотларни киритиш тартиби адлия вазири буйруғи билан тасдиқланди (рўйхат рақами 3092, 29.11.2018 й.)

Камерал назоратдан кейин мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни қандай ўтказадилар
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги 965-сон қарори билан Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мўмин Ашуров: «Вir.uz тизими билан ҚҚС ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш осон»
«Norma» ПРМ «ҚҚС – нималарга эътибор бериш лозим» оммабоп курси доирасида ўқитишни ташкил этишга ёндашувни ўзгартирди. Натижада машғулотлар тугаганидан кейин тингловчиларнинг аксарияти якуний тестлардан муваффақиятли ўтмоқдалар. Марказ директори Мўмин Ашуров инновациялар ҳақида батафсил сўзлаб берди

Асал Орзиева: «bir.uz билан ишдан ажралмаган ҳолда иккинчи касбни эгаллаяпман»
Намангандаги «Нафис Чарм» МЧЖ кадрлар бўлими инспектори Асал Орзиева бухгалтерлик касбини ўзлаштирмоқда. Вir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида «I тоифали бухгалтер-кассир» ихтисослиги бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топшириши у эришган дастлабки натижа бўлди

Турар жойларда қўриқлаш воситаларини ўрнатмоқчилар
ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига «Хавфсиз уй» концепциясини жорий этиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Сув хўжалиги вазирлигида янги бўлинмалар ташкил этилади
Президент Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади (29.11.2018 йилдаги ПҚ-4039-сон қарор)

1 декабрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
Қурилиш, божхона назорати, ташқи реклама, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб амал қилувчи асосий ҳуқуқий янгиликлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз

Парламент қуйи палатасида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 30 ноябрь куни депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Мамлакатнинг кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги қандай таъминланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги 968-сон қарори билан 2018–2021 йилларда ушбу соҳадаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланди

Тошкент шаҳрида Аджу университети ташкил этилмоқда
Янги ОТМ қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳалари ва бошқа таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий фаолият билан шуғулланади

Сув таъминотини тарификациялашнинг янги механизмлари ва канализация хизматлари учун устама пули жорий этилади
Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

2019 йил августдан товарларни махсус маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилади
Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Мамлакатимизнинг «маданият концепцияси» тасдиқланди
Унда қуйидагилар назарда тутилган: маданият марказларини ташкил этиш, турли мавзудаги республика кўрик-танловларини уюштириш, ҳар йили «Театр томошалари ҳафталиги»ни ўтказиш, махсус кўкрак нишонини таъсис этиш ва бошқалар

Экология соҳасига – илғор технологиялар ва инновациялар
Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2018 йилдаги 958-сон қарорида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада ривожлантириш назарда тутилган

Йўл қурилишида хорижий тажриба ёрдам беради
Йўлларни қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида энг яхши хорижий тажрибани жорий этадилар. Давлат-хусусий шериклик салоҳиятини фаол қўллаш режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг 27.11.2018 йилдаги ПҚ–4035-сон қарорида назарда тутилган

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиш 3,2 баравар арзонлашди
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказганлик учун янги давлат божи ставкалари режалаштирилганидан кўра кўпроқ камайтирилди (ВМнинг 27.11.2018 йилдаги 963-сон қарори)

3 йиллик виза ҳамда вақтинча прописка учун инвесторлар 650 доллар тўлайдилар
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг тарифларига қўшимчалар киритилди (ВМнинг 27.11.2018 йилдаги 963-сон қарори)

Яқин 3 йилдаги таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди
29 ноябрда Тошкентда «2019–2021 йиллардаги таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари йўл харитаси» тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вазирликлар ва идоралар, энг йирик компаниялар раҳбарлари, етакчи маҳаллий мутахассислар, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки, шунингдек бошқа халқаро молия институтлари ва консалтинг муассасаларининг вакиллари иштирок этди

Экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари қайтарилди
Президентнинг 29.11.2018 йилдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Транспорт вазирлигининг ташкил этилиши ва истиқболдаги бошқа режалар
Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида бошқалар қатори яқин истиқболдаги режалар қайд этилган

Ҳукуматнинг янги сектори ҳамда Дававианазоратни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди
Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ёритишда давом этамиз

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади
Бу Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган

Ҳудудларда 365 та кичик меҳмонхона ва хостеллар қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 954-сон қарори эълон қилинди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга аъзо бўлди
Миграция бўйича халқаро ташкилот кенгаши Ўзбекистоннинг МХТга аъзо бўлиш учун берган аризасини маъқуллади. Мамлакат ташкилотнинг 173-аъзоси бўлди

Олтин ва кумуш тангаларнинг нархлари белгиланди
Марказий банк 1 900 дона олтин ҳамда 6 900 дона кумуш эсдалик тангаларини сотувга қўйди. Ҳар бирининг оғирлиги – 31,1 грамм (1 троя унцияси). Металларнинг асиллик даражаси – 999,9 (батафсил тавсифига қаранг)

Газ ҳисоблагичини ечиш ва ўрнатишга аризалар онлайн қабул қилинади
Ҳисоблагични ечиш ва ўрнатиш учун мутахассисларни уйдан чиқмай туриб чақирса бўлади. ЯИДХП орқали ариза юбориш мумкин

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат берилди
2019 йил 1 мартдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилган ҳолда ушбу фаолиятни амалга оширишлари мумкин. Президентнинг 26.11.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзА сайтида эълон қилинган

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.

Ижтимоий шартнома қандай тузилади
Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.

Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади
Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.

Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади
Унинг мақсадларидан бири адолатли солиққа тортишдир.

Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади
Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади