Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилди
Чунончи, давлат илмий дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқадиган илмий-техник кенгашларда ҳар бир аъзолик (иштирок этганлик) учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача қўшимча ҳақ олиш мумкин.
Буғдойни харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил ҳосилидан буғдой тайёрлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Green Universityнинг вазифалари белгиланди
Университетда ўқув жараёни нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борилади. Унинг битирувчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади.
Шартнома доирасида форс-мажор ҳолати қандай тасдиқланади
Форс-мажор ҳолатлар ССП раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳамда электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.
Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – маданий меросимизнинг жаҳон маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш ва уларни кенг оммалаштириш бор.
Дори воситаларининг клиник тадқиқотлари қандай ўтказилади
Барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади, бундан Президентнинг ПҚ-411-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда белгиланганлар мустасно.
Пиллачилик соҳасидаги касаначиларга имтиёзли қарз ажратилади
Қарз маблағлари йиллик 14% ставкада 10 йилга берилади.
Стационарлар дори воситалари билан қандай таъминланади
Шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилмоқда
1 июлдан бошлаб ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Муҳим ахборот инфратузилма объектларида киберхавфсизлик қандай таъминланади
Киберхавфсизлик соҳасидаги ходимлар ДХХ томонидан ҳар 3 йилда аттестациядан ўтказилади.
Экология соҳасидаги фаолият трансформация қилинади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди, шунингдек Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази ташкил этилади.
Иш йили эски ва янги МК даврларини ўз ичига олса, таътилнинг давомийлиги қандай ҳисобланади
Ходимнинг иш йили – 2022 йил 1 ноябрь – 2023 йил 31 октябрь. Ишга қабул қилишда унга 15 иш куни давомийлигида таътил белгиланди. Янги Меҳнат кодекси кучга киргандан кейин ходим билан қўшимча келишув тузилди, таътилнинг давомийлиги эса 2023 йил 30 апрелдан 21 календарь кун қилиб белгиланди. Ходим июнь ойида таътилга чиқади.
2024 йилда “СБХ” обуначилари қандай бонуслар оладилар
“Солиқ ва божхона хабарлари” ҳафталигининг қоғоз шакли билан ишлашга кўникканлар учун хушхабар! Бизда 2024 йил учун обуна бошланди. Анъанавий тарзда обуначилар ўзларининг севимли газеталарига қўшимча равишда кўплаб бонуслар оладилар!
Экология нормаларини бузганлик учун жарималар оширилади
Шунингдек, экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилади.
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди
Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланди. Ушбу кунда барча давлат органлари хайрия тадбирларини ўтказади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга берилади
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар доирасида бошланғич синфларда “информатика”, ўрта синфларда эса молиявий саводхонликни ошириш фанлари киритилади.
Бемор стационарга қандай дори воситаларини ўзи билан олиб келиши мумкин
Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Адвокатлик гувоҳномаларининг янги намунаси тасдиқланди
Аввалги намунадаги гувоҳномалар янги, махсус QR-кодли гувоҳномаларга бепул алмаштирилади .
Ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича комиссиянинг вазифалари нимадан иборат
Ҳукумат комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ep фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.
Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастури ишлаб чиқилди
Лойиҳа Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам нархлар ўзгартирилмоқда
Энг кам улгуржи-сотиш нархлари ўртача 20 %га, чакана нархлар 16 % га ошмоқда
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 1 июнда бўлиб ўтади
Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, бир қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, улар орасида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар ва бошқалар бор.
Профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштирилмоқда
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ёқилғи-энергетика соҳасида рақамли назорат жорий этилади
Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Аҳоли ва бизнесдан 50 га яқин маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади
Президент қарори билан рақамли хизматлар кўламини кенгайтириш чоралари белгиланмоқда.
АКТ соҳасида маъмурий ислоҳот давом этади
Келгуси йилнинг бошидан Рақамли технологиялар вазирлигининг алоқа соҳасидаги функцияларининг бир қисми хусусий секторга ўтказилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ДХШ асосида 13 та мактаб қурилади
Давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди, хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади.
1 Июндан қандай ўзгаришлар бўлади
Norma.uz портали 2023 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.