Сабзавот маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига у ўз маблағларини йўналтириши мумкин бўлган йўналишлар кенгайтирилди.
Агар дивидендлар ортиқча тўланган бўлса, нима қилиш лозим?
2020 йил учун молиявий натижалар ҳисоб-китобида муассис-жисмоний шахсга (резидентга) йил мобайнида олинган фойдага қараганда кўпроқ дивидендлар тўланганлиги маълум бўлди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш манзилли дастури тасдиқланди
У республика вилоятлари кесимида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қурилиши режалаштирилган объектлар рўйхатини ўз ичига олади, уларни молиялаштириш манбаларини белгилайди.
Қандай маҳсулотларнинг санитария-эпидемиологик жиҳатдан мувофиқлиги текширилади
Ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, мувофиқликни баҳолашда ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассислар ҳам мувофиқликни баҳолаш объектлари жумласига киради.
Давлат харидларида – маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга преференциялар
Вазирлар Маҳкамаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор ҳужжатларни қабул қилди.
Ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича банк хизматлари
Банкка мурожаат қилишда энди фуқаролар идентификация ID-картаси ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатишлари мумкин.
Олий Мажлис Сенатининг XII ялпи мажлиси 5 февралда бўлиб ўтади
Бу ҳақдаги қарор Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 1 февралдаги мажлисида қабул қилинди.
Кимё технологияларини ривожлантиришга – $53,8 млн
Ўзбекистон томонидан Корея Республикаси билан биргаликда амалга ошириладиган Кимё технологиялари марказини ташкил этиш бўйича лойиҳанинг параметрлари тасдиқланди.
Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатлари қисқартирилади
Президент томонидан «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан буйруқ чиқариш мумкинми
Компания ходими МКнинг 99-моддаси бўйича «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшаш ҳақидаги аризани тақдим этди. Ходим ҳақиқатда ишдан кетишидан бир неча кун олдин буйруқ чиқариш мумкинми?
Қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш муаммоси қандай ҳал этилади
Қурилиш чиқиндилари биринчи навбатда тегишли технология ва қувватларга эга корхоналар томонидан қайта ишланиши керак.
Доимий яшаш ва вақтинча бўлиш жойлари бўйича рўйхатга олишга доир қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг Фармони билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш, айбланувчи ёки судланувчи шахсларнинг ҳужжатларини алмаштиришга тааллуқли айрим НҲҲга ўзгартиришлар киритилди.
Президент томонидан афв этиш тартиби тасдиқланди
Президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.
Давлат дастури, давлат тили, йўл ҳаракати қоидалари ва Халқлар дўстлиги куни
Ушбу ва бошқа масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.
Суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Олий суд тушунтириш берди
Суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериш институтининг тугатилиши, суд қарорлари устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят бериш тартиби ўзгартирилиши муносабати билан судлар нимага эътибор беришлари лозим.
Давлат харидлари тартиб-таомили ўзгартирилади
Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тақдиқланди.
Деҳқонлар ва томорқа ер эгалари молиявий қўллаб-қувватланади
Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган 200 млрд сўм «Томорқа хизмати» МЧЖлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, томорқа ер эгаларини молиявий таъминлашга йўналтирилади.
Қайта баҳолаш ва амортизация - 2021 йилдаги ўзгартиришлар
2021 йил 1 январдан бошлаб асосий воситаларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди. Бу фойда солиғига қандай таъсир қилади?
Халқ таълими соҳасида узлуксиз касбий ривожлантириш жорий этилади
Ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади ва унга ходимнинг касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Солиқни ҳисоблашда бозор қийматидан фойдаланиш режалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ базасини аниқлашда товарларнинг (хизматларнинг) нархини бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда белгилаш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
1 февралдан нималар ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Ўзбекистон ва Германия: махфий ахборотни алмашиш соҳасида ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Давлат чегарасини қўриқлаш кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи «Чегара посбонлари» отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Иккита янги жамғарма ташкил этилади
Уларнинг фаолияти Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилади.
Давлат-хусусий шериклик соҳасида қандай ўзгартиришлар амалга оширилади
Хусусан, истисно ҳолатларда ДХШни амалга ошириш учун реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилади.
Сайлов қонунчилигига тузатиш киритилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Қачон жамоа моддий жавобгарлиги белгиланиши мумкин
Компания дўкон очяпти, унда бир вақтнинг ўзида бир нечта сотувчи ишлайди. Иш берувчи барча қимматликлар сотувчиларга бир йўла ишониб топширилаётганлиги сабабли уларнинг ҳар бирига якка тартибдаги моддий жавобгарликни юклай олмайди.
Фитосанитар дала назорати қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом билан, хусусан, ўсимликлар карантини давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига монеликсиз кириш ва дастлабки ўрганишни амалга оширишга ҳақли эканлиги белгиланган.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.