
Муҳандис-техник ходимларнинг базавий маошлари оширилди
Ушбу тоифага ИТМнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимлари киради.

Юридик техникумларга ўқишга қандай қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Олимларнинг янги маошлари эълон қилинди
Гап бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари хусусида бормоқда.

“Адолат” маркази нима билан шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятининг йўналишлари белгиланди.

Соғлом турмуш тарзини юритиш - фойдали
Президентнинг 30.10.2020 йилдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг институционал салоҳияти оширилади
Жаҳон банкининг молияси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, корпоратив сектор учун шароитларни яхшилаш, ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Давлат ва ҳуқуқ институтининг вазифалари белгиланди
Фанлар академияси тизимида ушбу институтнинг фаолияти қандай ташкил этилиши - Вазирлар Маҳкамасининг қарорида.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш лойиҳаси бўйича параметрлар тасдиқланди
Ушбу соҳага Ўзбекистон ва Халқаро тараққиёт уюшмаси 50 млн АҚШ долларини киритади. Ўзбекистоннинг улуши 11,48 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзидаги улуши 6,9 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Яқин ўн йилликда илм-фанни ривожлантириш йўналишлари белгиланди
Президентнинг 29 октябрдаги Фармони билан 2030 йилгача илм-фанни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Нобанк ташкилотларининг молиявий ҳисоботига ўзгартиришлар киритилди
Ҳисобот шаклларини ўзгартириш микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани молиялаштириш ташкилотлари учун уларни бирхиллаштиришга йўналтирилган.

Атом энергияси соҳасидаги фаолият қандай лицензияланади
Ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш лицензияланиши лозим.

Муқобил энергия манбалари бўйича лойиҳа инвестори белгиланди
“Nur Navoi Solar” МЧЖ Навоий вилоятида фотоэлектрик станциясини қуриш инвестори этиб белгиланди.

Фуқаролик ҳуқуқи: янгилаш режалаштирилган
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Фуқаролик кодексининг янги таҳрири муҳокамага қўйилди.

Автотранспорт воситасини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
ДБҚ “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар” тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Қатор транспорт воситалари утилизация йиғимидан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамаси коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади.

Сизнинг қариндошларингиз тўғрисидаги ахборот кимлар учун қизиқарли?
Қандай ташкилотлар ЯММТга ходимларнинг қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт? – Ушбу саволга жавоб ҳозирча битта ҳам норматив ҳужжатда мавжуд эмас.

Президент томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашишга доир чора-тадбирлар тасдиқланди
Президентнинг 30.10.2020 йилдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

2021 йилда республика бюджети нимадан шаклланади
“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг сони камаяди
Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Наркологик касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш тартиби ўзгартирилади
«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. Ҳужжат 3 ой ўтгач кучга киради.

Бюджет жараёнида нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Молия вазирлиги томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

Бухгалтерлардан кимларни бўшатиш мумкин
Ташкилот штатни қисқартиришни режалаштирмоқда. Шу жумладан – бир нечта бухгалтерлар ишлайдиган молия бошқармасида. Фақат улардан бири ишда қолади. Ушбу омадли қандай мезонлар бўйича танланади?

Карантин: ҳаракатланишга чеклов бузилганда автомобиль ушлаб турилади
Тегишли тузатишлар МЖТКга киритилди.

Базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳаси кенгайтирилди
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради
Айрим солиқ имтиёзларини бекор қилиш, божхонада, давлат харидларида, IT-соҳа ва туризмда янги тартиблар. Бу ҳақда батафсил - «Норма» портали шарҳида.

Республиканинг 5 та ОТМни трансформация қилиш баҳорда бошланади
У нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Учинчи шахслар билан тўловларни ҳисобга ўтказишга тақиқнинг муаммолари ва зиддиятлари
Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ҳақни бевосита етказиб берувчиларга тўлашлари, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасликлари шарт. Бу ерда қандай муаммолар яширинган?

Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танловлар бошланади
Ҳурматли амалиётчи ички ва ташқи аудиторлар ва бухгалтерлар! Сизни «Энг яхши аудитор–2020», «Энг яхши бухгалтер–2020», «Энг яхши ички аудитор–2020» республика танловларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.