Янги Меҳнат кодексида қандай ўзгаришлар бўлади
Асосий таътилнинг энг кам миқдорини ошириш, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳомиладор аёлларни ишдан бўшатишга йўл қўймаслик – бу ва бошқа таклиф этилаётган янгиликлар шарҳимизда.
Кўп квартирали уйни қандай бошқаришни унда яшовчилар белгилайди
Ялпи мажлисда сенаторлар “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.
Сенаторлар “Мудофаа тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди
Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири кўриб чиқилди.
Гўдакни қандай озиқлантириш – қонунда белгиланган
23-ялпи мажлисда 11 октябрь жума куни сенаторлар “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.
Илмий фаолият қонун билан тартибга солинди
Сенат 11 октябрь куни “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади.
Тўлов тизимлари иштирокчилари ва операторларига функциялар белгиланди
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама этилган яна бир масала бўлди.
МБ учинчи шахсларга кафолатлар бера олмайди
Сенат аъзолари 23-ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни маъқуллашди.
Банклар акцияларини харид қилиш соддалаштирилди
Сенатнинг ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири маъқулланди.
Сенат валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги қонунни маъқуллади
Сенаторлар 11 октябрь жума куни 23-ялпи мажлис чоғида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни муҳокама қилдилар.
Банк мижозларга хизмат кўрсатишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жаримага тортилади
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.
Бўстонлиқ туманида янги солиқ режими жорий этилиши мумкин
2020 йил 1 январдан Бўстонлиқ туманида солиқ солиш ва солиқ маъмуриятчилиги бўйича ноёб тажрибани бошлаш таклиф этилмоқда.
2020 йил якунига қадар мамлакатимиз бўйлаб 29 та заргарлик маркази очилади
Лойиҳа ташаббускорлари ва лойиҳанинг йиллик қуввати кўрсатилган ҳолда уларни ҳудудлар кесимида ташкил этиш жадвали тасдиқланди.
Ноёб «Урунғоч» кўли қўриқланадиган бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Фуқаролик авиацияси агентлигида иш ҳақи нималардан иборат
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексда нималар бўлади
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс қабул қилингач, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ўз кучини йўқотади.
Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари қандай фаолият кўрсатади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2019 йилдаги 848-сон қарори билан Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Ўз чорва ҳайвонингиз қандай суғурталанади
Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Олий таълим соҳасида устуворликлар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Наркология диспансерлари таъмирланади, реконструкция қилинади ва қўшимча жиҳозланади
Асосий параметрлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сон қарори билан тасдиқланган.
Аттестат ва дипломга апостиль қўйилиши қимматроқ бўлади
Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун оширилган йиғим жорий этилди.
Мустақил ва муқобил малака оширишга нималар киради
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тартиби белгиланди.
Бола туғилганлигини қайд этишга улгурмаганда нима қилиш керак
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига қатор тузатишлар киритилди.
Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига нималар киради
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тегишли рўйхат тасдиқланди.
Ветеринар ва чорвачини қаерда ўқитадилар
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали фаолияти тартибга солинди.
Андижон вилояти мамлакатимизнинг спорт таълими маркази бўлади
Ҳукумат томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси шунга қаратилган.
Фонд бозори: муаммолар қандай ва улар қандай ҳал қилинади
Президент 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2021 йилнинг июль ойига келиб 3 та янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилади
Уларни лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш учун маблағлар “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” томонидан ҳомийлик маблағлари сифатида ажратилади.
2020 йилдан бошлаб болаларни оилага тарбияга олиш – фақат тайёрлов курсларидан кейин
Тутинган ота-оналар курсларини ташкил этиш, салоҳиятли васийлар ва ҳомийларни, оилавий болалар уйлари тарбиячи ота-оналарини танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тасдиқланди.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади
У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
АЖ ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси қандай жорий этилади
Акциялари бирламчи оммавий таклиф қилиш орқали сотилиши белгиланган давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган жамиятларда эгалик қилиш режаси жорий этилиши шарт.