1 апрелдан бошлаб яна 10 та давлат хизмати онлайн-форматга ўтказилади
Бу Президентнинг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонида назарда тутилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар танлов асосида берилади
Бу Президентнинг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорида назарда тутилган.
Ўрмонлар ҳолати қандай мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2020 йилдаги 31-сон қарори билан Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Беларусь таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан оладилар
Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасидаги таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади.
Фармацевтика маҳсулотларини «сирли харидор» мониторинг қилади
Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4554-сон қарорида янги тартиб белгиланган.
Ўзбекистонга визасиз ташриф буюрадиганлар рўйхати кенгайтирилди
Бу Президентнинг 2019 йил 28 декабрдаги ПФ-5897-сон Фармонида назарда тутилган.
Қоракўлчилик субъектларига субсидия қандай берилади
Тегишли тартиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди.
2020 йилги Мурожаатнома: Президентнинг маърузасидан асосий тезислар
Ўзбекистон Президенти 24 январь куни мамлакатимиз Парламентига ҳар йилги мурожаатномаси билан чиқди. Унда нималар ҳақида гапиргани тўғрисида қисқача маълумот берамиз.
Бир йилда рақобатга қарши нормаларни ўз ичига олган 234 та лойиҳа аниқланди
Ўтган 2019 йилда нималар амалга оширилганлиги ҳақида мухбиримизга Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуқодиров сўзлаб берди.
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга субсидия қандай берилади
Фермер ва деҳқон хўжаликлари - қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларига қишлоқ хўжалигида янги технологияларга ўргатиш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби белгиланди.
2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ҳар йилги мурожаатномаси доирасида илмий ва технологик ривожланишнинг муҳимлигига алоҳида урғу берди.
Тутчиликни ривожлантиришга субсидиялар ва оилавий пудрат ёрдам беради
Президент пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Тошкент вилоятида туристик «Олтин ҳалқа» ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида»ги 1053-сон қарори билан «Олтин ҳалқа» туризм концепцияси тасдиқланди.
ФҲДЁ соҳасида жавобгарлик ҳолатлари кенгайтирилди
МЖТКнинг 230-«Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддасига янги таркибдаги ҳуқуқбузарликлар киритилди.
Фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олганлик учун санкциялар жорий этилди
МЖТКга фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олишга доир янги модда киритилди.
МЖТКга хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарликлар киритилди
Ушбу модда 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сон Қонун билан Кодексга киритилди, у уч ой ўтганидан кейингина амал қилишни бошлайди.
«Қизил – яшил»: светофорлар янгича форматда ишлайди
ЙҲХБда 2019 йил 7 сентябрдан ЙТҲларни бартараф этиш бўйича эксперимент бошланди: пойтахтдаги бир нечта чорраҳаларда светофорларнинг ишлаш режими ўзгартирилди.
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш қандай ташкил этилган
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Йўл хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун моддага тузатиш киритилди
Гап МЖТКнинг 147-моддаси биринчи қисми хусусида бормоқда. 22 январдаги қонун билан унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, улар 24 апрелдан кучга киради.
Амалдорларнинг қонунга хилоф ҳужжатлари ва ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарар кимнинг ҳисобидан қопланади
Фуқаролик кодексининг 15-моддасига киритилган тузатишлар жавобни ўз ичига олган.
Меҳнатга мажбурлаганлик учун қатъийроқ жазолашади
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зарур тузатишлар киритилди. Ўзгартиришлар 3 ой ўтгач кучга киради.
Мажбурий аудиторлик текширувлари: нималар ўзгаради
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунларга тузатишлар киритилди.
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси шаҳодатномага эга бўлиши керак
Уни олиш тартиби “Давергеодезкадастр” қўмитаси қарори билан тасдиқланган.
Яна учта туманда оғир меҳнат шароитлари учун устама жорий этилиши мумкин
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шундай таклиф билан чиқмоқда. Идора томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Давлат томонидан бизнесни қўллаб-қувватлашнинг тартиби ва шакллари белгиланди
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланди.
Кичик бизнес бўйича агентликнинг вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди.
2020 йилги жамоа шартномаси: нималар ўзгарди?
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва аъзолик ташкилотларининг таклифлари асосида 2020 йил учун жамоа шартномасининг янгиланган Умумий макети ишлаб чиқилди.
Ҳисобварақда маблағлар етарли эмас: иккинчи навбатда нима ҳисобдан чиқарилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритилди.
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
Чора минтақаларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Педагогларнинг узлуксиз касбий ривожланиш тизими жорий этилмоқда
Унинг вазифаси – менежерлар, педагоглар ва мутахассисларнинг кўникма ва малакаларини доимий янгилаш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ касбий тайёргарлик.
Давлат харидлари тизими такомиллаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса