Ижтимоий ёрдам комплекс асосда кўрсатилади
Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни жорий қилиш бўйича республика штаби ташкил этилади. Унинг вазифалари орасида - оилаларни иқтисодий ночор аҳволдан чиқариш ва меҳнат орқали барқарор даромад манбаи билан таъминлаш чораларини кўриш бор.
Жазони ўтаб бўлган фуқаролар моддий қўллаб-қувватланади
Туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигидаги идоралараро доимий комиссиялар собиқ маҳбусларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини молиялаштиришга маблағлар ажратади.
Ер муносабатларида нималар ўзгарди
Ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
«Ватан таянчи» Жамғармасининг маблағлари нимага сарфланади
Жамғарма Президентнинг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарори билан ташкил этилган.
Автомобилларни ТКдан ўтказиш муддатлари қайта кўриб чиқилди
Энди енгил автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатнома олиш шарт эмас, олд ён ойналари тусини ўзгартириш учун тўлов миқдори белгиланди.
Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш соддалаштирилди
Франшизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.
Маҳаллий ОАВни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланди
Уларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади, энг яхши материалларни кенг жамоатчилик томонидан аниқлаш учун электрон платформа ишга туширилади, даврий босма нашрларга обуна учун кешбэк жорий этилади.
Низомий номидаги ТДПУга молиявий мустақиллик берилади
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан камида 15 нафар малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади, шунингдек халқаро эътироф этилган ОТМлар билан ҳамкорликда камида 3 та қўшма таълим дастури ташкил этилади.
10 та педагогика ОТМ ташкил этилди
2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида олиб борилади. Дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.
Конституцияда нимани ўзгартириш режалаштирилмоқда
“Менинг Конституциям” порталида Президентнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган Конституцияга тузатишлар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди.
Референдум тўғрисидаги қонунчиликда нима ўзгарди
Бошқалар қаторида, референдумни ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзолик ҳуқуқи чекланган шахслар доираси белгиланди.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмаси тасдиқланди
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
«Termez Cargo Centre» МЧЖга Халқаро транспорт-логистика хаби мақоми берилди
Унинг вазифалари орасида - гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида Халқаро хабдан фойдаланаётган манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, гуманитар ёрдамни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни таъминлаш ва бошқалар бор.
Қўл жанги қандай оммалаштирилади
Қўл жанги ўзида бокс, таэквондо, кураш, каратэ, самбо, ушу каби спорт турларини жамлайди ва сўнгги йилларда бошқа анъанавий спорт турларига нисбатан кенг оммалашиб бормоқда.
Профессионал таълим муассасалари фаолиятини департамент назорат қилади
Унга олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби соддалаштирилади
Бунинг учун, Давлат персоналлаштириш марказига биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали айрим ахборот тизимларига интеграция қилиш топширилган.
«UzGasTrade» АЖ ташкил этилди
У табиий газни марказлашган тартибда харид қилади ва сотади.
Дзюдо оммавий спорт турларидан бирига айланади
Республикада катталар ўртасида "Катта дубулға" халқаро турнири, ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнир, "Халқ таълими вазири кубоги", Қуролли Кучлар тизимида "Мудофаа вазири кубоги" ва бошқалар ўтказилади.
Президент Конституцияга бир қатор ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди.
Тадбиркорлик субъектларини моддий кўмагини Давлат жамғармаси таъминлайди
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали экспорт ҳажмини оширишга ҳам кўмаклашади.
Халқ таълими соҳасидаги айрим хизматлар электрон форматга ўтказилди
Улар орасида болаларни давлат таълим муассасаларига қабул қилиш, экстернал таълим тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар қабул қилиш ва бошқалар бор.
Никоҳ ва туғилганликни қайд этишни соддалаштириш режалаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар тавсиянома билан олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинади
Тавсиянома олиш учун ўрта махсус ёки профессионал таълимга эга бўлиш ва илгари университетда таълим олмаган бўлиш керак.
Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилди
У ягона электр энергетика тизимига уланган ташкилотларнинг марказлаштирилган тарзда узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади.
Фуқаролар давлат молиявий назорати органлари фаолиятини баҳолай оладилар
Молиялаштириш давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир сифатида эътироф этилган вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимидаги назорат объектлари текширилиши мумкин эмас.
Давлат органлари ва ташкилотлари учун очиқлик индекси жорий этилмоқда
У давлат органлари очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлиги, расмий веб-сайтларда ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш билан баҳоланади.
Ўзбекистонни ривожлантириш учун $400 млн ажратилади
Жаҳон банки иштирокида бюджетни молиялаштириш бўйича лойиҳани амалга ошириш параметрлари тасдиқланди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилади
Президент қарори билан аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинди.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.