
Ердан 2 йил фойдаланилмаса – олиб қўйилади
Қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган, фойдаланилмаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган муддат қисқартирилади

Кенгашга аъзо бўлмаганлар тугатилади
Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида» ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Экспортни ривожлантириш учун божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 апрель куни 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Аграр сектор вакиллари техника харид қилишига кўмаклашадилар
Президентнинг 2019 йил 4 апрелдаги қарори билан аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган

Кимда «хронометраж» ўтказилади, солиқлар қандай ҳисоблаб чиқилади
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Халқаро облигациялар: тушунча ва ўзига хосликлар
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар киритилди

«Илғор ҳудуд»: УКХ соҳасига рақамли технологиялар жорий этилмоқда
Жиззахдаги тўртта уйда пилот лойиҳаси амалга оширила бошлади

МТВ ҳузуридаги иккита муассасанинг вазифалари ва молиялаштириш манбалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.04.2019 йилдаги 274-сон қарорида шу ҳақда сўз боради

Кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тадбири қандай ўтказилади
Шу ҳақда ҚҲТБТ порталида муҳокамага қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳасида батафсил маълумот берилган

«Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни бирлаштирмоқчилар
Монополиядан чиқариш қўмитасида янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади

Маҳаллалар, секторлар ва Халқ қабулхоналари узвий равишда ишлайди
Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича ҳамкорлик қилиш «маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла» принципи асосида амалга оширилади

Давлат кимё саноати корхоналаридаги иштирокини камайтиради
Президентнинг 3.04.2019 йилдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Халқаро облигациялар сотилишидан тушган маблағлар қаерга йўналтирилади?
Бу саволга Президентнинг 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ–4258-сон қарорида жавоб берилган

Маъмурий назоратни амалга оширишга қандай ўзгартиришлар киритилди
2.04.2019 йилдаги «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги ЎРҚ–352-сон Қонун эълон қилинди

Озонни бузувчи моддаларни экспорт ва импорт қилувчилар учун янги хизмат
Таркибида ушбу моддалар бўлган маҳсулотларни экспорт-импорт қилиш мақсадида рухсатнома олиш учун ЯИДХПда онлайн ариза бериш мумкин

Пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома онлайн режимда берилади
ЯИДХПда Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати жорий этилди

Алкоголли маҳсулотлар улгуржи савдоси: соф тушумдан 5% – Жамғармага
Алкоголли маҳсулотлар улгуржи савдо корхоналари соф тушумидан 5% миқдоридаги ажратмаларни ҳар ойда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказишлари керак. Жамғарма тармоқнинг янги ишлаб чиқариш ва илмий лойиҳаларини молиялаштиради

Туризм ва болалар озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонунлар тўғридан-тўғри амал қилади
2019 йил 2 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ломбард раҳбари учун стаж – 2 йил
Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Нотариал ҳаракатлар ёзувларида нималар қайд этилиши керак
Тўртта нотариал ҳаракат учун аудио ва видеоёзувларни қайд этиш, шунингдек бундай электрон файлларни сақлаш қоидалари белгиланди

Техник кўрикдан ўтказилмаган автотранспорт ҳисобдан чиқарилаётганда жарима солинмайди
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳар бир туман ва шаҳарда маданият маркази бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

Фуқаролар йиғинлари ҳомийлик хайрияларини қандай сарфлайдилар
Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

Бухорода Туркия Соғлиқ билимлари университети филиали очилади
1903 йилда ташкил этилган мазкур университет – Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири

«Нукус-фарм» ЭИЗ чегаралари кенгайтирилди
Унга тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган майдони 42,29 гектардан иборат бўш турган ер участкалари киритилди

ИИВ геном маълумотларнинг миллий маълумотлар базасини яратишни таклиф этмоқда
ҚҲТБТ порталида Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси эълон қилинди

Тошкентнинг айрим туманларида совуқ сув ўчирилади
Профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан «Сувсоз» ДУК водопровод тармоқларида совуқ сув вақтинча бўлмаслиги ва босими пасайиши ҳақида маълум қилади

Чирчиқ пединститутида янги йўналишлар очилади
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилмоқда
Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади
Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.