1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларда – ўттиз фоиз миқдорида олдиндан тўлов
Ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритилди.
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматлари фаолияти кучайтирилади
Хусусан, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлардан бўшатилганидан кейин тозаланиши лозим бўлган транспорт воситалари турлари аниқлаштирилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги қандай таъминланади
Қабул қилинган чора-тадбирлардан мақсад аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз ва барқарор нархларда таъминлаш, аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишини олдини олишдир.
«Ургут» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси «Ўрамас» тумани ва Самарқанд шаҳридан ажратиладиган янги ерлар ҳисобига кенгайтирилади.
Экологик аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Қонун билан экологик аудитнинг асосий принциплари, унинг вазифалари ва шакллари, уни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўтказишдаги чекловлар белгиланди.
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги тест синовидан ўтказилади
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.
Ўзбекистон фуқаролигини олиш: янги қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ёшлар давлат томонидан қандай қўллаб-қувватланади
Қарор мақсади – ёшларни ижтимоий-иқтисодий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш.
От спорти янги даражага олиб чиқилади
Президентнинг «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Молиявий кўмак тижорат банкларида жойлаштириладиган Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.
Техник кўрикдан ўтиш тартиби ўзгартирилди
Қабул қилинган қўшимча чора-тадбирлар транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларининг харажатлари қандай қопланади
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2021 йилда уй-жойга кредитлар қандай тартибда ажратилади
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.
МБнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви 2021 йил 11 мартда асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил этилади
Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалиги экинлари оқилона жойлаштирилади
Мазкур чора-тадбирлар мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш мақсадида қабул қилинган.
Доривор ўсимликларни етиштириш илмий-ишлаб чиқариш марказининг вазифалари белгиланди
Илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари жумласига доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлашнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш ҳам киритилган.
Адлия вазирлигига қўшимча функциялар юкланди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистонда яна учта электр станцияси қурилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, «Aksa Enerji Üretim A.Ş.» (Туркия Республикаси) компанияси ҳамда лойиҳа компаниялари ўртасида тузилган инвестиция битимлари тасдиқланди.
Миллий гвардиянинг ўқув марказлари фаолияти такомиллаштирилади
Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилади, Фарғона ва Даштобод ўқув марказлари қайта ташкил этилади.
Маданий мерос объектлари муҳофазаси кучайтирилади
Моддий маданий мерос объектлари ҳисобини юритиш ва муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Кам таъминланган оилалар ахборот тизими орқали идентификацияланади
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда замонавий АКТни кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Унинг мақсади - хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, таълим ва касбий кўникмалар олишларига кўмаклашиш, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш.
Мукофотларга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тасдиқланди
Ушбу тартиб билан Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари билан тақдирланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда уларни молиялаштириш манбалари белгиланади.
Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.
ННТларнинг доимий вакили институти жорий этилади
2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Монополияга қарши комплаенс тизимида фаолият қандай амалга оширилади
Тизим фаолияти рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишни таъминлашга қаратилган.
Чет эл фуқароларининг ҳуқуқлари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги кооперациялари
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу соҳаларни тартибга соладиган ҳужжатларнинг лойиҳалари муҳокама қилинди.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.