Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
27.04.22

2022 йил 1 августдан бошлаб Мобил-ID тизими жорий этилади

Ушбу тизим фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин.

27.04.22

Андижон вилоятини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тасдиқланди

Дастур аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий тадбирларни ўз ичига олади.

26.04.22

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия берилади

Субсидия ҳар бир ходимга БҲМнинг 1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида берилади.

26.04.22

Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси 2022 йил 28 апрель куни чақирилади

Мажлисда “Почта алоқаси тўғрисида”ги, “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги, “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунлар кўриб чиқилади.

25.04.22

Давлат инвестицияларини бошқариш тизими такомиллаштирилади

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

25.04.22

Касаначиларга солиқ имтиёзлари берилади

Касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқаришда касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50%га, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади.

22.04.22

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича синов ўтказилади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилади.

22.04.22

Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

Дастур аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.

21.04.22

Давлат хизматлари марказлари уй-жой бузилиши тўғрисида маълумотнома бериш бўйича хизматлар кўрсатишни бошлайди

Бу ҳақдаги маълумотнома 3 иш куни ичида расмийлаштирилади ва ариза берувчининг электрон манзилига тегишли хабарнома билан йўлланади.

21.04.22

Туман сув хўжалиги хизматларининг вазифалари белгиланди

Туман ирригация бўлимлари таркибида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, хўжаликлараро суғориш тармоқларидан фойдаланиш ишларини ташкил қилиш бўйича сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилади.

21.04.22

Тижорат банкларига 300 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратиб берилади

Улар 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10% ставкада миллий валютада тақдим этилади.

21.04.22

Республика бюджети барқарорлиги қандай таъминланади

Бошқа чоралар орасида, шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра, 2022 йилда ҚҚС бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилиши назарда тутилган маблағларнинг 40%и Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида қолдирилади.

21.04.22

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

У юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

21.04.22

«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

21.04.22

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимида қандай ўзгартиришлар бўлди

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш учун маъмурий жавобгарлик киритилди (қайта такрорланса – жиноий жавобгарлик).

20.04.22

“Олтин акция” тушунчаси қонунчиликдан чиқариб ташланди

Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш учун бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

20.04.22

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг функция ва вазифалари белгиланди

Улар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда назарда тутилган.

19.04.22

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ИИВга бириктирилади

Уларнинг шарт-шароитларини босқичма-босқич яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

19.04.22

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот учун пул мукофоти берилади

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар БҲМнинг 10%и (27 минг сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

18.04.22

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

Янги Марказ халқаро стандартлар ва “Зарур клиника амалиёти (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказади.

18.04.22

Махсус мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади

2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида тегишинча 5- ва 7-синфларга амалга оширилади.

14.04.22

ЙҲҚ янги таҳрирда тасдиқланди

Уларнинг нормалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

14.04.22

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати уларнинг берилган вақтига қараб узайтирилди.

14.04.22

Мамлакатга олиб кирилаётган товарларнинг божхона қиймати қандай аниқланади

Ҳукумат томонидан товарлар божхона қийматини аниқлашга тегишли низом тасдиқланди.

13.04.22

Давлат органлари ўз фаолиятига волонтёрларни жалб қилади

Шу мақсадда Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Пен­си­ялар тай­ин­лаш ва тўлаш­да бю­рок­ра­тия қисқар­ти­ри­ла­ди

Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ав­тот­ран­спортнинг ваз­ни ва хаж­ми ус­ти­дан на­зо­рат ху­су­сий сек­тор­га ўтка­зи­ла­ди

Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.

Ком­му­нал тўлов­лар­ни ун­ди­риш тар­ти­би ўзгар­моқда

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.

Дав­лат че­га­ра ре­жи­ми тўғри­си­да­ги ни­зом тас­диқлан­ди

Ҳужжат билан фуқароларнинг чегара зонасида вақтинча яшаш тартиби белгиланди.

Хо­риж­да­ги бўш иш ўрин­ла­ри тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар очиқ эъ­лон қили­на­ди

Ривожланган мамлакатларга вақтинчалик меҳнат фаолияти учун чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари 10 млн сўмгача микрокредит ажратади.

Сув ре­сур­сла­ри­ни бошқариш соҳаси­да­ги қонун­чи­лик­ка қўшим­ча­лар ки­ри­тил­ди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ушбу соҳани такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ман­фа­ат­лар тўқна­шу­ви тўғри­си­да­ги дек­ла­ра­ци­яда ни­ма­лар­ни акс эт­ти­риш ке­рак

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.

Бо­ла­лар­ни бар­ча тур­да­ги зўра­вон­лик­дан ҳимоя қилиш чо­ра­ла­ри ку­чай­ти­рил­моқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.

Суд­га­ча са­на­ция қилиш жа­ра­ёни­да дав­лат то­мо­ни­дан қан­дай ёр­дам кўрса­ти­ла­ди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан биринчи навбатда судгача санация қилинадиган корхоналар доираси белгиланди.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш