1 июндан бошлаб нима ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун қандай чоралар кўрилади
Чоралар орасида - соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтингини жорий этиш.
Агрокимё комплекси ислоҳ қилинади
Биологик ва кимёвий хизмат кўрсатадиган тадбиркорларга амалдаги солиқ ставкалари 50%га камайтирилади.
Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлиси 28 майда бўлиб ўтади
Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида қабул қилинди.
Ўтган йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 1,6%га ўсди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишди.
Сирдарё вилоятида тиббиёт кластери ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг янги моделини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Яна бир қатор товарлар маркировкаланади
Дори воситалари ва тиббий буюмларни ҳамда сув ва салқин ичимликларни, маиший техникани мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган саналар белгиланди.
Болалар боғчасига имтиёзли навбат кимларга тақдим этилади
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.
Хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радио каналлари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарори қабул қилинди.
"Фуқаролар учун бюджет" нашрининг навбатдаги сони чиқди
У 2020 йилда бюджет ижросига бағишланган. Нашр БМТТД ва Молия вазирлигининг "Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида тайёрланган.
Божхона йиғимлари - сўмда
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
ИИВ профилактика инспекторлари уй-жой билан таъминланади
Тасдиқланган Бевосита хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойлари билан таъминлаш дастури 2 965 та квартира қурилишини назарда тутади.
Ҳарбий унвонлар ва стаж. Қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг 19.05.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6230-сон Фармони қабул қилинди.
Тадбиркорларга истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши рейтинги берилади
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши рейтингини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилди.
Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун - $100 млн
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдан ташқари маблағлар иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига сарфланади.
Россия ва Ўзбекистон ахборот алмашиш тўғрисида келишувга эришди
"Ички ишлар органларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборот ҳамкорлиги ва электрон шаклда ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида"ги Битим тасдиқланди.
Қурилиш объектлари назоратчилари маоши оширилади
Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар тасдиқланди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
IT-сертификатларига эга ёш мутахассислар қўллаб-қувватланади
Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50%гача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Янги технопарк ташкил этилади
Қарши шаҳрида "Qarshi Technopark" дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.
Кадастр соҳасида давлат хизматлари нархлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Хорижий тилларни ўрганиш янги даражага олиб чиқилади
Бунинг учун Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади ва унинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари таъсис этилади.
Маҳаллага ёрдам: солиқ оқибатлари
Корхона камбағал пенсионерларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари харид қилди. Ёрдамга ўтган йилдаги каби солиқлар солинмади. Балки солиқ солиш зарур бўлгандир?
СамДУнинг Каттақўрғон филиали ташкил этилади
Унинг вазифаси - ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш.
ОТМда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари бўлади
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Паралимпия ҳаракати қандай ривожлантирилади
Президент томонидан 18 май куни “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Футбол клубларидаги давлат улуши сотилади
Шунингдек футбол стадионларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг рентабеллигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
«Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Қонуннинг янги таҳририда аниқлаштирилишича, руҳий ҳолатнинг бузилишига ташхис қўйиш, уни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Электромобиллар учун қувватлаш станциялари тармоғи кенгаймоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикада электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгармоқда
Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин