Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари ташкил этилади
Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Технопарк ташкил этилади, унинг вазифалари жумласига илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш киради.
Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (2-қисм)
Таътиллар, аниқроғи ҳар йилги меҳнат таътили билан боғлиқ янгиликларни кўриб чиқишни давом эттирамиз.
Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилмоқда
Уларнинг асосий мақсадларидан бири – хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига грантлар ажратиш.
Янги МК: таътиллар (1-қисм)
Янги Меҳнат кодексидаги кўпгина ўзгартиришлар ҳар йилги меҳнат таътилини, ижтимоий ва бошқа таътилларни беришга тааллуқли. Кадрлар бўлими ходими бошқа янгиликлар билан танишишни кейинга қолдира олса ҳам, таътиллар жадвалини яқин орада – декабрь ойида тузишига тўғри келади.
«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди
Нишон билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган шахслар мукофотланади.
Янги МК: иш вақти ва дам олиш вақти
Иш вақти ва дам олиш вақтини тартибга солишда бизни принципиал муҳим янгиликлар кутмоқда. Янги Меҳнат кодекси бўйича нималар иш вақтига киритилади, қачон ходимларни уларнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш мумкин?
Жисмоний тарбия соҳасида илмий тадқиқотлар тизими такомиллаштирилади
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясининг жорий қилиниши спортчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари сирасига киради.
Идоравий қўриқлаш бўлинмалари учун намунавий низомлар тасдиқланди
Уларда қўриқлаш бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширишнинг бошқа шартлари белгиланган.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади
Президентнинг 01.03.2022 йилдаги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилмасига ўтказилган.
Маст ҳолатда бўлган шахслар учун тиббий пунктлар очилади
Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомда назарда тутилган.
“Стандартлаштириш тўғрисида” янги қонун қабул қилинди
Давлат стандартлари ўрнига миллий стандартлар - O`zMSt қабул қилинади.
Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилади
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2020 йилдаги қарори билан жорий қилинди.
Географик объектларнинг номини ўзгартиришда фуқароларнинг ваколатлари белгиланди
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгаришлар киритилди.
Иссиқхона хўжаликларига маҳсулот экспортини оширишда ёрдам берадилар
Президент қарори билан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг вазифалари кенгайтирилди.
Крипто-дўконлар учун қоидалар ўрнатилмоқда
Хусусан, уларга Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш тақиқланмоқда.
МКнинг янги таҳрири: ишга қабул қилиш
Юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ kadrovik.uz илтимосига кўра ишга жойлаштириш таомилини тартибга солишда нималар ўзгаргани ҳақида гапириб берди.
Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти тўланади
Пул мукофотини фақатгина махсус дастурий таъминот орқали хабар берганларга тўлаш режалаштирилмоқда.
Маҳкумлар давлат хизматларидан онлайн фойдаланишлари мумкин
Бунинг учун жазони ижро этиш муассасаларида веб-камералар ва интернет тармоғи мавжуд махсус хоналар ташкил этилади.
Профессионал таълим соҳасида янги имкониятлар
Ўз ишининг усталари – «Norma» профессионал ривожланиш маркази ва Россия Профессионал таълим институти ходимлари иқтисодиёт ва молия, корпоратив бошқарув, баҳолаш фаолияти, мулкий муносабатлар ва бошқа соҳаларда мутахассисга айланишингизда ёрдам берадилар.
Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди
Кодекс 2023 йилнинг апрель ойидан кучга киради.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Фуқаролар янги тартибга кўра вақтинча рўйхатга олинади
2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар тажриба тариқасида фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича электрон рўйхатга олиш йўлга қўйилади.
НҲҲ лойиҳалари тушунтиришларни қамраб олган муқаддимага эга бўлади
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонунларга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш услубиятига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат корхоналари кузатув кенгашларини ваколатлари белгиланмоқда
Давлат корхонаси кузатув кенгаши аъзолари сони устав билан белгиланади, бунда унинг таркиби 3 нафардан кам бўлмаслиги лозим.
Ички аудит миллий стандартлари ишлаб чиқилди
Уларда вазирлик ва идораларнинг ички аудитини ташкил этишга ўрнатилган талаблар акс эттирилган.
Ёш IT-мутахассисларга истеъмол кредити ажратиш тартиби тасдиқланди
БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдордаги кредитлар компьютер харид қилиш учун ажратилади.
Янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади
2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд – Нукус, Самарқанд – Мўйноқ, Самарқанд – Термиз, Бухоро – Термиз, Наманган – Термиз ва Наманган – Нукус рейслари йўлга қўйилади.
Туманлар бюджетининг 5 фоизи аҳолининг ташаббусли лойиҳаларига йўналтирилади
Шу билан бирга ушбу маблағлар 6 млрд сўмдан кам бўлмаслиги лозим.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Конституция куни қандай ўтказилади
Ушбу кунни нишонлаш «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» шиори остида ўтади.
Хориждаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади
Ривожланган мамлакатларга вақтинчалик меҳнат фаолияти учун чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари 10 млн сўмгача микрокредит ажратади.
Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат билан фуқароларнинг чегара зонасида вақтинча яшаш тартиби белгиланди.