Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани қачон ва қандай топшириш керак Чет эл валютасида бўнак тўлаш ёки олишда истиқболли ёндашувни қандай қўллаш мумкин Бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи қандай акс эттирилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
25.07.18

Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди

20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

25.07.18

Жиноят иши бўйича хусусий бизнесга нисбатан тафтиш ўтказишнинг энг кўп муддати – 60 кун

Жиноят-процессуал кодексга тадбиркорлик субъектларига ва давлат улуши камида 50% бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жиноят иши бўйича тафтиш ўтказиш муддатларини эҳтимолий узайтиришни ҳисобга олган ҳолда чеклайдиган тузатишлар киритилди (20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун)

25.07.18

Қандай қилиб экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш мумкин

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори (21.07.2018 йилда 3041-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

25.07.18

Жиноятларни ҳисобга олишдан яширганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

20.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–485-сон Қонунни таҳлил қилишда давом этамиз

25.07.18

Тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар прокурори розилиги билан қўзғатилади

20.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–485-сон Қонунни таҳлил қилишда давом этамиз

25.07.18

Қора металл парчалари ва чиқиндилари билан ишлаш қоидаларини бузганлик учун жарима солинади

20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 2191-модда билан тўлдирилди. Унда қора металл парчалари ва чиқиндилари билан ишлаш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари назарда тутилган. Илгари бу рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндиларига дахлдор бўлган

24.07.18

Инновацион тадқиқотларни молиялаштириш кенгайтирилади

Илмий тадқиқотларга давлат бюджети харажатларини босқичма-босқич ошириш ва уларни ЯИМнинг 1%игача етказиш дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президентнинг «2021 йилгача Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа нормаларни ҳам ўз ичига олган

24.07.18

Коммунал хизматлар ҳақини тўламаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Кейинги йилда қонун ҳужжатларига коммунал хизматлар истеъмолчиларининг тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир янги нормалар киритилди. Бундан тегишли хизматларнинг эслатишига ўрин қолдирмай, ўз вақтида тўлаш керак деган хулоса чиқариш мумкин

24.07.18

Жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилди

20.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–485-сон Қонун эълон қилинди

24.07.18

Айрим қазилмаларни қазиб олишда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ оширилди

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарорига 14-иловага тегишли ўзгартиришлар киритилди

24.07.18

Тошкентда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида кадрлар тайёрланади

Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–3875-сон қарори имзоланди

24.07.18

«Ота-оналар университети» фарзанд тарбиясида муаммоси бўлган оилалар билан шуғулланади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги 554-сон қарори билан Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низом тасдиқланди

24.07.18

Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–3870-сон қарори эълон қилинди

24.07.18

2019 йилдан электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди

24.07.18

Энергия сервис шартномаси қандай тузилади

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 551-сон қарори билан Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

23.07.18

Маъмурий ишлар бўйича судьялар сони оширилди, бошқа судларда эса қисқартирилди

Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПФ–5487-сон Фармони билан штатдаги суд ходимлари, шу жумладан судьялар сони қайта тақсимланди. Президентнинг 21.02.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4966-сон Фармонига тегишли ўзгартиришлар киритилди

23.07.18

«Urganch Eltexsanoat» МЧЖ кимошди савдосида сотилади

Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги 541-сон қарорида шу қарорга келинган

23.07.18

Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз

Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг янги таҳрири юзасидан таклифларни қабул қилиш учун махсус саҳифа очди

23.07.18

Олимлар ва олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг иш ҳақи режалаштирилганидан кўра кўпроқ оширилади

Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

23.07.18

Таътилни расмийлаштиришда иш берувчи энг кўп йўл қўядиган 5 та хато

Таътил мавсумида ходимларни таътилга жўнатаётган иш берувчилар ҳар гал йўл қўядиган қоидабузарликлар ҳақида сўз юритиб, айрим долзарб масалалар юзасидан тушунтириш берамиз: таътиллар жадвалини юритмаса ҳам бўладими, таътилдан чақириб олиш қандай расмийлаштирилади, қайси ходимлар ўзлари учун қулай вақтда таътилга чиқишлари мумкин ва б.

23.07.18

Айрим даъво аризаларидан ундириладиган давлат божи миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2018 йилдаги 544-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

23.07.18

Самарқанд вилоятида 3 та кичик саноат зонаси кенгайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги «Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 556-сон қарори эълон қилинди

23.07.18

Божхоначиларга – имтиёзли ипотека ва ижара компенсацияси

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 553-сон қарорида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган

23.07.18

«Ўзбекинвест» миллий компаниясини АЖга қайта ташкил этиш таклиф қилинмоқда

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта миллий компаниясини қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

23.07.18

Пахта ва дон етиштириш қандай молиялаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги 533-сон қарори билан қайта тузилган Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек унинг ишчи органлари – Жамғарма кенгаши ва Департаментнинг фаолият юритиш тартиби белгиланди

23.07.18

Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун хорижий экспертлар жалб этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги «Иқтисодиётнинг муҳим соҳаларини ислоҳ қилишга доир узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сон қарори қабул қилинди

23.07.18

Мактабгача таълим вазирлиги пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 552-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди

23.07.18

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар олиб келадиган мол-мулкка сертификат 4 кунда расмийлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 549-сон қарори билан Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Меҳнат ко­дек­си­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­моқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ҳар­бий хиз­мат­ни ўташ би­лан боғлиқ чек­лов­лар ян­ги­лан­ди

Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

«Ўзбе­кис­тон – 2030» Стра­те­ги­яси­ни 2025 йил­да амал­га оши­риш дас­ту­ри қабул қилин­ди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чор­ва­чи­лик ва пар­ран­да­чи­лик­ка им­ти­ёз­лар бе­рил­ди

Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Дав­лат ор­ган­ла­ри­нинг бар­ча рас­мий сай­тла­ри – Яго­на плат­фор­ма­да

Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Тур­кий дав­лат­лар халқаро уни­вер­си­те­ти таш­кил этил­моқда

Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.

Гиёҳван­длик во­си­та­ла­ри ва пси­хот­роп мод­да­лар до­ри­хо­на­лар­да қан­дай сақла­на­ди ва со­ти­ла­ди

Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@amkuL: 25.02.25 11:51:51
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_1????%2527%2522: 25.02.25 11:51:40
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_1'": 25.02.25 11:51:28
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_-1" OR 2+682-682-1=0+0+0+1 -- : 25.02.25 11:51:13
Шарҳлар: 1629
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-02-25
  • USD:12899.91 (+0.00) сум
  • EUR:13507.50 (+0.00) сум
  • RUB:146.74 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг