Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона ишлатилган маиший техникани ходимларга қандай сотиши мумкин Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлаш тартиби Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
11.09.17

Инвесторларга болалар боғчалари учун ер ва бинолар бепул берилади

Президентнинг 9.09.2017 йилдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

11.09.17

Тошкент кичик саноат зоналари иштирокчилари қачон имтиёздан фойдаланади?

Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

11.09.17

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилади

Президентнинг 8.09.2017 йилдаги ПФ-5185-сон “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди

11.09.17

Бизнесни суғурталаш стандартларида нима ўзгарди

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1891-1, 2017 йил 29 август) билан Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

11.09.17

Касаначи қандай заём олади?

Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2017 йилдаги 681-сон қарори билан “Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум” МЧЖ (Консорциум) томонидан заём бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

11.09.17

Фарғона вилоятида фойдаланилмаётган давлат объектлари бизнес учун таклиф этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2017 йилдаги 672-сон қарори билан Фарғона вилоятида ишламай турган ва кам қувватли корхоналар, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқланди

11.09.17

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ 157 минг тонна металлургия хом ашёсини импорт қилади

Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2017 йилдаги 671-сон “Республиканинг қора металлар прокатига бўлган қўшимча эҳтиёжини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

08.09.17

НҲҲнинг қўлланилиш тартиби сўровга кўра тушунтирилади

7.09.2017 йилдаги ЎРҚ-443-сон “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди

08.09.17

Товарларнинг 42 та гуруҳи божхона божларидан, 8 та гуруҳи акциздан озод этилди

Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ-3254-сон “Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

08.09.17

Инвестицияга сарф-харажат қилганда имтиёзлар қандай қўлланади?

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2918, 2017 йил 25 август) билан Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

08.09.17

Суд қарорига кўра ишга тикламаганлик учун – 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади

6.09.2017 йилдаги ЎРҚ-442-сон "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун билан ЖКнинг 148-моддасига тузатишлар киритилди

08.09.17

Диптранспорт ҳайдовчиларига камералар бўйича жарима солиш бошланади

ТИВ, ИИВ ва Олий суд Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақида йўриқномага тузатишлар устида ишламоқда

07.09.17

Бухгалтерияда электрон ҳужжат айланиши: ютуқ ва муаммолар

Ўзбекистон тадбиркорлари ҳануз бирламчи ҳужжатларни қоғоз кўринишида алмашади. Ҳисобварақ-фактурага муҳр ва имзо қўйиш учун контрагентлар курьерлардан фойдаланади. Иш юритишда бундай амалиётдан қандай халос бўлиш мумкин?

07.09.17

Корпоратив транспорт ҳайдовчилари ҳар 2 йилда малака оширишади

Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 693-сон «Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди

07.09.17

8 сентябрь куни Тошкент шаҳри марказида кўчалар тўсилади

Ўзбегим миллий қадриятлари фестивали ўтказилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади

07.09.17

9 қаватли турар жой биноларида газ қозонлари, ётоқхоналарда эса газ плиталари ўрнатишга рухсат берилди

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига - ШНҚ 2.08.01-05 “Турар жой бинолари”га ўзгартиришлар киритди

07.09.17

Қандай солиқ тўловчилар ҳалол солиқ тўловчилар деб топилади?

ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 22, 54 ва 354-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси эълон қилинди

07.09.17

Бузилаётган уй мулкдорлари қандай ҳуқуқларга эга

Ушбу шарҳда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишда бузилаётган уйлар мулкдорлари томонидан энг кўп бериладиган саволларга жавоблар акс этган

06.09.17

Кимё саноатининг асосий корхоналари маҳсулотлари «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ орқали экспорт қилинади

Президентнинг 29.08.2017 йилдаги ПҚ-3246-сон “Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

06.09.17

Лойиҳа бошқарувининг ягона тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини котибият таъминлайди

Президентнинг 22.08.2017 йилдаги Ф–5030-сон фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Котибияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

05.09.17

1 январгача бепул фойдаланинг, марҳамат!

3 ой муқаддам тест режимида Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими bir.uz ишга туширилган эди. Тестдан жорий йилнинг 1 сентябригача бепул фойдаланиш мумкин эди. Фойдаланувчиларнинг кўплаб илтимосларига биноан Тизимдан бепул фойдаланиш имконияти 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди

05.09.17

Бизнес учун янги микрокредит маҳсулотлар жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2017 йилдаги 655-сон қарори билан Фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар учун микромолиявий хизматлардан фойдаланиш жойлари, уларнинг кўлами ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

05.09.17

Мобиль алоқа ва интернет учун сўмда ҳақ тўланади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобиль алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мажлисда Президентнинг ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши муносабати билан хизматлар тариф сиёсатини тартибга солиш вазифалари муҳокама қилинди

05.09.17

АКТ суд тизими ишини жадаллаштиради

Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПҚ–3250-сон қарори билан 2017–2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди

05.09.17

Конвертация очилишининг алоҳида масалалари аниқлаштирилди

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига шарҳ эълон қилинди

05.09.17

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензияловчи органга айланади

Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ–3221-сон қарори билан Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари, тузилмаси ҳамда молиялаштириш манбалари белгиланди

05.09.17

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида янги департаментлар пайдо бўлди

Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3226-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

05.09.17

Ўзбекистон конвертацияни очади

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

Бир қатор қонун­лар­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Муҳтож фуқаро­лар­га ипо­те­ка бўйича суб­си­ди­ялар қан­дай бе­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.

Тош­кен­тда "Ўзбе­кис­тон бўйлаб саёҳат қил!" ту­рис­тик яр­мар­ка­си таш­кил эти­ла­ди

У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.

Ёқилғи-энер­ге­ти­ка ре­сур­сла­ри ис­теъ­мол­чи­ла­ри­нинг энер­гия ауди­ти­ни ўтка­зиш тар­ти­би тас­диқлан­ди

2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».

Дек­ри­ми­на­ли­за­ция: ай­рим ен­гил тан жа­роҳат­ла­ри учун жи­но­ий жа­воб­гар­лик бе­кор қили­на­ди

Шунингдек, ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгаймоқда.

"Uzex Agro" плат­фор­ма­си иш­га ту­ши­рил­моқда

У аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини беради.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш