Ҳайдовчиларга ЙПХ ходимлари билан мулоқотни видеотасвирга олишга рухсат берилди
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 1.12.2018 йилдаги 975-сон қарори) тасдиқланди
Ёшлар бизнес марказлари қурилишига инвестиция қандай киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги 962-сон қарори билан ёш тадбиркорлар учун коворкинг марказлари ва комплекслар қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби, шунингдек ёшлар бизнес-лойиҳаларига “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларини ажратиш механизми тасдиқланди
Пиллачиликда – қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари
Президентнинг 4.12.2018 йилдаги «Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Компаньоннинг ишончлилигини қандай аниқлаш мумкин
Давлат хизматлари агентлиги махсус интернет-платформани ишга туширди, унинг ёрдамида бўлажак амалий ҳамкорга оид маълумотларни текшириш, унинг ишончли эканини аниқлаш мумкин, дея хабар беради «Народное слово» газетаси
ЛБМА ходимлари Тошкент ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин
Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати яна кенгайтирилди (ВМнинг 3.12.2018 йилдаги 980-сон қарори)
Ҳисоблагични ечиш ва ўрнатишга аризани уйда туриб бериш мумкин
ЯИДХПда электр энергияси, табиий газ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ва ечишга ариза юбориш бўйича янги хизматлар ишга туширилди
Темур Жўрабеков: «Техник жиҳатдан онлайн НКМни пилот даражасида жорий этишга ҳамма нарса тайёр»
Тошкентда еттита вазирлик ва идора вакиллари иштирокида онлайн назорат-касса машиналари тизими тест режимида ишга туширилди. У технология пилот лойиҳани бошлаш учун тайёрлигини кўрсатди. Мамлакатимиз қачон онлайн НКМга ўтади? «Norma» портали мухбири Олег Гаевой шу саволга жавоб излаб «Fiskal Ma’lumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi» МЧЖга йўл олди
Замонавий мактаб қандай бўлиши керак
ҚҲТБТ порталида 2020-2025 йилларда «Замонавий мактаб» давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Бизнесга текширувлар ягона тизимига киришга рухсат берилади
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3093, 30.11.2018 й.)
Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
Фуқаролик ва маъмурий судлар томонидан ишларни апелляция ва кассация тартибида, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга тааллуқли бўлган қарорлар лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суднинг Ахборот хизмати хабар берди
1 январдан ҚҚС жорий этилиши сабабли нархни 20%га ошириш керакми?
Norma экспертлар – солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар, бош бухгалтерлар ўртасида сўров ўтказди. Улар турли хил тавсия бердилар, бироқ бир масалада фикрлари якдил – нархларни ўзгартиришдан аввал ҳисоб-китоб қилиб кўринг. Эҳтимол, бозорда кўпроқ улушга эга бўлиш ва кўпроқ пул ишлаш учун нархларни оширган эмас, балки туширган фойдалироқдир
2019 йил 1 январдан Профессионал медиаторлар реестрини юритишни бошлайдилар
Уни шакллантириш ва зарур маълумотларни киритиш тартиби адлия вазири буйруғи билан тасдиқланди (рўйхат рақами 3092, 29.11.2018 й.)
Камерал назоратдан кейин мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни қандай ўтказадилар
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги 965-сон қарори билан Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Мўмин Ашуров: «Вir.uz тизими билан ҚҚС ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш осон»
«Norma» ПРМ «ҚҚС – нималарга эътибор бериш лозим» оммабоп курси доирасида ўқитишни ташкил этишга ёндашувни ўзгартирди. Натижада машғулотлар тугаганидан кейин тингловчиларнинг аксарияти якуний тестлардан муваффақиятли ўтмоқдалар. Марказ директори Мўмин Ашуров инновациялар ҳақида батафсил сўзлаб берди
Асал Орзиева: «bir.uz билан ишдан ажралмаган ҳолда иккинчи касбни эгаллаяпман»
Намангандаги «Нафис Чарм» МЧЖ кадрлар бўлими инспектори Асал Орзиева бухгалтерлик касбини ўзлаштирмоқда. Вir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида «I тоифали бухгалтер-кассир» ихтисослиги бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топшириши у эришган дастлабки натижа бўлди
Турар жойларда қўриқлаш воситаларини ўрнатмоқчилар
ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига «Хавфсиз уй» концепциясини жорий этиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Сув хўжалиги вазирлигида янги бўлинмалар ташкил этилади
Президент Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади (29.11.2018 йилдаги ПҚ-4039-сон қарор)
1 декабрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
Қурилиш, божхона назорати, ташқи реклама, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб амал қилувчи асосий ҳуқуқий янгиликлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз
Парламент қуйи палатасида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 30 ноябрь куни депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Мамлакатнинг кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги қандай таъминланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги 968-сон қарори билан 2018–2021 йилларда ушбу соҳадаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланди
Тошкент шаҳрида Аджу университети ташкил этилмоқда
Янги ОТМ қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳалари ва бошқа таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий фаолият билан шуғулланади
Сув таъминотини тарификациялашнинг янги механизмлари ва канализация хизматлари учун устама пули жорий этилади
Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
2019 йил августдан товарларни махсус маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилади
Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Мамлакатимизнинг «маданият концепцияси» тасдиқланди
Унда қуйидагилар назарда тутилган: маданият марказларини ташкил этиш, турли мавзудаги республика кўрик-танловларини уюштириш, ҳар йили «Театр томошалари ҳафталиги»ни ўтказиш, махсус кўкрак нишонини таъсис этиш ва бошқалар
Экология соҳасига – илғор технологиялар ва инновациялар
Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2018 йилдаги 958-сон қарорида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада ривожлантириш назарда тутилган
Йўл қурилишида хорижий тажриба ёрдам беради
Йўлларни қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида энг яхши хорижий тажрибани жорий этадилар. Давлат-хусусий шериклик салоҳиятини фаол қўллаш режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг 27.11.2018 йилдаги ПҚ–4035-сон қарорида назарда тутилган
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиш 3,2 баравар арзонлашди
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказганлик учун янги давлат божи ставкалари режалаштирилганидан кўра кўпроқ камайтирилди (ВМнинг 27.11.2018 йилдаги 963-сон қарори)
3 йиллик виза ҳамда вақтинча прописка учун инвесторлар 650 доллар тўлайдилар
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг тарифларига қўшимчалар киритилди (ВМнинг 27.11.2018 йилдаги 963-сон қарори)
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.
Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати такомиллаштирилмоқда
Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси, уни ишлаб чиқариш учун материаллар ва бутловчи қисмлар импорти учун ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача қисқартирилди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари қандай идентификация қилинади
- Реэкспорт нима ва уни қандай расмийлаштириш керак
- Интернет-савдода ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
- «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»ни тасдиқлаш ҳақида»
- Қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўлаш
- «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди
- Ходимга қатъий ҳайфсан эълон қилиш мумкинми
- Ишдан бўшатилган ходимни суд қарори бўйича ишга тиклаш тартиби
- «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»
- «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»