Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади
2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.
Транспортда содир этилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдорлари ўзгартирилди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади
Бунинг учун халқаро молия институтлари ҳисобидан $150 млн жалб қилинади.
Тошкент вилоятида «Nurafshon business city» қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш» инвестиция лойиҳасини «Nurafshon business city» концепциясига ўзгартирилади.
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммасини тақсимлаш тартиби қайта кўриб чиқилди, лицензияловчи орган нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талабгори ва шартларига риоя қилиниши устидан текширувлар ўтказишга ҳақли бўлган муддат белгиланди.
Айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинланади
Нафақа 2021 йил 1 августдан бошлаб тўланади.
Маҳсулот, товар ва хизматларнинг номлари унификациялашди
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.
Муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тасдиқланди
Қўллаб-қувватлаш бандликни таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш каби йўналишларда амалга оширилади.
Кунлик юриш учун мукофот тўланади
Мамлакат ҳудудида бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган Ўзбекистон фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.
Ота-оналар болалар боғчаси учун қанча тўлашади
Бадалларнинг тегишли миқдорлари ҳукумат қарори билан тасдиқланди.
Ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод этилди
29.04.2021 йилдаги “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги ЎРҚ-689-сон Қонун қабул қилинди.
Фуқаро авиацияси трансформация қилинади
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар халқаро аэропортларнинг ижро этувчи органи ваколатлари, истисно тариқасида, шартнома асосида «Uzbekistan Airports» АЖга берилади.
Бокс мактаби янги даражага олиб чиқилади
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари давлат муассасаси сифатида ташкил этилади.
Бухорода зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади
2022 йилда Фестиваль 21–25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
1 майдан қандай ўзгаришлар бўлади
norma.uz портали 2021 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
«Конституциявий суд тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири анча кенгайтирилди
Энди қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади
Ушбу назорат Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилади.
Корпоратив бошқарувчи малака аттестати кимларга берилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда устав фондида давлат улуши бўлган жамиятларнинг кузатув кенгаши аъзолари корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
2021 йилда 457 127 та иш ўринлари ташкил этилади
Мазкур прогноз кўрсаткичлари Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурига киритилган.
"Ўзбектелеком" АКни модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади
“Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш" лойиҳасини амалга ошириш билан "Winncom Technologies Corp" компанияси (АҚШ) шуғулланади.
Хусусий тадбиркор ЙҲҚ бузилишини аниқлаганлиги учун қанча олади
Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус воситалар орқали қайд этилган ЙҲҚ бузилишидан ундирилган жарима суммасини қандай тақсимлаш белгиланди.
Сенаторлар томонидан бир қатор қонунлар маъқулланди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
2 та халқаро шартнома тасдиқланди
Улар Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзити тартибини тартибга солади.
Миллий гвардияда хизмат қандай ўталади
Тегишли низом Президент қарори билан тасдиқланди.
"Ўзбек геология қидирув" АЖ ташкил этилади
Унинг вазифалари жумласида - соҳага замонавий ва юқори самарали ускуналарни, илғор техника ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
Тошкентда - "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивали
У икки йилда бир марта ўтказилади.
Янги таҳрирдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонуннинг янги таҳририда бенефициар мулкдор, захирадаги ғолиб, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси ва бошқа тушунчалар берилган.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Давлат органларининг очиқлик фаолияти текширилади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини масофадан туриб мониторинг қилади.
Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.Янги сонларда ўқинг
- Электротехника саноати янги тараққиёт босқичига олиб чиқилади
- Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
- Ҳуқуқий ворис ҳисобланадими ёки йўқми?