
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишга ҳозирлик кўрмоқда
Жаҳон савдо ташкилоти билан ишловчи республика идоралараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR-маркази

«Алкоголь» лицензияси қанчага тушади
Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва улгуржи сотиш фаолиятини лицензиялашнинг янги тартиби лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

Иссиқ сув қачон ўчирилади?
Навбатдаги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 2019 йил баҳорда Тошкент шаҳар иссиқлик тармоқларини синаш жадвали тасдиқланди, дея хабар беради «Toshissiqquvvati» ДУК

Чорвачиликни ривожлантиришга захира ерлар ажратилади
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилаётган озуқабоп экинлар етиштирувчиларга эса субсидиялар ажратилади

Қайси йўллар пуллик бўлади
«Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонун лойиҳасида пуллик автойўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик салоҳиятини фаол қўллаш назарда тутилган

БАА фуқароларига – 30 кунга визасиз режим
Президент 18.03.2019 йилда «Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади

QR-кодлар ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш: уни фаол жорий этишга нималар тўсқинлик қилмоқда?
QR-кодларни қўллаган ҳолда ўзаро ҳисоблашиш усуллари тобора оммалашиб бормоқда. Айни пайтда ушбу технологияни қўллашда муаммолар юзага келмоқда, уларни яқин орада ҳал этиш керак бўлади

2019 йилги солиқ қонунчилиги тўпламини қаердан сотиб олиш мумкин
knigi.uz интернет-дўкони ўрнатиладиган CD-диск версиясидаги «Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этади

Стандартлар қандай қабул қилинади
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ЯИДХПда – Ўзстандартдан янги хизмат
ЯИДХП Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг янги хизматини таклиф этмоқда

Қурилиш-монтаж ишлари бошлангани ҳақидаги хабарнома қандай расмийлаштирилади
Энди буни ЯИДХП тақдим этадиган хизмат ёрдамида амалга ошириш мумкин

Прокуратура ўзига хос бўлмаган функциялардан маҳрум этилди
Бир қатор лавозимлар ва таркибий бўлинмалар тугатилди. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди

Мол-мулкдан маҳрум бўлмай, давлат божидан озод бўлиш
ДСҚ Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилишини назарда тутувчи, солиқ қарзини суддан ташқари ундириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси моҳиятини тушунтирди

Текширувларни бизнес-омбудсман мувофиқлаштиради
Президентнинг 2019 йил 15 мартдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5690-сон Фармони эълон қилинди

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари қайтмоқда
Президентнинг 14.03.2019 йилдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Автомактаблар лицензияни онлайн қайта расмийлаштиришлари мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари портали энди ана шундай имкониятни тақдим этмоқда

Ўзбекистон МДҲ ичида ашёвий далилларни алмашиш тартибини қабул қилди
Президент 2017 йил 11 октябрь куни Сочи шаҳрида имзоланган Жиноят ишлари бўйича ашёвий далил ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини бериш тартиби тўғрисидаги баённомани тасдиқлади

Маҳкумлар ҳар ярим йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади
Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир нормалар киритилди (14.03.2019 йилдаги ЎРҚ–530-сон Қонун)

Омбудсманга тўсқинлик қилганлик учун – жарима
МЖТК ва бошқа қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди (14.03.2019 йилдаги ЎРҚ–530-сон Қонун)

Аудитор лицензияси «қимматлашди»
Ҳукумат аудиторлик фаолиятини лицензиялашнинг янги тартибини тасдиқлади

ИИВ экология учун зарарли транспортдан фойдаланилишининг олдини олади
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (13.03.2019 йилдаги ЎРҚ–529-сон). Ўзгартиришлар уч ой ўтгач кучга киради

Коррупция устидан назорат Парламент функциясига киритилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилмоқда

Спорт ва хизмат отларида паспорт бўлиши керак
Наслли ва спорт отларига «от паспорти»ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Бизнес МЧЖ шаклини танламоқда
Янги ташкил этилган корхоналар кўпинча масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини танламоқдалар

Ижро ишини юритиш соддалаштирилмоқда
Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш жараёни такомиллаштирилади. Уч босқичда жорий этиладиган чора-тадбирлар комплекси кўзланган

«102» рақамига улана олмаяпсизми
Пойтахт ИИББ «102» шошилинч рақамига келиб тушаётган қўнғироқларни қабул қилиш ва тутиб туриш тизими модернизацияланаётгани муносабати билан қўшимча иккита телефон рақамини ажратди

Инвестициялар тартибга кўра жалб этилади
ҚҲТБТ порталида Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган

Туристик ваучер қандай кўринишда бўлиши керак
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристик йўлланма (ваучер) намунавий шакли лойиҳасини ҚҲТБТ порталида тақдим этди

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.

Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва илм-фанни оммалаштиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари тасдиқланди.

Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Товарларни икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали сотиш тартиби белгиланди.