“Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг болалар уйлари Миллий гвардияга бириктирилади.
“Aziz-ayol.uz” миллий платформаси ўз фаолиятини бошлайди
Унинг вазифалари орасида - хотин-қизлар, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам бериш.
“Транспорт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Қонун транспортга оид фаолиятни тижорат асосида амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Ипотека кредити беришда қандай ўзгаришлар киритилди
Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий қилинади
Чора-тадбирлар ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартиришга йўналтирилган.
Қашқадарё вилоятида ҳар йили «Ўзбекистон отлари» номли кўргазма ташкил қилинади
Шунингдек от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари бўйича «Энг яхши чавандоз», «Энг яхши тренер» танловлари ташкил этилади. Ғолиблар БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Президент сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари ташкил этилди
Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун сайлов округлари тузиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Аудиторларни сертификатлаштириш тизими такомиллаштирилади
15 августдан бошлаб Молия вазирлигининг бир қатор функциялари аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказилади.
Вакцинациядан бош тортганлик учун – ишдан четлаштириш
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Ўзгидромет хизматларни қандай тақдим этади
Умумий мақсаддаги тезкор ва прогностик маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларига ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича қўшма дастурлар асосида тақдим этилади.
Ўзбекистонга Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармаси маблағлари жалб қилинади
Нукус шаҳрида аёллар ва болалар шифохонаси қурилиши Жамғарма томонидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон вилоятларида насос станциялари модернизация қилинади
Россия Федерацияси иштирокида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
Ким Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга киради
Университет ИИВ ва Миллий гвардия, ҚК, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун кадрлар тайёрлайди.
Чорвоқ сув омбори атрофи ўрмонлаштирилади
Чорвоқ сув омборини ҳимоя қилиш ва қайта тиклашга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш дастури тасдиқланди.
Кон-металлургия саноатини ривожлантириш Лойиҳа офиси ташкил этилди
Хорижий консультантлар билан биргаликда офис мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология қидирув ишларини кенгайтиришга қаратилган стратегик йўналишларни белгилайди ва устувор лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Мактабгача таълим бўйича мобиль гуруҳлар барча ҳудудларда ташкил этилади
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг 13 та туманларида замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобусларда мобиль ўқитиш гуруҳлари фаолият кўрсатди.
Тадбиркорлар билан маҳалла аҳолиси ўртасида кооперация қўллаб-қувватланади
"Маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш асосида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни республиканинг ҳудудларига татбиқ этиш учун давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига $100 млн эквивалентидаги маблағлар ажратилади.
Қорабайир отлари маҳорат мактабига Миллий гвардия мутасаддилик қилади
Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Қорабайир зотли отлардан фойдаланишга ихтисослашган секция ва от спорти клублари ташкил этилади.
Миллий гвардия қачон фуқароларнинг автомобилидан фойдаланиши мумкин
Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) хизмат вазифаларини бажаришда давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин.
Наманганда ҳар йили Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
Андижон, Наманган, Жиззах вилоятларида эса тажриба тариқасида гулчилик кластерлари ташкил қилинади.
Янги сонларда ўқинг
- 2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
- Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин
- Ижаранинг энг кам ставкалари: 2025 йилда қўллаш тартиби
- Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ундирувлар иш ҳақидан ундирувлар қандай ушлаб қолинади
- МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш учун трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак
- Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
- Меҳнат муҳофазасини ташкил этишда кўп учрайдиган хатолар
- Чет элда ишлаган эди...
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганида барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланиши
- Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда мустаҳкамлаб қўйилди