
Солиқ соҳаси рақамлаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш: қоидалар ва талаблар
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

Нотариуслар томонидан ундириладиган тўловларнинг миқдори ўзгартирилди
Гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш учун ҳақ миқдори камайтирилди, ўз навбатида, мерос иши бўйича тушунтиришлар бериш ҳақи икки бараварга оширилди.

Давлат нуронийларни қўллаб-қувватлайди
Шу мақсадда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасига 2022 йилда 50 млрд сўм ажратилади.

2021 йил учун Давлат бюджети: фуқароларнинг даромадлари ошди
Молия вазирлиги “Давлат бюджети даромадларининг 2021 йилдаги ижроси бўйича дастлабки натижалар” ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳужжатнинг муҳим кўрсаткичларини тақдим қиламиз.

Иккита спорт маҳорати мактаби ташкил этилади
Иқтидорли спортчиларни, Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тайёрлаш учун бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ва гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил этилади.

Давлат мулки ижараси ставкалари тасдиқланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси бўйича 2022 йил учун 1 кв. м учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тасдиқланди
Уларни амалга ошириш учун 262 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш учун ОТБ кредити 25 йил ичида қайтарилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ташқи қарзлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилди
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Автомобиль тарихи» давлат хизмати жорий этилди
Унинг ёрдамида автотранспорт ҳақидаги умумий маълумотлар, босиб ўтган масофаси, ЙТҲ содир этилганлиги, мавжуд қоидабузарликлар ва бошқалар ҳақида билиб олиш мумкин бўлади.

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Меҳнат кодекси кўриб чиқилади
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисини 17 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур тасдиқланди
Унинг бандларидан бири ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари қайтариш шартисиз қоплаб борилишини назарда тутади.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қандай қўллаб-қувватлашади
Уч мамлакат ҳудудида 2022 йил 1 июндан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти жорий қилинади.

Миллий табиат боғлари ташкил этилади
Улар Қорақалпоғистон, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» боғларидир.

Муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товарлар идентификацияланади
“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унинг нормалари географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тузилмасида 1 257 нафар ходим ишлайди
Шунингдек маҳалла раисининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади.

1 мартдан нималар ўзгарди
norma.uz портали 2022 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

«Ватан таянчи» ҳаракати ташкил этилади
«Ватан таянчи» отрядларининг фаол аъзоларига олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

Фавқулодда ҳолат даврида Президент НҲҲнинг амал қилишини тўхтатиб туриши мумкин
«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси нималар билан шуғулланади
Президент қарори билан Қўмитанинг ҳуқуқлари ва молиялаштириш манбалари белгиланди.

Сув хўжалиги объектларини бошқаришга хусусий сектор жалб этилади
Хусусан, иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича давлат-хусусий шериклик тамойиллари жорий этилади.

Барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими киритилади
Президент томонидан оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланувчиларга субсидиялар ажратилади
Уларни сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини ва сувни тежайдиган суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтириш мумкин.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият: янги қоидалар
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низом тасдиқланди.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари кредит ва имтиёзлар билан қўллаб-қувватланади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига эса тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш киритилди.

Янги транспорт воситалари учун импорт божхона божлари ставкалари ўзгартирилди
Хусусан, Ўзбекистон божхона чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги транспорт воситалари учун божхона божи ставкаси 2 баробарга пасайтирилди.

Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқаруви такомиллаштирилмоқда
У танлов асосида маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга берилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади