
«Чироқчи» ЭИЗ параметрлари аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан унинг ҳудудлари чегаралари белгиланди, дирекцияси тузилмаси, устави ва фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

Мамлакатимизда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари барпо этилади
Президентнинг 6.05.2020 йилдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Сурхондарёда янги трикотаж корхоналари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2020 йилдаги “Сурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 266-сон қарори қабул қилинди.

Карантин: мажбуриятлар бажарилмаслиги муносабати билан кўриладиган шошилинч юридик чора-тадбирлар
Карантин илгари тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлардан бош тортиш учун асос бўлмайди. Бизнес ҳақиқатан ҳам жиддий муаммога тўқнаш келди. Бироқ бу ҳаммасини коронавирусга «тўнкаш» мумкин дегани эмас!

Пойабзал тўғри келмадими – дўконга қайтарамиз
Пойабзал – шундай буюмки, у дўконда оёқда яхши туради, уйда эса унча яхши эмас. Пойабзални қайтариш таомили – шарҳимизда.

Пандемия: Ўзбекистон 3 тоифадаги ҳудудга ажратилди
Санитар-эпидемиологик вазиятга биноан ҳудудлар коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан белгиланди.

Сенатнинг навбатдаги мажлиси 11 майда бўлиб ўтади
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини жорий йил 11 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Транспорт мутахассисларини янги ОТМ тайёрлайди
Президентнинг 5.05.2020 йилдаги “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Инвестиция шартномаси Ҳукумат билан қандай тузилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Тўқимачилик тармоғи компанияларига фаолиятини тиклашга ёрдам беришади
Президент томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармон имзоланди.

Давлат бюджети маблағлари пандемия оқибатларини тугатишга йўналтирилади
Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида 5 май куни депутатлар томонидан 4 та қонун лойиҳаси қўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Инвестор кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериши лозим
«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Электрон пулларни чиқариш ва муомалага киритиш тартиби белгиланди
Тасдиқланган қоидалар билан электрон пулларни чиқариш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни қоплаш механизми белгиланади.

Ҳудудлар янги тартиб-таомил бўйича баҳоланади
Президентнинг 1.05.2020 йилдаги «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилинди.

Янги ипотека тартиби бўйича шартларга тузатиш киритилди
Пардоз ишлари амалга оширилмаган квартирани ипотекага олиш мумкин, кредитнинг энг кўп миқдори ва муддати оширилди.

Озиқ-овқат етишмовчилигига йўл қўйилмайди: қишлоқ хўжалигига кўпроқ ерлар берилади
Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги тенденцияни инобатга олган ҳолда, мамлакатимиз раҳбарияти маҳаллий агросектор ресурсларини энг юқори даражада жалб қилиш, озиқ-овқат экинларини 2 баравар ошириш, юқори ҳосил олиш, янги иш ўринлари яратишни кўзлаган.

Одам савдоси, парлемент назорати ва психиатрик ёрдам
Ушбу соҳаларни тартибга солувчи ҳужжатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Фармкластер барпо этиш учун $50 млн гача йўналтирилади
"Tashkent Pharma Park" ни ташкил этиш лойиҳасини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси молиялаштиради.

Оилавий пудрат учун тутзорлар қандай олинади
Тегишли тартиб қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан тасдиқланди.

1 майдан қандай ўзгаришлар бўлади
Янги акциз маркалари, бензинга эркин нархлар, Бўстонлиқ туманидаги солиқ эксперименти, вақтинчалик ташқи савдога чекловлар ҳамда иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳадаги бошқа ўзгаришлар – шарҳимизда.

ЭҲНАТни жорий этиш жадаллаштирилади
Ҳукумат Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирларини тасдиқлади.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари: низоларни судгача ҳал этиш тартиби
Даъво билан аввал сотувчи ёки ишлаб чиқарувчига мурожаат этиш ва низолар бартараф этилишининг имкони бўлмаганда судга мурожаат этиш зарур. Ушбу тартиб тавсиявий тусга эга эмас, балки мажбурий ҳисобланиши керак

Юридик таълимни модернизациялашнинг янги босқичи: нима ўзгаради
Президент томонидан 29 апрель куни мамлакатимизда юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича Фармон имзоланди.

Карантинни юмшатиш бўйича чоралар ишлаб чиқилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Машиналарда ҳозирча куну тун ҳаракатланиш мумкин эмас
30 апрелдан бошлаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача машиналарда ҳаракатланишга рухсат берилди.

Коронавирусни юқтирганликда гумон қилинганлар карантинда қандай сақланади
Ҳукумат коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча ташкилий чора-тадбирларни тасдиқлади.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига топширилди
Президентнинг 2020 йил 28 апрелдаги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Электрон ҳисобварақ-фактурани товар-транспорт юк хати билан бирлаштиришга қачон йўл қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бирлаштирилган ҳужжат шакли тасдиқланди.

Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаолият ислоҳ қилинмоқда
Ҳар йили мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг тенглиги, бирлигини намойиш этувчи "Ўзбекистон - ягона Ватан!" шиори остида форум ҳамда хориждаги ватандошларнинг "Uz Global Think" форуми ўтказилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Асосий ставка 14 фоизгача оширилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Янги сонларда ўқинг

- Асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
- «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»
- Автоташувчи ҳужжатлари
- ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак?
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари