Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
07.06.19

Кундузи чироқни ёқиб: ким фараларни ёқиши керак

Қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2019 йилдаги 460-сон қарорига мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади

04.06.19

Спортчилар ва тренерлар базага киритилади

«Жисмоний тарбия ва спорт» ягона ахборот тизими яратилмоқда

04.06.19

Хориждаги ватандошларнинг ОАВ ўз мухбирларини қандай аккредитация қилади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимча киритилди

04.06.19

Электр ва газ учун аванс: нарх ошганда фақат 1 ой қўшимча тўлов тўламаса бўлади

Аванс тўловини 1 июндан кейин тўлаган истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ўзгарди. Тариф ўзгарган тақдирда улар фақат 1 ой мобайнида қўшимча тўловдан озод этилади. Аҳолига (маиший истеъмолчиларга) янгилик дахл қилмайди.

04.06.19

Рамазон ҳайити арафасида 575 нафар маҳкум афв этилди

Президентнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

04.06.19

Лойиҳаловчилар ва қурувчилар малака оширади

Ундан ким ва қандай даврийликда ўтади, қайси ташкилотлар курсни ўтказади, тингловчилар қандай аттестациядан ўтказилади – Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 йилдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган низом ушбу ва бошқа саволларга жавоб беради.

03.06.19

Электротехника тармоғи корхоналарининг имтиёзлари узайтирилди ва янгилари берилди

Президентнинг 30.05.2019 йилдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4348-сон қарори қабул қилинди.

03.06.19

Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан грант ва субсидиялар қандай ажратилади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан фуқароларни иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уларни ажратиш тартиби тасдиқланди (31.05.2019 йилда 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

03.06.19

Газ ва электр нархи 1 июндан оширилмади

Молия вазирлиги 1 июндан бошлаб табиий газ ва электр энергияси нархининг оширилиши тўхтатилиб турилишини эълон қилди

03.06.19

Адлия вазирлиги тизими ходимлари касб маҳорати учун мукофотланади

“Адлия аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди, дея хабар берилади Адлия вазирлиги сайтида

03.06.19

Пойтахт вилояти ИИО иши янгича ташкил этилади

Президентнинг 29.05.2019 йилдаги ПҚ-4343-сон қарори билан Тошкент вилоятида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг янги тизими жорий этилади

03.06.19

Меҳмонхона қуришда субсидия қандай олинади

Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

01.06.19

Аудитнинг халқаро стандартлари Ўзбекистонда қандай жорий этилади

Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди

01.06.19

Электрон визанинг муддати тугадими – кетишга шошилманг

Ўзбекистон Республикасининг электрон кириш визаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

01.06.19

Наманганда инновацион IT-парк ташкил этилади

У шаҳарда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2019 йилдаги 442-сон қарори билан назарда тутилган

01.06.19

Алоқачиларнинг ҳисобот шакллари тасдиқланди

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги идоравий статистика кузатувлари шакллари тасдиқланди

01.06.19

Нотариат: устама учун фақат стаж лозим

Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

01.06.19

Қаршида аграр сектор муҳандислари тайёрланади

Шаҳарда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг филиали ташкил этилмоқда

01.06.19

Фақат сертификат эгалари «ECO» белгисини жойлаштиришлари мумкин

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

01.06.19

Ихтисосликлар: рақамли иқтисодиётдан бухгалтерия ҳисоби ва аудитгача

Самарқандда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиали очилади

31.05.19

Сиз валютани қаерда сақлайсиз?

МБ аҳолининг валюта жамғармалари юзасидан сўров ўтказмоқда

31.05.19

Бизнес ўлчаш лабораторияларини ташкил этишга жалб қилинади

2019-2023 йиллар даври учун ўлчашлар бирлигини таъминлаш Миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

31.05.19

Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали қанча талаба қабул қилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 436-сон қарори билан ушбу ўқув юртига қабул квотаси белгиланди

31.05.19

2020 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларини тугатишни соддалаштириш кўзланмоқда

Президент фармони лойиҳаси билан таклиф этилаётган қатор чора-тадбирлар шунга қаратилган: тугатилиши тўғрисида эълонлар беришни бекор қилиш, махсус ҳудудий комиссияларни тугатиш, ихтиёрий тугатилиш муддатини қисқартириш ва бошқалар.

31.05.19

5 июнь – Рамазон ҳайитининг биринчи куни

Президент 30 май куни тегишли қарорни имзолади.

30.05.19

Ҳаммаси фойда солиғи ҳақида: ким қийинчиликларни енга олади

«Norma» ПРМ июнь ойида фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлашга оид мураккаб жиҳатлар ечимини англаб етиш имконини берадиган рус ва ўзбек тилларидаги турли ўқув дастурларида иштирок этишга таклиф қилади.

30.05.19

1 июндан мамлакатимизда қандай ўзгаришлар юз беради

2019 йил 1 июндан кучга кирадиган бизнес, ижтимоий соҳа, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва бошқа соҳалардаги энг муҳим ўзгартиришларнинг қисқача шарҳини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

2025 йил учун аҳоли­ни иш би­лан таъ­мин­лаш дас­ту­ри тас­диқлан­ди

У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Қан­дай тўлов­лар нав­бат­дан ташқари амал­га оши­ри­ла­ди

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.

Ўқув му­ас­са­са­ла­ри ош­хо­на­ла­ри «E-auksion» орқали ижа­ра­га бе­ри­ла­ди

Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.

Ер­лар то­ифа­си қан­дай ўзгар­ти­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Ҳар­бий хиз­мат­ни ўташ би­лан боғлиқ чек­лов­лар ян­ги­лан­ди

Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Миг­ра­ци­он про­фи­лак­ти­ка бўлин­ма­ла­ри таш­кил этил­моқда

Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ер учас­тка­ла­ри­ни ижа­ра­га бе­риш тар­ти­би та­ко­мил­лаш­ти­рил­ди

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин.

Нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар лойиҳала­ри­нинг ил­мий эк­спер­ти­за­си­ни ўтка­зиш тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Сўнгги шарҳлар

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.

24.09.13
Хамроева Гулчехра Уктамовна: 20.01.25 15:05:19
Gost_cymfulxo : 2021-04-03
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 729
ўқиш