
Солиқ ислоҳотлари: ҳали давом этмоқда
Бу 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»да белгиланган

Жиззах вилоятида давлат томонидан бошқаришнинг самарали модели синалади
Жиззах вилоятида 2019 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудни комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш бўйича “Илғор ҳудуд” синов лойиҳа бошланади

18 ёшгача паспорт олмаганлик учун жарима тўланмайди
МЖТКдаги маъмурий жавобгарликка тортиладиган энг кичик ёш кўриб чиқилди

Юристлар маслаҳатларидан фойдаланиш имконияти ошади
Миллий ҳуқуқий интернет портали, бепул юридик маслаҳатлар билан Advice.uz ахборот тизими яратилади

Ишга – пропискасиз
Иш берувчи пропискаси бўлмаган шахсни ишга қабул қилганлиги учун жавобгар бўлмайдиган тузатишлар киритилди.

«Энергетиклар»ни вояга етмаганларга сотиш тақиқланди, рекламаси – чекланди
Тегишли тузатишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга киритилди ҳамда улар уч ойдан кейин кучга киради

Чакана савдо корхонаси 2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўлдиради
Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ҳисоб-китоб қилишга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни хам топшириш керак. Чакана савдо корхонаси ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни қандай амалга оширади – «Норма» МЧЖ эксперти шу ҳақда маслаҳат беради

2019 йилда солиқ солишдаги ўзгартиришларга оид семинар ўтказилади
Миробод туман ДСИ 2019 йил 11 январь куни соат 14.00 да 2019 йилда солиқ солишдаги ўзгартиришлар юзасидан бепул семинар ўтказади

Ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
«Сувсоз» ДУКнинг хабарида 2019 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш мақсадида ер усти ва ер ости сувларининг фоизли нисбати кўрсатилган

Нотариал хизматлар янги тартибда кўрсатилади
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3113, 4.01.2019 й.) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг янги таҳрири тасдиқланди

Сеҳрли асо ёки Солиқ солишнинг янги тизимига ўтишдаги қийинчиликлар қандай енгиб ўтилади
«Norma» профессионал ривожланиш марказида солиқ солишдаги янгиликларга бағишланган семинар ва ўқув курсларининг бир туркуми иш бошлади

Инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишлар 4 босқичга бўлинади
Мамлакатимиз Президенти раислигида 2019 йил 8 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича янги босқичма-босқич тизим жорий этилиши муҳокама қилинди

2021 йилгача иқтисодий ривожлантириш йўналишлари белгиланди
Президентнинг 8.01.2019 йилдаги ПФ-5614-сон Фармони билан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди

Судьялар янгича тайёрланади
Президентнинг 6.01.2019 йилдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4096-сон қарори эълон қилинди

Товар-моддий захиралар қолдиқларидан ҚҚС қандай ажратиб чиқарилади
Юридик шахс умумбелгиланган солиқларни тўлашга ва (ёки) ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтганда товарлар (ишлар, хизматлар) қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу солиқ тўловчига бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш имконини беради. Буни қандай амалга ошириш тўғрисида «Норма» экспертлари маслаҳат берадилар

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома қандай тузилади
Ким юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчи ҳисобланиши ва Маълумотномани қандай тайёрлаш ҳақида – “Норма” экспертлари маслаҳатларида

Коммунал хизматлар тизими қачон автоматлаштирилади
Истеъмолчининг унификацияланган шахсий ҳисобрақамини жорий қилган Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини яратиш кейинга қолдирилди

Ирина Шамсулина: «bir.uz умумбелгиланган тизимга ўтишда ёрдам берди»
bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимидан фойдаланувчилар унинг ёрдамида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишга тайёргарлик кўрдилар. Улар орасида наманганлик бухгалтер Ирина Шамсулина ҳам бор. Ундан бир нечта саволимизга жавоб беришини сўрадик

Солиқлар «пластикдан» сўзсиз ундириб олинмайди
Солиқ органларига солиқ қарздорлигини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди

Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади
Адлия вазирининг буйруғи (4.01.2019 йилда 3114-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди

Энг яхши секторлар раҳбарларига автомобиллар совға қилинади
Президентнинг 8.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Эсдалик учун суратга олиш: чекловлар олиб ташланди
Март ойидан бошлаб фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган объектларни тегишли кўрсаткич белгиларига қараб аниқлаш осон бўлади. Туристларга намойиш этиладиган объектларда эса назоратчилар ўрнига турникетлар пайдо бўлади

Январь ойида knigi.uz интернет-дўконига бир қараб қўйинг
Жорий ойда «Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг knigi.uz интернет-дўконида қандай янгиликлар бўлади? Бу ҳақда батафсил – шарҳимизда

Депутатлар учта қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар
Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида 2019 йил 7 январь куни депутатлар жиноят-ҳуқуқий сиёсат ва аграр сектори соҳасидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Ер солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади
«Норма» экспертлари ер солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилиши ва у қандай тўланиши ҳақида маслаҳат берадилар

Яшаш гувоҳномаси олиш шартларидан бири – кўчмас мулкни харид қилиш
109 та давлат фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилганларидан кейин яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин

Узоқ масофага саёҳат қилганда бир транспортдан бошқасига ўтиш қулайлашади
Рейсларни (автобус, авиа- ва темир йўл) қулай тарзда боғловчи йўл чипталарини сотишни назарда тутувчи республика транспорт тизимининг ягона электрон портали ташкил этилмоқда

Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда
Қатор хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий этилмоқда, «Е-виза»ни расмийлаштириш учун имкониятлар кенгайтирилмоқда ҳамда кириш визаларининг янги турлари: электрон ва “оддий” визалар жорий этилмоқда

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.