
Халқаро ҳуқуқий ёрдам, фитоназорат ва метрология
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 29 октябрь куни ўтказилган мажлисда ушбу соҳаларга тааллуқли қонунлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Иш берувчилар янги иш ўринларини ташкил қилганлиги учун рағбатлантирилади
2019 йил 7 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро муҳокамаси ўтказилди.

Хусусий тиббиёт муассасалари учун туғруқни қабул қилишга рухсат беришди
Президент 8 ноябрь куни репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамаси тегишли тартибни тасдиқлади

1 январдан ягона божхона тўлови жорий этилади
2020 йилда жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб кириш тартиби ўзгаради.

ТИФ қатнашчиларидан жарима ундириш механизми ўзгариши мумкин
ҚҲТБТ порталида режалаштирилаётган экспортёрлар ва импортёрлардан жарималарни ундиришнинг амалдаги тартибини ўзгартириш муҳокама қилинмоқда.

Кимни мактаб имтиҳонларидан озод қилишади
Ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати кенгайтирилди. Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.

Волонтёрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун билан мустаҳкамланди
6 ноябрда бўлиб ўтган мажлисда Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланди.

Ноширларни қандай ўзгаришлар кутмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 6 ноябрь куни янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ломбард ва микрокредит ташкилотлари кассаларига қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
МБ Бошқарувининг қарори билан улар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилди
Ўзбекистонда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодекси ва МЖТКга тузатишлар киритилди.

2019 йил ноябрь учун ҚҚС ҳисоботини қандай топширамиз
«Норма» ПРМ 2019 йил 22 ноябрь куни «2019 йил ноябрь учун ҚҚС ҳисоботини қандай топширамиз» семинарига таклиф қилади.

Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши қандай фаолият юритади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидалари тасдиқланди.

«Иқтисодий эркинлик индекси»: Ўзбекистоннинг позицияси
Ўзбекистон 2019 йилнинг 9 ойи якунларига кўра «Иқтисодий эркинлик индекси»да «Солиқ юки» индикатори бўйича 23-позицияни эгаллади.

Иситишмаяптими - Telegram’га ёзинг
«Тошиссиққуввати» ДУК фойдаланувчилар мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назорат қилиш учун расмий Telegram-ботни яратди.

Кескин тартибга солинади, таъсири баҳоланади ва қатор экспертизалар ўтказилади
Адлия вазирлиги маҳаллий норма ижодкорлиги амалиётига янги дастурларни жорий этишни таклиф қилмоқда.

Миллий гвардияга қарши ҳаракатлар учун – жарима
Миллий гвардия органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди.

Бошланғич бухгалтерия ҳисоби – 15 та амалий машғулотларда!
Юқори маош тўланадиган ва талабгир касб эгаси бўлишни хоҳлайсизми, масофадан ишлаш ёки эркин иш графигини истайсизми, бухгалтерияга оид билимларингизни мустаҳкамлаш керакми?

Кимнинг бизнес ташаббуси давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

Маданият ходимларига қанча тўлашади
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари лавозим маошларининг янги миқдорлари эълон қилинди.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун маҳаллий ҳокимликларга янада кўпроқ эркинлик беради
4 ноябрь куни Қонунчилик палатасида «2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўйича семинар ўтказилди.

Янги боғ ва токзорларни барпо этишга 1 трлн сўм ажратилади
Ўзбекистон Президенти 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Карантин остидаги маҳсулот қандай олиб қўйилади, қайтариб юборилади ва йўқ қилинади
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Молия вазирлиги 2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасини тақдим этди
Лойиҳадан бюджет жараёнидаги ўзгаришларни, 2020 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўналишларни билиб олиш ҳамда 2020 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, ташаббусли бюджетлаштириш билан танишиш мумкин.

Депутатлар 2019 йилги Давлат дастурини амалга оширишдаги камчиликларни кўрсатиб ўтишди
Парламентарийлар Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил III чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитишди.

III гуруҳ истеъмолчилари учун сувдан фойдаланиш тарифлари оширилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган декларацияда янги тарифлар белгиланди.

2020 йил охирига қадар қимматбаҳо кўчатларни кесиш тақиқланди
Президентнинг 30 октябрдаги Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилди.

Ҳуқуқни қўллаш назоратга олинади
Мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини амалга ошириш тизими жорий этилмоқда.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.