Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат тадбиркорларни қандай ҳимоя қиладиБола парвариши бўйича нафақани тайинлаш тартиби Назорат хариди қандай амалга оширилади Назорат хариди қандай амалга оширилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
04.10.18

Қутилар қаерда туриши шарт

Ҳукумат жойдаги қутиларнинг энг кам сонини, улар учун масъул шахслар рўйхатини, шунингдек чиқинди тўплаш шохобчаларини (чиқиндиларни алоҳида тўплаш учун турфа хил рангли контейнерлар) ташкил этиш қоидаларини белгилади

04.10.18

Патент вакилларини қайта аттестациялашнинг салбий оқибатлари тўғрисида

Президентнинг «Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатларини кучайтириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси интеллектуал мулк соҳасини тартибга солишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ушбу шарҳда унда таклиф этилаётган патент вакилларининг қайта аттестацияланиши кўриб чиқилади

04.10.18

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишида хорижлик маслаҳатчи кўмак беради

Ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди

04.10.18

Агросаноат мажмуида текширувлар ўтказиш соддалаштирилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бизнесни 30 кунгача текшириш ҳуқуқига эга бўлди (30.09.2018 йилдаги ПФ–5547-сон Фармон)

04.10.18

ССП: юзма-юз суҳбатдан аввал тестдан ўтказиш керак

Савдо-саноат палатаси бизнесни назорат қилувчи давлат органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибига доир лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

04.10.18

Болалар боғчалари мудираларини Кузатув кенгаши сайлайди

Президентнинг 30.09.2018 йилдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида соҳага бир қатор ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган. Ушбу шарҳда навбатдаги ташкилий қарорлар ҳақида батафсил сўз юритамиз

03.10.18

Меҳнат мигрантларига: онлайн рўйхатдан ўтдингизми – чипталарга чегирма ва имтиёзлар олинг

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан хусусий меҳнат шартномалари бўйича хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиши батафсил тартиби (27.09.2018 йилда 3070-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди

03.10.18

БҲМСга халқаро нормалар жорий этилади

Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини халқаро молиявий ҳисобот стандартлари билан уйғунлаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди

03.10.18

5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни

2.10.2018 йилдаги ЎРҚ–490-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди

03.10.18

Ўзбекистон бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилди

Улар жумласига Париж битими, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатиш, Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидалари киради

03.10.18

Кўмирни импорт қилишда божхона имтиёзи 1.01.2020 йилгача узайтирилди

Қурилиш материалларининг тўртта позицияси бўйича имтиёзлар муддати 3 ойдан кейин тугайди (30.09.2018 йилдаги ПФ–5547-сон Фармон)

03.10.18

ЛБМА «Mirzo Ulugbek Innovation Center» мувофиқлаштирувчиси бўлди

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг фаолиятини тартибга солишга доир энг муҳим функциялар топширилди (30.09.2018 йилдаги ПФ–5547-сон Фармон)

03.10.18

Ким бизнесни текшириши мумкин

ҚҲТБТ порталида Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси тақдим этилган

03.10.18

Мақбул келадиган ишнинг «транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлиги» нимани англатади

Янги қонун лойиҳасида ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун иш ҳақидаги таклифнинг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлиги тушунчасига аниқлик киритиш таклиф этилган

03.10.18

Болалар боғчалари тарбияланувчилари ва ходимлари қатъий ҳисобга олинади

2019 йил 1 январдан бошлаб болалар боғчалари тарбияланувчиларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами берилади, шунингдек нодавлат мактабгача таълим муассасаларини лицензиялашга қўйиладиган талаблар қатъийлаштирилади

02.10.18

Иш билан таъминланмаган шахслар тадбиркорлик учун имтиёзли микрокредитни қандай олишлари мумкин

Марказий банк Бошқарувининг қарори (28.09.2018 йилда 2527-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

02.10.18

Пропискадаги узилиш вақти учун баъзи нафақалар тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 йилдаги 766-сон қарорида шу ва бошқа чоралар назарда тутилган

02.10.18

2019 йил 1 январдан болалар боғчалари ходимларига – тўлиқ пенсия

Бу Президентнинг 30.09.2018 йилдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган

02.10.18

1.01.2019 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни қўлда тўлдирмайдилар

Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2018 йилдаги «Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида»ги 768-сон қарори қабул қилинди

02.10.18

Чиқиндиларни тўпловчи хусусий ташкилотлар танловдан қандай ўтадилар

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

02.10.18

Сенат сессиясининг биринчи куни якунлари: 14 та қонун

2018 йил 27 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида 14 та қонун маъқулланди

02.10.18

Фарғонада Латвиянинг ОТМ очилади

Шаҳарда Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиали фаолият юрита бошлайди. Бу Президентнинг 26.09.2018 йилдаги ПҚ-3952-сон қароридан келиб чиқади

28.09.18

1 октябрдан киритиладиган ўзгартиришлар: асосий янгиликлар ҳақида қисқача

2018 йил 1 октябрдан кучга кирадиган солиқ соҳасидаги асосий янгиликлар, ер участкаларини ажратиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, крипто-активлар оборотига доир янги қоидалар ва бошқа янгиликлар

28.09.18

Пропискасиз ишга қабул қилиш: қонунга кўра қандай йўл тутилади?

2018 йил 8 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Кадрларга оид иш юритиш» курси бошланади. Эксперт Абдусалом Рисқуллаев меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб жиҳатларини тушунтириб беради. Вазиятлардан бирини кўриб чиқамиз

28.09.18

Савдодаги кўпгина тақиқ ва чекловлар бекор қилиниши мумкин

Мажбурий 15 фоизлик олдиндан тўлов, дебиторлик қарзи учун жарималар, улгуржи савдога лицензиялар ва кўчма савдога рухсатномаларни амалиётдан чиқариш таклиф этилди. Товарлар экспорти, биржа савдолари ва нақд пулни инкассация қилишни – жиддий тарзда соддалаштириш

28.09.18

«Ўзстандарт» фермерларга ЕИ бозорларида сотувни фаоллаштиришга ёрдам беради

«Ўзстандарт» агентлиги ва RINA S.p.A (Италия) компанияси томонидан Ўзбекистонда Global G.A.P стандартларига мувофиқ янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш йўлга қўйилади

28.09.18

Алима Коканбаева: «Иш берувчи яхши ҳақ тўлашга лойиқ эканлигингизни малакангиз билан тасдиқланг»

Алима Коканбаева CAP тизимининг уч босқичидан ўтди, навбатдаги якуний босқичга тайёрланяпти. Ўтган шанбада BIR.UZ тизимида аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширди. Шу муносабат билан Norma портали саволларига жавоб берди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Алоҳида то­ифа­да­ги куч­ли таъ­сир қилув­чи мод­да­лар му­ома­ла­си­ни тар­тиб­га со­лиш­га ҳолат­лар бел­ги­лан­ди

Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

"Кре­атив иқти­со­ди­ёт тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Бир қатор қонун­лар­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Муҳтож фуқаро­лар­га ипо­те­ка бўйича суб­си­ди­ялар қан­дай бе­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш