Фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилади
Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши учун Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Агросаноат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захиралари ва уларнинг нархлари бўйича портални ишга туширади
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Умумий меҳнат бозори шакллантирилади
МДҲ иштирокчи давлатларининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланди.
НКМК олтин маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради
Комплекс "Пистали" конида барпо этилади, у йилига таркибида олтин бўлган 4 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олади ва қайта ишлайди.
Маъмурий ва солиқ юки камайтирилди
Қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчиси бўлган ЯТТлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бир қатор назорат функциялари бекор қилинади.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди
Кодексда туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектларга имтиёзлар белгиланди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилади
Алоҳида ҳудудларга қуйидагилар киради: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчаси.
МИЗ иштирокчилари учун амалдаги ва янги солиқ имтиёзлари ҳақида
Президентнинг “Махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқди.
ДХХ органлари ходимлари кунининг янги санаси белгиланди
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни 26 сентябрга кўчирилди.
Шартномаларни тузиш тартиби соддалаштирилди
Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш қонун билан тартибга солинди
“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. У 5 та боб ва 26 та моддадан иборат.
ККУдаги жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари нимага сарфланади
Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лизинг берувчининг ҳуқуқлари қандай ҳимояланади
Лизинг компанияларининг асосий муаммоси, қоидага кўра, лизинг олувчилар томонидан лизинг тўловларининг муддати кечиктирилиши ёки тўланмаслиги ҳисобланади.
Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ташкил этилади
Президентнинг “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Жиноятларнинг содир этилиши сабаблари таҳлил қилинади
Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади
Уларнинг асосий вазифалари - инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш ва бошқалар.
Идентификация ID-карталарини расмийлаштиришнинг янги схемалари тасдиқланди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Тадбиркорлар талабалар учун ДХШ асосида турар жойлар қуради
Қурилиш учун ҳокимликлар ОТМга 0,5 гектаргача бўлган ер майдонларини унга яқин жойлардан ажратади.
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар мукофотлар олади
Республика босқичида ғолиб бўлган мактаблар қуйидагича мукофотланади: 1-ўрин учун - 500 млн сўм, 2-3 ўрин учун - тегишинча 400 ва 300 млн сўм.
Давлат органларида коррупцияга қарши кураш кучайтирилади
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Суғурта соҳасида қандай янгиликлар бўлади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ҳаёт суғурта соҳаси ва шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Президент давлат стипендияси квотаси белгиланди
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Иқтисодиётда нархларни оширувчи омилларнинг сақланиб қолиши шароитида йил якунига қадар инфляция даражасини 10%гача пасайтириш ҳамда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш мақсадида МБнинг асосий ставкаси йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компанияси ташкил этилади
Компаниянинг мақсади Тожикистон ҳудудида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш, фаолият юритаётган ва янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталидаги улушини сотиб олиш, қарз ажратиш, қимматли қоғозларни чиқариш орқали инвестициялашдан иборат.
Маданият вазирлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида - маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, интеллектуал, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш.
Қайси сертификатлар аудиторларни имтиҳонлардан озод этади
Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари рўйхати муҳокамага қўйилди.
Тошкент “яшил” шаҳарга айланади
Пойтахтнинг камида 60 гектар ер майдонида истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари барпо этилади.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича имтиҳонларга харажатларни кимга қоплаш режалаштирилмоқда
МҲХС бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати муҳокамага қўйилди.
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун қандай жарима солинади
- Давлат кўчмас мулки қандай ижарага олинади
- Товар ва хизматларга нархларни қандай белгилаш керак
- Иккиламчи ҳисобрақам қандай очилади
- ЭҲФда рақамли маркировкалаш графасини тўлдиришда қандай қилиб хатоларни четлаб ўтиш мумкин
- Парваришга муҳтож фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
- «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»ни тасдиқлаш ҳақида»
- Компанияда рағбатлантириш тизими бўлмаса, ходимларни қандай мукофотлаш керак
- Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини қайси меҳнат шартномасини қайси саналарда бекор қилиш тўғри бўлади
- Маиший зўравонликдан ҳимояланиш учун қўшимча чоралар кўрилди