
ОТМга ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2% ўрин ажратилади
Бундай чора-тадбирлар Президентнинг 1.12.2017 йилдаги ПФ–5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган

Ягона 30 кунлик туристик виза жорий этилади
Президентнинг 4.12.2017 йилдаги ПҚ-3423-сон “Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилади

Транспорт ва логистика соҳасида – солиқлар, божхона тўловлари ва кредитлар бўйича имтиёзлар
Президентнинг 2.12.2017 йилдаги ПҚ-3422-сон 2018-2021 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди

Ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисида маълумот тақдим этишнинг янги шакли тасдиқланди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2017 йил 29 ноябрда 2439-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ҳар бир жисмоний шахс кесимида фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари суммалари бўйича маълумот тақдим этиш шакли тасдиқланди

«Ўзбекозиқовқатзахира» корхоналари шахсий ёрдамчи хўжаликлар маҳсулотларини харид қилади
Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПҚ-3418-сон қарори билан «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистонда миграция сервис-марказлари пайдо бўлади
ҚҲТБТ порталида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

ЯИДХПда янги хизмат: нотариусга онлайн ёзилиш
Янги интерактив давлат хизмати туфайли аҳоли ва бизнес вакиллари нотариус қабулига онлайн режимида ёзилишлари мумкин

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун қатъий белгиланган солиқ – ЭКИҲнинг 50%и, уларни ишга ёллаганда – ЭКИҲнинг 15%и
Президентнинг 1.12.2017 йилдаги ПФ-5270-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан улар учун имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди

Фуқаролар йиғини ходимларининг иш ҳақи миқдори ва иш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 944-сон қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Фақат кўрсатувлар асосида айблов ҳукмини чиқариш – қонунбузарлик
Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПФ-5268-сон “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди

13 та ОТМда Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарори билан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейини ва 13 та ОТМ тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди

Портлаш хавфи бўлган муҳитларда қандай асбоб-ускуналардан фойдаланса бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 941-сон қарори билан Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

Фуқаролар йиғинлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иштирок этади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

Янги ҳужжатлар – ҳар иш кунида!
Интернет тармоғи орқали янгиланадиган «NORMA. ЎзР Қонунчилиги» АҚТ фойдаланувчилари учун яхши янгилик! 1 декабрдан бошлаб тизим сизнинг ҳужжатлар базангизни ҳар куни автоматик тарзда янгилайди!

Қишлоқ хўжалигига сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади
Президентнинг 27.11.2017 йилдаги ПҚ–3405-сон қарори билан 2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тасдиқланди

Ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш аутсорсингга топширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 942-сон Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш сифатини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди

Мактабгача таълим вазирлигининг ваколатлари ва масъулияти низомда кўрсатилди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 йилдаги 929-сон қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом ва Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг устави тасдиқланди

Бензинда аралашмалар ва сув бўлмаслиги керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 йилдаги 931-сон қарори билан Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

Фан ва технологиялар агентлиги ва Давлат комиссияси тугатилади
Президентнинг 29.11.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Суд тизими янгиликлари
Олий суд Пленумининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги, “Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Сайёҳлик хизматларини онлайн бронлаш ва сотишни жорий этсангиз – ЯСТ камайтирилади
ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 356-моддаси иккинчи қисмига қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси жойлаштирилди

Айрим бюджет ташкилотларининг ҳисобот шакллари янгиланди
Молия вазирлигининг буйруғи (2017 йил 23 ноябрда 2837-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги айрим чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари ўзгартирилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 27.11.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатнинг асосий қоидалари 28 ноябрь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди, деб хабар берилади давлат раҳбарининг сайтида

Амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба «иккинчи» йилга қолдирилади
Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори (2017 йил 22 ноябрда 2548-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув на малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказларида «Хавфсиз туризм» ва «Е-меҳмон» тизимлари жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2017 йилдаги 939-сон қарори билан Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқланди

«Ўзпахтасаноат» АЖ пахта саноати корхоналарига бошчилик қилади
Президентнинг 28.11.2017 йилдаги «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Илмий диссертацияларни экспертизадан ўтказиш ва у билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатлар қандай тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2017 йилдаги 937-сон “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Селекция ютуғи патентини тиклаш учун нима талаб этилади
Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг буйруғи (2017 йил 23 ноябрда 2950-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари тасдиқланди

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.