Дастурчилар учун иккита янгилик
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш инновациялар маркази Мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлисининг навбатдаги баённомаси эълон қилинди
Нейрожарроҳликни ривожлантириш учун – 7,88 млрд сўм ва 43,08 млн АҚШ доллари
Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 867-сон «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Тошкент вилояти тадбиркорларига туристик инфратузилмани ривожлантириш учун автойўллар бўйида ер берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2017 йилдаги 852-сон қарори билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти тўгрисидаги низом, унинг тузилмаси, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди
Пуллик тиббий хизматлар бўйича имтиёзлар қўллаш тартибига аниқлик киритилди
Президентнинг 20.10.2017 йилдаги ПФ–5212-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Аъзони кўчириб ўтказишда ким донор бўла олади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 859-сон қарори билан Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди
Ўзбекистонда ташқи реклама бозори қандай бошланган
«ORIAT» компаниялар гуруҳи реклама ва медиа бозорида 1996 йилдан бери фаолият юритади. Сирасини айтганда, у мамлакатимизда билбордлардаги ташқи реклама форматининг кашшофи саналади
Қандай ҳужжатларни эълон қилиш мажбурий
Қонунга кўра меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт. Бу уларни қўллашнинг мажбурий шарти саналади. Аммо қабул қилинган ҳужжатларнинг барчаси ҳам чоп этилавермайди. Мазкур шарҳда нега шундай эканлигига аниқлик киритишга уриниб кўрамиз
Бизнесни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш керакми
Бизнесни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам Instagram, Facebook, Twitter, «Одноклассники» кабиларда рўйхатдан ўтмаган одамни топиш муаммо
ТИФ иштирокчилари учун солиқ солиш масалалари
«Экспорт-импорт операциялари: ҳисобга олиш, солиқ солиш, ҳатолар» мавзусидаги бир кунлик семинар «Норма» ПРМда 2 ноябрь куни бўлиб ўтади. Иштирокчилар назоратчи органларнинг диққат марказида бўлган фаолият соҳасида қонунчиликнинг қўлланилиш амалиёти билан танишиб чиқишлари мумкин бўлади
Кам таъминланган оилага микрокредит қандай шартлар билан берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2017 йилдаги 857-сон қарори билан Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тошкент шаҳрини ободонлаштириш жамғармаси маблағлари қаерга йўналтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 780-сон “Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Хусусийлаштириш учун аризани танлов комиссияси кўриб чиқади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги 837-сон қарори билан Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Уларнинг энг аҳамиятлилари – ушбу таҳлилда
ИИО ходимлари касб байрами арафасида тақдирланди
Президентнинг 23.10.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган
Электрон рақамли имзо олиш учун – фақат «ягона дарча» марказларига
Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 864-сон «Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» қарори эълон қилинди
«Sultanova TA'LIM» ўқув марказида солиқларни ўрганамиз
28 октябрь куни Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясининг таълим дастурлари бўйича ҳамкори бўлган «Sultanova TA'LIM» ўқув марказида «Солиқ солиш» деб номланган ўқув курси бошланади
Банклар активлар бўйича йўқотишларни қоплаш учун МБда очилган депозитларини ёпади
Марказий банк бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2696-1, 2017 йил 10 октябрь) билан Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Наманган вилоятида гул саноати мустаҳкамланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 830-сон Қарори билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Гулчиликни ривожлантириш марказини ҳамда Наманган вилоятининг туманларида ушбу марказнинг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди
Корпоратив пластик ҳар ерда қабул қилинади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Савдо бозорларида рақобатни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Наманган вилоятида «Ахсикент» археологик мажмуаси яратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги 831-сон қарори билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди
Туркия фуқаролари учун мамлакатимизга виза 3 кунда расмийлаштирилади
Президент 21.10.2017 йилдаги ПҚ–3347-сон «Туркия Республикаси фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси сайтида хабар тарқатилган
Умумбелгиланган солиқлар тўловининг барча жиҳатлари
11 ноябрь куни «Умумбелгиланган солиқ тўловчилари бўлган корхоналарда солиқ солишнинг ўзига хосликлари» мавзусида бонусли семинар бўлиб ўтади. Асосий мавзу – 2017 йилда солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш борасидаги ўзгаришлар
Олимлар санаторийга қандай қилиб йўлланма олиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2017 йилдаги 846-сон қарори билан Собик Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Поп-Наманган-Андижон темир йўл линияси 5 йилда электрлаштирилади
Президентнинг 17.10.2017 йилдаги ПҚ–3336-сон «Осий Тараққиёт банки иштирокида «Поп-Наманган-Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2017 йилдаги 849-сон «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Мактаблар тасдиқланган нормалар бўйича жиҳозланади
Халқ таълими вазирининг қарорига мувофиқ (рўйхат рақами 2935, 16.10.2017 йил) умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрлари тасдиқланди
Асиллик даражасини текшириш учун тўловларнинг янги қийматлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 819-сон қарори билан Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамгалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Ишсизлар қандай билим олади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 йилдаги 824-сон қарори билан Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
«Қадимий Бухоро» турзонаси учун жой ажратилди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 йилдаги 825-сон қарори билан "Қадимий Бухоро" туризм зонасини қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Ерлар тоифаси қандай ўзгартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.
Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин.