Фуқаролар йиғини кенгашлари солиқ тушумларини бир қисмини сарфлашади
Тегишли ҳуқуқий эксперимент республика худудларида жорий этилади.
Давлат солиқ қўмитаси янги ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олади
Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринлари тўғрисида маълумотларни шакллантиради.
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Республикамизда гимнастика қандай ривожлантирилади
Кейинги йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари ва ўрта мактабларда «Гимнастикага илк қадам» ва «Болалар учун гимнастика» дастурлари жорий қилинади.
Давлат органларининг функциялари ягона реестрда акс эттирилади
Шунингдек уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш амалиётидан воз кечилмоқда.
2022 йил 30 декабрь – қисқартирилган иш куни бўладими
2022 йил 31 декабрь – ишланмайдиган кун. Шу муносабат билан 2022 йил 30 декабрдаги кундалик иш давомийлиги камаядими? Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.
Маъмурий ислоҳотлар бошланди
Мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
2023 йилда қайси кунлар дам олиш кунлари бўлади
Президент «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
ЯММТда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳақидаги маълумот қандай олинади
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ходималарга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш тўғрисидаги хабарномалар my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Вояга етмаган ходимларни ишга қабул қилишда низоли вазиятларнинг олдини олиш
Кўпинча вояга етмаганлар ишга жойлашишади.Масалан, улар официант, референт, курьер бўлиб ишлашлари мумкин. Шунингдек, янги МК профессионал спортчилар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўяди, улар орасида вояга етмаганлар ҳам бўлиши мумкин.
Сенатнинг ХХХVI ялпи мажлиси 27 декабрда ўз ишини бошлайди
Муҳокама қилинадиган масалалар сирасига – Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кўрсатилган устувор йўналишлар киради.
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг ташиш харажатлари компенсация қилинади
Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама, трикотаж мато маҳсулотларини ташиш харажатларининг 70%и компенсация қилинади.
Маҳсулотларга ажиотаж талаб юзага келганда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мониторинг ўтказади
Маҳсулотларнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли органлар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига кириши ва омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиши мумкин бўлади.
МБ номинал қиймати 1 000 сўм бўлган тангаларни муомалага чиқаради
Улар 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб муомалага чиқарилади.
E-commerce: хорижий тажрибани жорий этиш керакми
Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишни якунлаймиз. Муаллиф – Музаффар Аъзамов, Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси.
Янги МК: иш ҳақи (2-қисм)
Биз юридик фанлар номзоди, янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари Михаил Гасанов ва «Норма» эксперти Ленара Хикматованинг янги МКда иш ҳақи масалалари бўйича тушунтиришларини беришда давом этамиз (қаранг Иш ҳақи, 1-қисм).
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар онлайн ажратилади
Бунинг учун «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими ишга туширилади.
2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили
Президент парламентга ва Ўзбекистон халқига мурожаатнома билан чиқди. Унинг иқтисодий соҳага оид энг муҳим жиҳатлари – бизнинг шарҳимизда.
Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди
Нотариуслар томонидан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан ҳужжат берганлик учун йиғимтўлов миқдори белгиланди.
Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда
2024 йил якунига қадар қувватлантириш станциялари сонини 2 500 тага етказиш режалаштирилмоқда.
Давлат органларининг бўш турган кўчмас мулк объектлари мажбуран савдога чиқарилади
Давлат органига бўш турган объектдан самарали фойдаланиш учун уч ой муддат берилади.
Электромобилларни ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади
Республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун утилизация йиғими, уларнинг хориждан олиб келинадиган бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозлар, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар учун божхона божи бекор қилинади.
Ижтимоий муассасаларга 150 млрд сўм ажратилади
Мазкур маблағлар ихтисослаштирилган мактабгача ва ўрта таълим ташкилотлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларини таъмирлаш учун йўналтирилади.
Тушлик вақти 1 соатдан кам бўлиши мумкинми
Ташкилотда овқатланиш учун танаффус атиги 45 дақиқани ташкил қилади. Директор буни ташкилот ҳудудида ходимлар тезда тушлик қилиб олишлари мумкин бўлган ошхона мавжудлиги билан асосламоқда. Шу боисдан катта танаффус берилишига зарурат йўқ экан. У ҳақми?
Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали
Янги Меҳнат кодекси амалдагисидан икки баравар катта, унда янги боблар ва кўплаб янги нормалар пайдо бўлди. Ўзгаришларни яхшироқ тушунишингиз учун қиёсий жадвалимиздан фойдаланинг.
Гендерга оид аудит ўтказиш тартиби белгиланди
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди.
«Давлат назорати асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ҳужжатга назорат тадбирлари натижалари ва улар устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисидаги боб киритилган. Бу жамиятга назорат қилувчи органлар ишини баҳолаш имконини беради.
Яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жиноят ишлари бўйича судлар жойлайди
Илгари ушбу ваколат маъмурий судларда бўлган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.