Дуккакли ва мойли экинлар уруғлари сертификатлаштирилади
Сертификатлаштириш ихтиёрий бўлиб, у Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.
Меҳнат мигрантларига харажатлар компенсация қилинади
Компенсация Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан тўланади.
Рамазон ҳайити 10 апрелда нишонланади
Ўзбекистонликлар байрам кунлари – 10, 11 ва 12 апрелда уч кун кетма-кет дам олишади. 13 апрель иш куни бўлади.
17 та турдаги хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади
Уларнинг орасида - газ ва нефть қувурларини қуришда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва бошқа хулосалар бор.
Ички ишлар органларига олиб келинган шахсларни алкотестерда текширишади
Текширув натижаларидан норози бўлган шахс тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ёшларга ер майдонлари қандай ажратилади
Ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда "бир массив - бир маҳсулот" тамойили асосида ижарага берилади.
Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилмоқда
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича Республика комиссияси тузилди.
Унинг вазифаси экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш ва харид қилишдан тортиб, экспорт шартномаларини тузиш ва ушбу маҳсулотларни етказиб беришгача бўлган барча босқичларда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этишдан иборат.
Ижодкор ёшлар янги фанларга ўқитилади
Хусусан, ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Технология” фани доирасида робототехника асослари ўргатилади.
Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млнгача гаровсиз кредит олишлари мумкин
Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул шаклида берилиши мумкин.
Кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади
«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари 200 дан зиёд иш ўринларини яратишса, мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади.
Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилади
Ундан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчилари фойдаланишлари мумкин.
Давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги эълонлар давлат харидлари порталида жойлаштирилади
Битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун БҲМнинг 6000 бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.
Стандартларнинг ягона ахборот базаси шакллантирилмоқда
Стандартлаштириш соҳасида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Пойтахтнинг айрим объектлари соддалаштирилган ДХШ шартлари асосида ижарага берилади
Лойиҳа миқдори - 1 млн АҚШ долларигача. Ижара муддати - 10 йилгача.
“Менинг боғим” лойиҳаси қандай молиялаштирилади
“Яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун 250 млн сўмгача миқдорда маблағ ажратилади.
Транспортни рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ставкалари янгиланмоқда
Эндиликда рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг деярли 7 баравари тўланади (илгари БҲМнинг 10 %).
Йўллардаги «яшил» ўзгаришлар: 1 июндан нималар жорий этилади
“Экологик транспорт” тизими ишга туширилмоқда.
Қишлоқ жойлари қандай ривожлантирилади
Лойиҳанинг умумий қиймати 293,5 млн АҚШ долларига тенг, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши 33,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.
Тадбиркорлик субъектларининг Ягона реестрига қўшимча маълумотлар киритилади
Жумладан, реестр кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдирилади.
Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилмоқда
Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.
Ўрмон ландшафтларини тиклашга 205,45 млн АҚШ доллари ажратилади
Лойиҳа Progreen траст жамғармаси ҳамда Корея Республикасининг KWPF жамғармаси томонидан молиялаштирилади. Ўзбекистоннинг улуши - 52,45 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда
Марказ ЖСТ аъзо давлатларнинг тегишли марказлари билан маълумот алмашувини таъминлайди.
Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади
Шунингдек жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилади.
Йўл бўйидаги мактаблар олдида фоторадарлар ўрнатилади
Махсус воситалар шунингдек камида 4 тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда ЙТҲ ўчоқларида ўрнатилади.
Давлат кўчмас мулк объектларини қандай сотиб олиш мумкин
Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Солиқчилар камерал солиқ текширувида контрагентларингиздан ҳужжат ва маълумотларни сўрашга ҳақлими
Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 йилдаги 132-сонли Қарори билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ўзгаришларни buxgalter.uz ўқувчилари учун солиқ эксперти Азиз Ҳошимов изоҳлайди.
"Янги авлод" махсус саноат зонаси ташкил этилади
"Янги авлод" МСЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик қонунга мувофиқ узайтирилиши мумкин.
Моддий-ишлаб чиқариш захираларини ҳисобга олиш учун шпаргалка
Моддий-ишлаб чиқариш захиралари (МИЗ) ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиш мумкин? «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси мутахассиси Вера Тюрина маслаҳат беради
Хўжалик шартномалари ҳақида батафсил
21 июнда «Norma» профессионал ривожланиш маркази корхоналар раҳбарлари, бош бухгалтерлари ва юристларини «Хўжалик шартномалари ва битимларининг солиқ оқибатлари» семинарига таклиф этади
Автопарк бухгалтер нигоҳида
Бухгалтер корхона томонидан фойдаланиладиган автомашиналарни ҳисобга олишда нималарни билиши керак? «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси мутахассиси Вера Тюрина жавоб беради
Иш ҳақи – бошланғич маълумотдан амалиётгача
Иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш чоғида қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкин? «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўқитувчиси Ольга Шабанова жавоб беради
Ирина Грушена: «Юзма-юз аттестацияда ҳаяжон бўлмади»
«Бухгалтерлар малакасини баҳолаш Вir.uz тизимида аттестациядан муваффақиятли ўтганимдан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди», - деб таъкидлайди «MTEGRA» МЧЖ бухгалтери Ирина Грушена интервьюсида
Татьяна Кулик: «Касбий даражам аттестат билан тасдиқланди»
Намангандаги «Namangan-Avtotexxizmat» МЧЖда ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўлдик. Моддий бухгалтер Татьяна Куликни Bir.uz аттестатини олганлиги билан табриклашаётган эди. Шу муносабат билан у мухбиримизнинг саволларига жавоб берди
ЖШДС: саволлар ва жавоблар
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда кўпинча мураккабликлар юзага келади. Уларни хатоларга йўл қўймасдан қандай ҳал этиш мумкин?
Китоблар етказиб берилади
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг knigi.uz китоб интернет-дўкони иш бошлади. Ассортиментда – бошловчилар томонидан ҳам, тажрибали кадрлар ходими, бухгалтерлар ва раҳбарлар томонидан ҳам талабгир ўқув-маълумотнома адабиёти мавжуд
1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Мактабларда "Ҳуқуқий синфлар" ташкил этилади
Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.
Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш
Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди
Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.
Шаҳарсозлик кодекси такомиллаштирилди
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
Ушбу қутиларни фақат Омбудсман ёки Болалар омбудсмани очиши мумкин бўлади.
Ер участкаси қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури такомиллаштирилади
- Бошқа компания орқали товар экспорт қилишда солиқ солиш
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича акс эттириш
- Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўлаганда…