Ҳомиладорлик бўйича нафақа муддатида тўланади
Молия вазирлиги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўлаш таомилини соддалаштирди. Зарур ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди, ахборот технологиялари жорий этилди
Тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитни қандай олиш мумкин
Марказий банк бошқарувининг қарори (22.02.2018 йилда 2975-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Хўжалик юритувчи субъектлардаги текширувлар – таваккалчилик таҳлили асосида
Президент Фармони лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилашга доир чора-тадбирлар таклиф этилган. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Ҳайдовчилар малакасини ошириш билан «Avtotest Report»дан ташқари бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганлиги хусусида Адлия вазирлиги ўзининг Telegramдаги мессенжеридаги «Huquqiy axborot» расмий каналида хабар беради
Қандай қилиб уй-жойни ипотекага сотиб олиш мумкин
Ипотека уй-жой муаммосини ҳал этишнинг самарали дастаги ҳисобланади. Энг ҳамёнбоп ипотека Японияда – йилига ўрта ҳисобда 0,72%, энг қимматларидан бири эса Аргентинада – ўрта ҳисобда 26,29%. Ўзбекистонда қандай қилиб ипотекага уй-жой сотиб олиш мумкин? Шарҳимизда шу ҳақда сўз юритамиз
Илмий ходимларнинг маоши 15%га ошди
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилди
Наврўзга тайёргарлик бошланди
Президентнинг 23.02.2018 йилдаги «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Бўш иш ўринлари минтақавий ярмаркалари қандай ўтказилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2973-сон, 21.02.2018 й.) билан Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича намунавий регламент тасдиқланди
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Адлия вазирининг буйруғи (22.02.2018 йилда 2165-11-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Кадрлар иши юритилишини ўрганамиз
5 мартда «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўзбек тилидаги «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курси ўз ишини бошлайди
Нотариал ҳаракатлар учун барча тўловлар – фақат «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали
Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.02.2018 йилда 2090-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Хорижий инжиниринг компаниялари томонидан Ўзбекистонда лойиҳа гуруҳлари ташкил қилинади
Президентнинг 22.02.2018 йилдаги «Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини ҳамда муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази қандай ҳужжатларни текширади
Президентнинг лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертиза қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларига доир 20.02.2018 йилдаги ПҚ–3350-сон қарори эълон қилинди
Ўзбекистонда “ақлли қишлоқ”лар пайдо бўлади
2018 йилнинг учинчи чорагида мамлакатимизда “ақлли қишлоқ” (smart village) лойиҳаси пилот тарзда амалга оширилиши мумкин
Поездлар қатнови ҳақида Телеграм-ботдан билиб олиш мумкин
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Telegram-ботни йўлга қўйди
Пойтахтимизда Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташкил этилади
Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар беради
Закалат тўғрисидаги нотариал келишув тузилаётганда – кўчмас мулк ва автомобилга автоматик тарзда тақиқ қўйилади
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 22.02.2018 йилда 2090-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Сайёҳлар учун қулай мобиль SIM-карталар
Сайёҳлар учун махсус ишлаб чиқарилган мобиль SIM-карталар аэропортлар, автовокзаллар ва туристик нуқтаи назардан оммабоп бўлган бошқа жойларда сотилади
Солиқ органлари бир ҳафтада 1 202 та фуқарога жарима солдилар
Давлат солиқ қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада 1439 та ҳуқуқбузарлик аниқланган
Солиқ навигатори–2018 энди «Қонун ҳужжатлари» АҚТда
Кўпчилик ташкилотлар йиллик ҳисоботни топшириб бўлди. Тўс-тўполондан сўнг қисқа муддатли танаффус бошланди – бу жорий йил учун солиқ солишнинг янги қоидаларини ўрганишнинг айни мавридидир. Бу юмушни ишдан ажралмаган ҳолда, қолаверса кундалик фаолиятда бехато амалга оширишда Солиқ навигатори–2018 ёрдам беради
Давлат органлари журналистлар билан кўпроқ мулоқотда бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 125-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Бизнесда қай бири афзал: ёлғизликми ёки шерикчилик
Эндигини ўз ишини бошлаётган тадбиркорлар танлов имкониятга эга: ишни бир ўзи ташкил этиши ёки ҳамкор топиб, бизнесни бирга юритиши мумкин. Ҳамкорликда бизнесни бошлаш эҳтиёткорликни талаб этади. Ушбу шарҳда - бизнесни ёлғиз ёки шерикчилик асосида юритиш ҳақида сўз юритилади
Автога «чиройли» рақам: 5 та муаммоли вазиятда ундан айрилиб қолмаслик усуллари
Машинага ўзи истаган давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини олиш учун фуқаролар махсус онлайн-аукционда рекорд даражадаги суммаларни сарфлашмоқда. Бундай инвестициялар ҳуқуқий нуқтаи назардан хавфсиз ёки йўқлигига аниқлик киритамиз
Адлия органлари ва ФҲДЁ биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 124-сон «Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Мудофаа саноатини ривожлантириш учун махсус Жамғарма ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 118-сон қарори билан Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Ахборот технологиялари вазирлигида 4 та янги бошқарма ташкил қилинади
Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкиллаштиришга доир 19.02.2018 йилдаги ПҚ-3549-сон қарори қабул қилинди
Овердрафт янги имкониятлар беради
2017 йил февралида Ягона умумреспублика процессинг маркази жисмоний шахсларни кредитлаш – овердрафт хизматини жорий эта бошлади. Бугун ҳар бир хоҳловчи «қўшимча ҳамён»га эга бўлиши мумкин. Бироқ буни қандай қилиб фойдалироқ шартларда амалга оширса бўлади? Тафсилотлар бизнинг шарҳимизда
Ёшлар иттифоқи ва яшаш жойидаги баллар фермер бўлишга ёрдам беради
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) билан Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Конституция куни қандай ўтказилади
Ушбу кунни нишонлаш «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» шиори остида ўтади.
Хориждаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади
Ривожланган мамлакатларга вақтинчалик меҳнат фаолияти учун чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари 10 млн сўмгача микрокредит ажратади.
Маиший зўравонликдан ҳимояланиш учун қўшимча чоралар кўрилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат билан фуқароларнинг чегара зонасида вақтинча яшаш тартиби белгиланди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари қандай идентификация қилинади
- Реэкспорт нима ва уни қандай расмийлаштириш керак
- Интернет-савдода ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
- «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»ни тасдиқлаш ҳақида»
- Қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўлаш
- «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди
- Ходимга қатъий ҳайфсан эълон қилиш мумкинми
- Ишдан бўшатилган ходимни суд қарори бўйича ишга тиклаш тартиби
- «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»
- «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»