1 мартдан нималар ўзгарди
norma.uz портали 2022 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
«Ватан таянчи» ҳаракати ташкил этилади
«Ватан таянчи» отрядларининг фаол аъзоларига олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлар берилади.
Фавқулодда ҳолат даврида Президент НҲҲнинг амал қилишини тўхтатиб туриши мумкин
«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси нималар билан шуғулланади
Президент қарори билан Қўмитанинг ҳуқуқлари ва молиялаштириш манбалари белгиланди.
Сув хўжалиги объектларини бошқаришга хусусий сектор жалб этилади
Хусусан, иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича давлат-хусусий шериклик тамойиллари жорий этилади.
Барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими киритилади
Президент томонидан оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланувчиларга субсидиялар ажратилади
Уларни сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини ва сувни тежайдиган суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтириш мумкин.
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият: янги қоидалар
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низом тасдиқланди.
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари кредит ва имтиёзлар билан қўллаб-қувватланади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига эса тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш киритилди.
Янги транспорт воситалари учун импорт божхона божлари ставкалари ўзгартирилди
Хусусан, Ўзбекистон божхона чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги транспорт воситалари учун божхона божи ставкаси 2 баробарга пасайтирилди.
Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқаруви такомиллаштирилмоқда
У танлов асосида маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга берилади.
“Лицензия” тизими 1 мартдан ишга туширилади
У орқали лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш амалга оширилади.
ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди
Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепцияси ишлаб чиқилди.
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланди
Улар жумласига - мамлакатда камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш киради.
Кооператорлар субсидияларни қандай оладилар
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратилади.
Ҳудудларда арзон уй-жойлар қурилиши ҳажми оширилади
Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ердан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш прокуратура зиммасига юклатилди
Прокуратура органлари зиммасига юклатилган янги вазифалар орасида - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан назоратни амалга ошириш.
Автомобилни сотиб олиш жараёни автоматлаштирилади
1 апрелдан бошлаб "UzAuto Motors" АЖ ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига автомототранспорт воситасини харид қилиш бўйича расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни фақат электрон шаклда тақдим этади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги: тузилмаси ва фаолиятини молиялаштириш белгиланди
Президентнинг 18.02.2022 йилдаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-136-сон қарори қабул қилинди.
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг тузилмаси тасдиқланди
Шунингдек, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари белгиланди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди
Улар Туризм ва спорт вазирлиги негизида ташкил этилди.
Божхона органларининг вазифалари кенгайтирилди
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
“Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими” электрон портали ишлаб чиқилди
Унинг вазифалари орасида - давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича самарадорлиги ва масъулиятини ошириш.
Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси оширилди
Шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси тўланади.
Ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириш билан махсус жамғарма шуғулланади
Унинг маблағлари уй-жой ижараси харажатларини қоплаш, ҳоким ёрдамчиларига ойлик мукофотлар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилишга йўналтирилади.
Бу йил Наврўз байрами қандай нишонланади
Наврўз умумхалқ байрами арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида, ҳар бир кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Маошни тўлашмаяптими?
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясини бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилинг, сизга ёрдам беришади.
Муҳофаза қилинадиган янги табиий ҳудудлар ташкил этилди
Булар "Марказий қизилқум" миллий табиат боғи ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси.
Таълим кредити кимларга берилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди
Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.
Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.
Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш
Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.
Шаҳарсозлик кодекси такомиллаштирилди
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.
Ер участкаси қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади.
Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш бўйича прокуратура бўлинмалари ташкил этилади
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган яна бир нафар ўринбосари бўлади.
Метрология: ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланди
Рўйхат 179 та номдан иборат.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантириш истиқболлари
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг сентябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Сув таъминоти корхонасидан олинган сув учун «сув солиғи»
- «Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»
- Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
- Туман коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи қандай ҳисобланади
- Камера ўрнатинг – қарздорликни сўндирамиз
- Товар-хом ашё биржалари учун янги талаблар белгиланди
- Давлат божини олдиндан тўлашни бекор қилиш: бошқарув органлари «тарафдор», қонун чиқарувчилар эса «қарши»