2019 йилдан 100% ноаграр бизнес-тузилмалар ресурс солиқлари, 20% – ҚҚС тўлайди
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши билан мамлакат солиқ тизими қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги низоларга барҳам бериладиган бўлди. Тасдиқланган Концепция бизнеснинг малол келмайдиган солиқларга бўлган талаби билан жамоат эҳтиёжларини молиялаштириш зарурати ўртасида мувозанат ўрнатишга уринмоқда
2018 йил 2 июлдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага киритилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тегишли хабар тарқатди
Сўмдаги энг фойдали омонатлар. 2018 йил, июнь
Norma.uz порталида эълон қилинган аввалги шарҳ билан солиштирганда сўмдаги омонатлар бозори қанчалик ўзгарди? Тафсилотлар – бизнинг материалимизда
Адвокатларнинг 2 та мутахассислиги таклиф этилмоқда, махсус реестрга киритилганлар юридик маслаҳат беришига рухсат бермоқчилар
ҚҲТБТ порталида Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5441-сон Фармонини амалга оширишга йўналтирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинган
Электрон тижорат субъектлари қандай қилиб 2% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар
ҚҲТБТ порталида Электрон тижорат субъектларининг миллий реестри тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган
Мустақиллик кунини нишонлашга тайёргарлик бошланди
Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда
Хусусий болалар боғчалари қурилишини имтиёзли кредитлашга – $100 млн
Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 йилдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 475-сон қарори эълон қилинди
Тўйларни ўтказиш меъёрий ҳужжатлар билан чекланмайди
Олий Мажлис юқори палатасининг XV ялпи мажлисида сенаторлар тўй-ҳашамлар ва оилавий тантаналарнинг ўтказилиши борасида якуний қарорга келишди
Сенаторлар янги таҳрирдаги ССП тўғрисидаги Қонунни маъқуллашди
28 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси очилди. Сенаторлар қатор янги қонунларни маъқуллашди
Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун мукофотлар таъсис этилди
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни (декабрь ойининг иккинчи якшанбаси) арафасида ўрнак кўрсатганлар «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари билан тақдирланади
Ёшлар учун имтиёзли кредитлар, уй ҳайвонлари ва коворкинглар
Президентнинг 27.06.2018 йилдаги Фармони билан «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тасдиқланди
Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроникани ривожлантириш билан янги ИТИ шуғулланади
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Физика факультети Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника лабораторияси негизида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника ИТИ ташкил этилмоқда
Иш ҳақидан солиқлар ва бошқа тўловларни қандай қилиб тўғри ушлаб қолиш керак?
Солиқ солиш – иш ҳақини ҳисоблашдаги энг мураккаб жараён. «Norma» профессионал ривожланиш марказида бўлиб ўтадиган «Иш ҳақи – бошланғич маълумотдан амалиётгача» навбатдаги ўқув курсида ана шу мавзу ёритилади. Машғулотлар 2 июлдан бошланади
1 июлдан БЮДни тўлдириш тартибига қандай ўзгартириш киритилади
Давлат божхона қўмитасининг қарори (25.06.2018 йилда 2773-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди
Ҳисоб палатаси қандай ишлайди
ҚҲТБТ порталида ташқи аудит ва молиявий назорат олий органи фаолиятини ташкил этиш масалалари қайд этилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади
ТМЗ, асосий воситалар, чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар ҳисоби қандай ўзгартирилади
ҚҲТБТ порталида Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига (БҲМС) импорт қилинган товар билан амалга ошириладиган операциялар ва курс фарқини ҳисобда акс эттириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритишга доир лойиҳалар муҳокама қилина бошлади
Депутатлар хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф этмоқдалар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ишбилармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
«Бўйин товловчиларга» қарши кураш қандай кучайтирилади
Хронометраж, паспортлаштириш, рейдлар, оффшор зоналар билан тузилган битимларни мониторинг қилиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун веб-портал ва электрон тизимлар – давлат солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши қандай ҳаракат қилишини кўриб чиқамиз
Солиқчилар кўпроқ олишади, уларнинг иши KPI бўйича баҳоланади
1 августдан солиқ органлари ходимларининг лавозим маоши 1,7 бараварга оширилади. Яна улар назорат тадбирлари натижаси бўйича ундирилган солиқларнинг 10%ига қадар миқдорда мукофот оладилар. Солиқчилар ишининг самарадорлиги тасдиқланган мезонлар (KPI) бўйича аниқланади
Солиқ органлари бизнес учун айрим солиқларни ўзлари ҳисоблайдилар
Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Солиқ ислоҳотини жорий этишга шошмаслик керак
Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор мажлисида Ўзбекистон солиқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама этилди
Тижорат ташкилотлари диққатига: молиявий аҳвол тўғрисидаги статистика ҳисоботига қўшимчалар киритилди
Давстатқўмнинг қарори (23.06.2018 йилда 2956-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан унинг янги таҳрирдаги шакли тасдиқланди
Ҳарбий хизматчилар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома 3 йил амал қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 462-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
СТИРни ЯИДХП орқали олиш мумкин
Энди ЯИДХПда «Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказиш ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш тўғрисида гувоҳнома» шакллантирилиши мумкин
Алкоголни ишлаб чиқариш ва сотиш – бизнесни нималар кутмоқда
Алкоголь оборотида ўзгаришлар кузатилмоқда. Маҳсулотнинг камида 10%ини экспорт қилиш мажбуриятини юклайдилар, таълим муассасаларидан камида 100 метр нарида бўлган барча савдо шохобчаларида алкоголь сотишга рухсат берадилар, солиқ солишнинг янги тартиби ва маҳсулотни ҳисобга олиш тизимини жорий этадилар. Иқтисодий шарҳловчи Жорилла Абдуллаев ушбу чоралар қанчалик самара беришини таҳлилдан ўтказди
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига қабул - ижодий имтиҳон асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 466-сон “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди
Китобларни вақтида олдилар
«Norma» нашриёти knigi.uz китоб интернет-дўконининг дастлабки мижозлари ўз буюртмаларини олдилар. Қорақалпоғистонлик Бауиржан Тузекенов ҳам улар сирасига киради. Шу муносабат билан у мухбиримизнинг саволларига жавоб берди
“Чиройли” авторақамларнинг нархлари тушди
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.